bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Matthew 1
Matthew 1
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 2 →
1
Иброҳим ва Довуд авлодидан бўлган Исо Масиҳнинг насабномаси қуйидагича:
2
Иброҳимдан Исҳоқ туғилди. Исҳоқдан Ёқуб туғилди. Ёқубдан Яҳудо ва унинг ака–укалари туғилдилар.
3
Яҳудо ва Тамарадан Параз ва Зараҳ туғилдилар. Параздан Хазрон туғилди. Хазрондан Oрам туғилди.
4
Орамдан Оминадов туғилди. Оминадовдан Нахшўн туғилди. Нахшўндан Салмўн туғилди.
5
Салмўн ва Раҳобадан Бўаз туғилди. Бўаз ва Рутдан Обид туғилди. Обиддан Эссай туғилди.
6
Эссайдан шоҳ Довуд туғилди. Шоҳ Довуд ва Уриёнинг собиқ хотинидан Сулаймон туғилди.
7
Сулаймондан Рахабом туғилди. Рахабомдан Абиё туғилди. Абиёдан Осо туғилди.
8
Осодан Ёҳушафат туғилди. Ёҳушафатдан Йўрам туғилди. Йўрамдан Уззиё туғилди.
9
Уззиёдан Йўтом туғилди. Йўтомдан Охоз туғилди. Охоздан Хизқиё туғилди.
10
Хизқиёдан Манаше туғилди. Манашедан Омон туғилди. Омондан Йўшиё туғилди.
11
Исроил халқи Бобилга сургун қилинган даврда Йўшиё Ехониёни ва бошқа ўғил фарзандларни кўрди.
12
Исроил халқи Бобилга сургун қилингандан кейин Ёхониёдан Шалтиёл туғилди. Шалтиёлдан Зарубабел туғилди.
13
Зарубабелдан Абиҳуд туғилди. Абиҳуддан Элияқим туғилди. Элияқимдан Азўр туғилди.
14
Азўрдан Зодўх туғилди. Зодўхдан Ахим туғилди. Ахимдан Элиҳуд туғилди.
15
Элиҳуддан Элазар туғилди. Элазардан Маттан туғилди. Маттандан Ёқуб туғилди.
16
Ёқубдан Марямнинг эри Юсуф туғилди. Марямдан эса Масиҳ деб аталган Исо туғилди.
17
Шундай қилиб, Иброҳимдан Довудгача ҳаммаси бўлиб ўн тўрт насл, Довуддан Бобилдаги сургунгача ўн тўрт насл ва Бобилдаги сургундан Масиҳ туғилгунгача ўн тўрт наслдир.
18
Исо Масиҳнинг туғилиши шундай содир бўлди: Исонинг онаси Марям Юсуфга унаштириб қўйилган эди. Уларнинг никоҳидан олдин Марям Муқаддас Руҳдан ҳомиладор эканини билди.
19
Марямнинг бўлғуси эри Юсуф солиҳ одам бўлиб, Марямни шарманда қилишни истамай, бировга билдирмасдан фотиҳасини бузмоқчи бўлди.
20
Юсуф бу ҳақда ўйлаб юрганда, Эгамизнинг бир фариштаси унга тушида зоҳир бўлиб деди: “Эй Довуд ўғли Юсуф! Марямга уйланишдан қўрқма, чунки қорнидаги бола Муқаддас Руҳдан пайдо бўлган.
21
Марям Ўғил туғади, Унинг исмини Исо қўясан, чунки У Ўз халқини гуноҳлардан қутқаради.”
22
Бу барча воқеалар Эгамизнинг пайғамбар орқали айтган қуйидаги сўзлари бажо бўлиши учун юз берган эди:
23
“Қиз ҳомиладор бўлади, у ўғил туғади, Унинг исмини Иммануил, деб қўйишади.” Иммануил “Худо биз билан” деганидир.
24
Юсуф уйғониб кетди. Эгамизнинг фариштаси буюргандек, у Марямга уйланди.
25
Аммо Марям Ўғил туғмагунича унга яқинлашмади. Бола туғилганда эса Юсуф Унга Исо деб исм қўйди.
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 2 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28