bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Matthew 27
Matthew 27
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 26
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 28 →
1
Тонг отганда, ҳамма бош руҳонийлар билан оқсоқоллар Исони ўлимга маҳкум қилишга келишиб олдилар.
2
Улар Исони боғлаб, Римлик ҳоким Пилатга олиб бориб топширдилар.
3
Хоин Яҳудо эса Исонинг ўлимга маҳкум этилганини билиб, қилган ишидан пушаймон бўлди. У ўттиз кумуш тангани бош руҳонийлар билан оқсоқолларга қайтариб олиб келди.
4
У: — Мен гуноҳ қилдим! Бегуноҳ одамга хоинлик қилдим, — деди. Улар эса: — Бизга нима?! Бу сенинг ишинг! — дейишди.
5
Яҳудо кумуш тангаларни Маъбадга отиб юборди–да, чиқиб кетди. У бориб, ўзини осиб ўлдирди.
6
Бош руҳонийлар тангаларни териб олиб: “Бу пулни Маъбад хазинасига қўша олмаймиз, чунки булар қонга беланган”, — дейишди.
7
Улар маслаҳатлашиб, бу пулга кулолнинг даласини сотиб олдилар, у ерга мусофирлар дафн қилинадиган бўлди.
8
Шунинг учун ўша ер бугунгача “Қон Ери” деб аталади.
9
null
10
Шундай қилиб, пайғамбар Еремиёнинг башорати бажо бўлди: Эгамиз менга амр қилгандай Улар ўттиз кумуш тангани олиб, Кулолнинг даласини сотиб олдилар. Бу пул Исроил халқининг У учун белгилаган нархи эди.”
11
Исо Римлик ҳокимнинг ҳузурида турганда ҳоким Исодан: — Сен яҳудийларнинг Шоҳимисан? — деб сўради. — Сиз шунақа дейсиз, — деб жавоб берди Исо.
12
Бош руҳонийлар билан оқсоқоллар Исони айблаётганларида эса, У ҳеч қандай жавоб бермади.
13
Шунда Пилат Унга: — Эшитмаяпсанми, Сенинг бўйнингга қанча айблар қўйишяпти! — деди.
14
Лекин Исо биронта айбловга жавоб қайтармади. Ҳоким бунга қойил қолди.
15
Ҳокимнинг бир одати бор эди: у ҳар Фисиҳ байрамида оломоннинг хоҳишига кўра бир маҳбусни озод қилар эди.
16
Ўша пайтда отнинг қашқасидай таниқли бўлган Ёшуа Барабба исмли бир маҳбус бор эди.
17
Халқ тўплангач, Пилат улардан сўради: — Сизлар кимни озод қилишимни истайсизлар: Бараббаними ёки Масиҳ деб аталган Исоними?
18
Улар Исони ҳасад туфайли қўлга туширишганини Пилат билар эди.
19
Пилат ҳукм курсисида ўтирган эди, хотини унга шундай хабар юборди: “Бу одам айбсиз, Унга бирон нарса қила кўрмагин, кеча тушимда У сабабли қаттиқ азоб тортдим.”
20
Аммо бош руҳонийлар билан оқсоқоллар оломонни қайраб, Пилатдан: “Бараббани озод қилинг, Исони эса ўлдиринг” — деб сўрашга уларни кўндирдилар.
21
Ҳоким оломондан яна сўради: — Икковидан қайси бирини озод қилишимни истайсизлар? — Бараббани! — деб жавоб берди улар.
22
Масиҳ деб ном олган Исони нима қилай? — деб сўради Пилат. — Хочга михлансин! — дейишди бир оғиздан.
23
— У нима ёмонлик қилди? — деб сўради ҳоким. Лекин оломон: — Хочга михлансин! — деб баттар бақирарди.
24
Пилат қўлидан ҳеч нарса келмаётганини ва ғалаён бошланаётганини кўриб: — Бу Одамнинг тўкиладиган қони учун мен айбдор эмасман. Бунга ўзларингиз жавоб берасизлар! — деди–да, оломоннинг кўзи олдида сув олиб, қўлларини чайди.
25
Бутун халқ бунга жавобан: — Унинг қони бизнинг ва болаларимизнинг гарданида бўлсин! — дейишди.
26
Шундан сўнг Пилат Бараббани озод қилди. Исони эса қамчилатиб, хочга михлашни буюрди.
27
Ҳокимнинг аскарлари Исони ҳукумат саройига олиб бориб, бутун бўлинмани Унинг олдига тўплашди.
28
Улар Исонинг кийимларини ечиб олиб, Унинг эгнига қизил тўн кийдирдилар.
29
Тиканлардан тож ўриб, бошига кийгиздилар. Ўнг қўлига қамиш тутқизиб, Унинг олдида тиз чўкканча: “Яшавор, эй яҳудийларнинг Шоҳи!” — деб масхара қилдилар.
30
Сўнг Унга тупуриб, қамиш билан қайта–қайта бошига урдилар.
31
Уни шундай масхара қилганларидан кейин, устидаги тўнни ечиб олиб, Ўзининг кийимларини кийдиришди. Сўнг Уни хочга михлаш учун олиб кетишди.
