bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Matthew 22
Matthew 22
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 21
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 23 →
1
Исо одамларга яна масаллар билан гапира бошлади:
2
“Осмон Шоҳлигини ўғлига тўй зиёфати берган шоҳга қиёсласа бўлади.
3
Шоҳ тўйга таклиф этилган меҳмонларни чақириш учун хизматкорларини юборибди. Меҳмонлар эса келишни хоҳламабдилар.
4
Шоҳ яна бошқа хизматкорларини юбориб, шундай дебди: — Таклиф этилганларга айтинглар: мен зиёфат дастурхонини тайёрлаб қўйдим, буқаю бўрдоқиларим сўйилди, ҳаммаси тайёр. Тўйга келаверинглар!
5
Бироқ улар бу таклифни ҳам назарга илмабдилар, бири даласига, бошқаси ўз ишига кетибди.
6
Қолганлар эса шоҳ хизматкорларини тутиб, хўрлаб, ўлдиришибди.
7
Шоҳ буни эшитиб, ғазабланибди. Лашкарини юбориб, қотилларни қатл қилдирибди, шаҳарларини эса ёндириб кул қилибди.
8
Шундан кейин у хизматкорларига айтибди: — Тўй зиёфати тайёр, лекин таклиф этилганлар бунга муносиб эмас эканлар.
9
Шунинг учун чорраҳаларга боринглар, кимни кўрсангиз, тўй зиёфатига таклиф қилинглар.
10
Хизматкорлар йўлга чиқиб, учратганларининг ҳаммасини — ёмонларни ҳам, яхшиларни ҳам йиғиб келибдилар. Хуллас, тўйхона меҳмонларга тўлибди.
11
Шоҳ меҳмонларни кўриш учун кирганда, у ерда тўй кийимини киймаган бир одамни кўрибди
12
ва ундан: — Дўстим, тўй кийимисиз бу ерга қандай кирдингиз? — деб сўрабди, у ҳеч қандай жавоб бера олмабди.
13
Шунда шоҳ хизматкорларига айтибди: — Бу одамнинг қўл–оёқларини боғлаб, ташқарига, қоронғиликка ташланглар. У ерда у қаттиқ пушаймон бўлиб, фиғон чекади.
14
Ахир, даъват этилганлар кўп, аммо танланганлар оздир.”
15
Шунда фарзийлар келиб, Исони тилидан илинтириш учун режа туздилар.
16
Улар ўз шогирдларини Ҳирод тарафдорлари билан бирга Исонинг олдига юборишди. — Устоз, — дейишди улар, — Сиз одил эканингизни биламиз. Сиз Худонинг йўлини тўғри ўргатасиз. Бирор кишига хушомадгўйлик, юз–хотирчилик қилмайсиз.
17
Бизга айтинг–чи, Қайсарга солиқ тўлашимиз тўғрими ёки йўқми?
18
Аммо Исо уларнинг нияти ёмон эканини билиб турарди. У шундай деди: — Ҳой иккиюзламачилар! Нима, Мени синаб кўрмоқчимисизлар?
19
Солиққа тўланадиган тангани Менга кўрсатинглар. Улар Исога бир динор келтирдилар.
20
— Бу сурат ва ёзув кимники? — деб сўради Исо.
21
— Қайсарники, — деб жавоб берди улар. — Ундай бўлса, Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Худонинг ҳақини Худога беринглар, — деди Исо.
22
Улар буни эшитиб лол қолдилар. Исони ўз ҳолига қўйиб, қайтиб кетдилар.
23
Саддуқийлар ўликларнинг тирилишини инкор этардилар. Уларнинг баъзилари ўша куни Исонинг олдига келиб, шундай савол бердилар:
24
— Устоз! Мусо айтган эдики: “Агар одам фарзанд кўрмай ўлиб кетса, марҳумнинг укаси акасининг хотинига уйланиб, акаси учун фарзандни дунёга келтирсин.”
25
Бизда етти ака–ука бор эди. Биринчиси уйланди, аммо фарзанд кўрмай оламдан ўтди, хотини эса укасига қолди.
26
Иккинчи, учинчи, ҳатто еттинчисигача, ҳаммасининг бошига шу кўргилик тушди.
27
Охирида хотин ҳам қазо қилди.
28
Айтинг–чи, Худо одамларни тирилтирганда хотин еттовидан қайси бирининг хотини ҳисобланади? Ахир, ҳаммаси унга уйланган эди–ку.
29
Исо уларга шундай жавоб берди: — Сизлар Муқаддас Битикларни ҳам, Худонинг қудратини ҳам билмайсизлар, ана шу сабабдан адашяпсизлар.
30
Ўликлар тирилганда уйланмайдилар, эрга ҳам тегмайдилар, балки бамисоли осмондаги фаришталардай бўладилар.
31
Ўликларнинг тирилиши ҳақидаги масалага келсак: наҳотки Худонинг сизларга айтган гапларини ҳеч қачон ўқимаган бўлсангизлар?!
32
У: “Мен Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман”, — деган–ку! Ахир, Худо ўликларнинг эмас, тирикларнинг Худосидир.
33
Оломон буни эшитиб, Исонинг таълимотидан ҳайратда қолди.
34
Исо саддуқийларни мот қилиб қўйганини фарзийлар ҳам эшитиб, бир жойга йиғилдилар.
35
Улардан бири — Таврот тафсирчиси Исони синаш мақсадида Унга шундай савол берди:
36
— Устоз, Тавротдаги қайси амр энг буюк?
37
Исо унга деди: — Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун онгингиз билан севинг.
38
Бу биринчи ва энг буюк амр.
39
Иккинчиси эса шунга ўхшашдир: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг.”
40
Мусонинг бутун Қонуни ва пайғамбарларнинг ҳамма сўзлари мана шу икки амрга таянади.
41
Фарзийлар йиғилишганда, Исо улардан сўради:
42
— Масиҳ ҳақида нима деб ўйлайсизлар? У кимнинг ўғли? — Довуднинг ўғли, — деб жавоб берди улар.
43
Исо уларга деди: — Ундай бўлса, қандай қилиб Довуд Муқаддас Руҳ орқали Масиҳни Раббим деб айтади? Довуд шундай деган эди:
44
“Эгамиз айтмоқда Раббимга: Душманларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтириб тургин.”
45
Агар Довуд Масиҳни Раббим деб атаган бўлса, қандай қилиб Масиҳ Довуднинг ўғли бўлади?!
46
Исонинг саволига ҳеч ким жавоб бера олмади. Ўша кундан бошлаб ҳеч ким Унга савол беришга журъат этолмайдиган бўлди.
← Chapter 21
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 23 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28