bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Hosea 11
Hosea 11
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 12 →
1
Эгамиз шундай дейди: “Мен Исроилни болалигида яхши кўрар эдим, Ўз ўғлонимни Мисрдан чақириб олган эдим.
2
Уни қанча кўп чақирсам, Мендан шунча кўп узоқлашарди. Баалга қурбонликлар келтирарди, Бутларга тутатқилар назр қиларди.
3
Эфрайимга юришни Мен ўргатган эдим, Уни қўлларимда кўтариб юрган эдим. Аммо қилган ғамхўрлигимни у билмади.
4
Мен эса уни меҳр ила етаклагандим, Муҳаббат ришталари ила олиб юрган эдим. Бўйнидан бўйинтуруқни олиб ташлагандим, Олдига энгашиб, уни озиқлантиргандим.
5
Халқим тавба қилишдан бош тортди. Шунинг учун Мен уларни энди Мисрга жўнатиб жазоламайман, Золим Оссурияга тобе қиламан.
6
Шаҳарларида қилич ҳукм суради, Дарвозаларининг тамбаларини йўқ қилади. Ёвуз режалари туфайли халқим қиличдан ҳалоқ бўлади.
7
Қачон қараса улар Мендан юзини ўгиришади. Яна Менга — Худойи Таолога фарёд қилишади, Аммо Мен уларни асло юксалтирмайман.
8
Эй Эфрайим, қандай қилиб сендан воз кечай?! Эй Исроил, қандай қилиб сени ташлаб кетай?! Адмани йўқ қилганимдай сени йўқ қила олармиканман?! Завўйимга қилганимни сенга қила олармиканман?! Бундай қилишга юрагим бетламас асло! Сенга бўлган меҳрим уйғонди.
9
Йўқ, сочмайман сенга қаҳр–ғазабимни, Эй Эфрайим, қайта барбод қилмайман сени, Зеро, Мен Худоман, инсон эмас, Орангиздаги Муқаддас Худоман, Олдингизга жаҳл билан бормайман.
10
Шердай ўкирганимда халқим ортимдан эргашади, Овозимни эшитгач, фарзандларим ғарбдан титраб келишади.
11
Улар Мисрдан ҳам қушлардай титраб келишади, Оссурия юртидан ҳам каптарлардай қалтираб келишади. Мен уларни уйларига элтиб қўяман, — Эгамизнинг каломи шудир. —
12
Эфрайим атрофимни ёлғон билан ўраб ташлади, Исроил хонадони Мени ҳийлага кўмиб ташлади. Яҳудо халқи Менга қарши бош кўтарди, Менга, Муқаддас Худога улар итоат қилмаяпти.”
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 12 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14