32
Улар йўлда Киринеялик Шимўн деган кишини учратиб қолиб, Исонинг хочини кўтариб боришга уни мажбур қилдилар.
33
Улар Гўлгота деган жойга етиб келдилар. Гўлгота “Бош суяги” маъносини беради.
34
Аскарлар у ерда Исога ичгани аччиқ ўт аралаштирилган шароб бердилар. Исо уни татиб кўрди, аммо ичмади.
35
Аскарлар Исони хочга михлаб қўйишди. Кийимлари учун қуръа ташлаб, ўзаро бўлишиб олишди.
36
Кейин ўша ерда Исони қўриқлаб ўтиришди.
37
Исонинг бош томонига улар: “Бу яҳудийларнинг Шоҳи Исодир”, деган айбини кўрсатувчи ёзувни осиб қўйдилар.
38
Исо билан бирга иккита қароқчини ҳам михлаган эдилар. Уларнинг бири Исонинг ўнг томонида, бири чап томонида эди.
39
Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаб, Исони ҳақоратлашарди:
40
— Эй Маъбадни бузиб уч кун ичида тиклайдиган! Агар Худонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингни Ўзинг қутқар–чи! Хочдан тушиб кўр–чи!
41
Бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва оқсоқоллар ҳам уларга қўшилиб, Исони масхаралай кетишди:
42
— У бошқаларни қутқарарди, Ўзини эса қутқара олмайди! У Исроилнинг Шоҳи эмиш! Қани, хочдан тушсин, шунда биз Унга ишонамиз.
43
У Худога ишонарди. Агар Худо Ундан мамнун бўлса, ҳозир Уни қутқарсин. Ахир, У Ўзини Худонинг Ўғли деб атаган–ку!
44
Исо билан бирга хочга михланган қароқчилар ҳам Уни шундай ҳақоратлар эдилар.
45
Тушдан бошлаб соат учгача ҳамма ёқ зулматга чўмди.
46
Соат учларда Исо баланд овоз билан: — Эли, Эли, ламо шавақтани? — деб фарёд қилди. Бу сўзнинг таржимаси: “Эй Худойим! Эй Худойим! Нега Мени тарк этдинг?!” — демакдир.
47
У ерда турган баъзилар буни эшитиб: — У Илёсни чақиряпти, — дейишди.
48
Улардан бири югуриб бориб, шимгични олди ва арзон шаробга ботириб, бир қамишнинг учига илди–да, Исога ичиш учун узатди.
49
Бошқалари эса: — Қани кўрайлик–чи, Илёс келиб Уни қутқарармикан, — дейишди.
50
Аммо Исо қаттиқ фарёд қилди–ю, жон берди.
51
Шу заҳоти Маъбаддаги парда юқоридан пастгача йиртилиб, иккига бўлиниб кетди. Ер ларзага келди, тошлар ёрилди.
52
Қабрлар очилиб, тақводор одамларнинг кўпчилиги тирилди.
53
Улар қабрларидан чиқдилар, Исо тирилганидан кейин муқаддас шаҳарга бордилар. Кўп одамлар уларни кўрди.
54
Исони қўриқлаб турган юзбоши билан ёнидаги аскарлар зилзилани ва содир бўлаётган барча ишларни кўриб, ваҳимага тушдилар. Улар: — Ҳақиқатан ҳам бу Одам Худонинг Ўғли экан! — дедилар.
55
У ерда бир талай аёллар ҳам бор эди, улар узоқдан қараб турган эдилар. У аёллар Жалиладан Исога эргашиб келган ва Унга хизмат қилгандилар.
56
Уларнинг орасида Магдалалик Марям, Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ва Забадий ўғилларининг онаси ҳам бор эди.
57
Кечқурун Юсуф деган ариматиялик бир бой одам келди. У ҳам Исонинг шогирди эди.
58
Юсуф Пилатнинг ҳузурига бориб, Исонинг жасадини сўради. Пилат жасадни унга беришни буюрди.
59
Юсуф жасадни олиб, уни тоза зиғир матога кафанлади
60
ва ўзи учун қояга ўйдирган янги қабрга қўйди. Юсуф катта тошни юмалатиб келиб, қабрнинг оғзини ёпди ва ўзи кетди.
61
Магдалалик Марям билан бошқа Марям у ерда қолиб, қабрнинг рўпарасида ўтиравердилар.
62
Шаббат арафасининг эртасига бош руҳонийлар ва фарзийлар Пилатнинг ҳузурига йиғилишиб,
63
дедилар: — Ҳазрати олийлари, бир нарса эсимизга тушиб қолди: ўша ёлғончи тириклигида: “Уч кундан кейин Мен тириламан”, деган эди.
64
Шунинг учун буйруқ беринг: қабр уч кун қўриқлансин. Акс ҳолда Унинг шогирдлари бориб, жасадни ўғирлаб кетадилар–да, одамларга: “У ўликдан тирилди” деб айтадилар. Бу ёлғон биринчисидан ҳам баттар бўлади.
65
Пилат уларга деди: — Хўп, қўриқчиларни олиб, қўлингиздан келганча, қабрни қўриқланглар.
66
Улар бориб, қабр тошига муҳр босдилар ва қабрни қўриқлай бошладилар.
← Chapter 26
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 28 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28