bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Hosea 7
Hosea 7
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 8 →
1
Исроилни шифоламоқчи бўлиб турганимда, Унинг бузуқлиги ошкор бўлди, Самариянинг жиноятлари очилди. Улар маккорона иш тутишади, Ўғрилар хонадонларни ўмаришади, Қароқчилар йўлтўсарлик қилишади.
2
Қилган барча қабиҳликлари ёдимда, Бироқ улар буни хаёлига келтирмайди. Мана, улар гуноҳларга ботишди, Кўз ўнгимда бу гуноҳлар гавдаланади.
3
Одамлар шоҳни ёвузликлари билан хушнуд қилар, Улар бекларни ҳийлалари билан шод этар.
4
Уларнинг ҳаммаси садоқатсиз ва маккор, Ловуллаган тандирга ўхшайди. Новвой хамирини қориб бўлгунича, Хамир ошиб тайёр бўлгунича, Ҳатто олов ковлашга ҳам эҳтиёж йўқ.
5
Шоҳ зиёфат берган куни Беклар шоҳга майдан ичиришди, Шоҳ мазахчилар билан ҳамтовоқ бўлди.
6
Уларнинг юраклари тандирга ўхшайди, Шоҳга қарши улар фитна уюштиради, Кечаси билан ғазаби чўғдай тутаб ётади, Саҳарга келиб, оловдай ловуллаб ёнади.
7
Тандирдай қизишган бу ҳамма одамлар, Ҳукмдорларини ямламай ютяптилар. Натижада шоҳлари бирин–кетин нобуд бўляпти, Аммо биронтаси ҳам Менга илтижо қилмаяпти.”
8
Эфрайим бошқа халқларга қоришган. У хом пишган нонга ўхшаб қолган.
9
Ўзга халқлар унинг кучини кесди, У эса буни англамайди. Сочлари оқариб бўлди, У эса буни пайқамайди.
10
Исроилнинг мағрурлиги Ўзига қарши гувоҳлик беради. Бошига тушган кулфатларга қарамай Исроил Ўз Эгаси Худога қайтмади, Юзини Унга бурмади.
11
Эгамиз шундай дейди: “Эфрайим кабутарга ўхшар, Ҳам бефаросат, ҳам овсар. У Мисрдан ёрдам сўрайди, Пир этиб Оссурияга учади.
12
Учганда, Мен унга тўр ташлайман, Овланган қушдай ерга тушираман. Тўдалашганини эшитсам, жазосини бераман.
13
Халқимнинг ҳолига вой! Ахир, улар Мендан узоқлашди! Энди вайрон бўлишади! Ахир, Менга қарши бош кўтаришди! Уларни халос қилардим–у, Аммо Менга ёлғон гапиришди.
14
Улар Менга чин дилдан илтижо қилмайди, Аммо тўшакларида ётиб, фарёд чекишади. Бутпарастлардай баданларини тилиб, Буғдой ва шароб талаб қилишади. Менга қарши бош кўтаришади.
15
Мен Ўзим уларни боқдим, кучайтирдим, Улар эса Менга қарши фитна қилади.
16
Улар яроқсиз бир камонга ўхшайди, Менга, Худойи Таолога юзини бурмайди. Беклари ҳақоратли сўзлар айтганлари учун, Қиличдан ҳалок бўлади. Бу қилмишлари учун, Мисрда кулги бўлишади.”
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 8 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14