bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Matthew 15
Matthew 15
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 16 →
1
Қуддусданфарзийлар ва Таврот тафсирчилари Исонинг олдида келиб, шундай дедилар:
2
— Нега Сизнинг шогирдларингиз ота–боболаримизнинг урф–одатларига амал қилмаяптилар? Нега овқатланишдан олдин қўлларини ювмайдилар?
3
Исо уларга жавоб бериб деди: — Ўзларингиз–чи? Нега ўз урф–одатингизни деб, Худонинг амрини бузиб юрибсизлар?
4
Худо: “Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Отасини ёки онасини хўрлаган ҳар қандай одамга ўлим жазоси берилсин”, деб айтган.
5
Аммо сизлар шундай таълим берасизлар: oдам ўз отаси ёки онасига: “Фарзандлик бурчим — Худога инъом қилинган, — деса,
6
— у ота–онасини ҳурмат қилмаса ҳам бўлади.” Шу тариқа сизлар ўз таълимотингиз билан Худонинг каломини бекор қиляпсизлар.
7
Сизлар иккиюзламачисизлар! Ишаё пайғамбар сиз ҳақингизда тўғри айтган:
8
“Бу халқ Мени тилдагина иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир.
9
Улар Менга сажда қиладилар, Аммо саждалари беҳудадир. Чунки улар инсон яратган қоидаларни Илоҳий қонун, деб ўргатадилар.”
10
Кейин Исо халқни ёнига чақириб, деди: — Менга қулоқ солиб, тушуниб олинглар!
11
Оғизга кирадиган нарса эмас, балки оғиздан чиқадиган нарса инсонни ҳаром қилади.
12
Шунда шогирдлар Исонинг олдига бориб дедилар: — Айтган бу гапингиз фарзийларга қаттиқ ботганини билдингизми?
13
Исо шундай жавоб берди: — Осмондаги Отам ўтқазмаган ҳар қандай ўсимлик илдизи билан суғуриб ташланади.
14
Фарзийларга эътибор берманглар. Улар ўзлари кўр ва кўрларга йўлбошчилик қиладилар. Агар кўр одам кўрни етакласа, иккаласи ҳам чуқурга йиқилиб тушади.
15
Шунда Бутрус: — Халққа айтган гапингизни бизга тушунтириб беринг! — деди.
16
— Шунчалик ҳам бефаҳм бўласизларми?! — деди Исо. —
17
Оғизга кирадиган ҳар бир нарса қоринга ўтиб, керакли жойдан чиқиб кетишини наҳотки тушунмасангизлар?
18
Аммо оғиздан чиқадиган нарсалар юракдан чиқади. Ана ўшалар инсонни ҳаром қилади.
19
Чунки инсон юрагидан ёмон фикрлар, қотиллик, фаҳшу зино, ўғирлик, сохта гувоҳлик ва туҳмат чиқади.
20
Ана шулар инсонни ҳаром қилади. Ювилмаган қўл билан овқат ейиш эса инсонни ҳаром қилмайди.
21
Исо у ердан кетиб, Тир ва Сидон ҳудудларига борди.
22
Шу ерда яшайдиган бир канъонлик аёл Исонинг олдига келиб, фарёд қилди: — Эй Ҳазрат, Довуднинг Ўғли, менга раҳм қилинг! Қизимни жин чалган, аҳволи ёмон!
23
Исо унга бир оғиз сўз ҳам жавоб бермади. Шогирдлари Исонинг олдига келиб, илтимос қилдилар: — Уни жўнатиб юборинг! Ахир, у кетимиздан қолмай, додлаб юрибди.
24
Исо эса шундай деди: — Худо Мени фақат Исроил халқининг адашган қўйлари олдига юборди.
25
Аёл эса келиб, Исонинг олдига тиз чўкди–да: — Ёрдам беринг, Ҳазрат! — деб ёлворди.
26
Исо эса: — Болалардан нонни олиб кучукларга ташлаш яхши эмас, — деди.
27
— Тўғри, Ҳазрат, — деди аёл. — Лекин кучуклар ҳам хўжайинларининг дастурхонидан тўкилган ушоқларини ейди–ку.
28
Шунда Исо: — Эй аёл, сенинг ишончинг буюк! — деди. — Майли, сен истаганингдай бўлсин. Шу заҳоти аёлнинг қизи соғайиб қолди.
29
Исо у ердан чиқиб, Жалила кўли бўйлаб кетди. Сўнг тоққа чиқиб, ўтирди.
30
Исонинг олдига бир талай оломон келди. Улар ўзлари билан чўлоқ, кўр, майиб, соқов ва бошқа кўплаб хасталарни олиб келиб, Исонинг оёқлари томонига ўтқиздилар. Исо уларнинг ҳаммасига шифо берди.
31
Соқовларнинг гапирганини, майибларнинг соғайганини, чўлоқларнинг юрганини ва кўрларнинг кўзлари очилганини халқ кўриб, ҳайратда қолди. Улар Исроилнинг Худосини олқишладилар.
32
Исо шогирдларини ёнига чақириб деди: — Халққа ачиняпман. Улар уч кундан бери Мен билан бирга, ейишга ҳеч нарсаси йўқ. Уларга овқат бермай жўнатиб юборишни хоҳламайман, йўлда ҳолдан тойиб қолишлари мумкин.
33
Шогирдлари Унга: — Шу қадар катта оломонни тўйдириш учун бу кимсасиз жойда қаердан нон оламиз?! — дейишди.
34
— Қанча нонларингиз бор? — деб сўради Исо. — Еттита нон ва озгина майда балиғимиз бор, — деди шогирдлар.
35
Шундан кейин Исо халққа ерга ўтиришни буюрди.
36
Еттита нон ва балиқларни олиб, шукрона дуосини ўқиди. Нон ва балиқларни синдириб, тарқатиш учун шогирдларига берди. Шогирдлар халққа тарқатишди.
37
Ҳамма еб тўйди. Ортиб қолган нон бурдаларини йиғишганда, тўла етти сават чиқди.
38
Болалар билан аёлларни ҳисобга олмаганда, нон еганларнинг сони тўрт мингта эди.
39
Шундан кейин Исо одамларга кетишга ижозат берди, Ўзи эса қайиққа ўтириб, Магадан ҳудудига йўл олди.
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 16 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28