bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Matthew 19
Matthew 19
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 20 →
1
Исо бу гапларини тугатгандан кейин, Жалилани тарк этди. У Иордан дарёсининг нариги томонидаги Яҳудия ўлкасига борди.
2
Бир талай оломон Исога эргашиб борган эди. Исо у ерда хасталарга шифо берди.
3
Бир неча фарзийлар Исонинг олдига келдилар ва Уни синамоқчи бўлиб сўрадилар: — Қонунга кўра, эркак киши ҳар қандай сабаб билан ўз хотинидан ажралиши мумкинми?
4
Исо уларга шундай жавоб берди: — Наҳотки сизлар: “Азалда Яратувчи одамларни эркагу аёл қилиб яратди”, деган сўзларни ўқимаган бўлсангизлар?
5
“Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак чиқиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.”
6
Бунга кўра, улар энди иккита эмас, балки бир тан ҳисобланадилар. Худо бирга қўшганни бандаси ажратмасин.
7
Фарзийлар эса Исога дедилар: — Ундай бўлса, нима учун Мусо, эркак ўз хотинига талоқ хатини ёзиб бериб, жўнатиб юборсин, деб амр берган?
8
Исо уларга шундай жавоб берди: — Сизлар бағритош бўлганларингиз учун, Мусо хотинларингиз билан ажрашишга сизларга рухсат берган, аммо азалда бундай бўлмаган.
9
Мен сизларга шуни айтайин: ким хиёнатдан бошқа сабаб туфайли ўз хотини билан ажрашиб, бошқасига уйланса, зино қилган бўлади.
10
Шогирдлар Исога дедилар: — Агар эркакнинг хотинига нисбатан шундай мажбурияти бўлса, уйланмаган яхшироқ экан–да!
11
Исо эса шогирдларига: — Ҳа, бу таълимотимни ҳамма ҳам қабул қилавермайди, — деди. — Бу таълимотим Худо атаган одамларгагина тегишли.
12
Баъзи эркакларнинг уйлана олмаслигига айрим сабаблар бор: баъзиларнинг эркаклиги туғма заифдир. Бошқалари эса одамлар томонидан бичилган. Яна бошқалари Осмон Шоҳлиги йўлида уйланишдан воз кечадилар. Бу таълимотни қабул қила оладиган қабул қилсин.
13
Исо болаларимизга қўл қўйиб дуо қилсин, деб одамлар Исонинг олдига болаларни олиб келишди. Шогирдлар эса болаларни олиб келган одамларни койидилар.
14
Аммо Исо деди: — Болаларга йўл беринглар, Менинг олдимга келишига тўсқинлик қилманглар! Зеро, Осмон Шоҳлиги шундайларникидир.
15
Исо болаларнинг бошига қўлини қўйиб дуо қилди, кейин Ўз йўлига кетди.
16
Шу маҳал бир киши Исонинг ёнига келиб: — Устоз! Абадий ҳаётга эга бўлишим учун қандай яхши иш қилишим керак? — деб сўради.
17
Исо унга деди: — Нега Мендан яхши иш тўғрисида сўраяпсиз? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким яхши эмас. Абадий ҳаётдан баҳраманд бўлишни истасангиз, Худонинг амрларига риоя қилинг.
18
— Қайсиларига? — деб сўради у. Исо деди: — “Қотиллик қилманг. Зино қилманг. Ўғирлик қилманг. Ёлғон гувоҳлик берманг.
19
Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўзгани ўзингизни севгандай севинг”, деган амрларга.
20
Йигит Унга деди: — Буларнинг ҳаммасига амал қилиб келаман. Яна нима қилишим керак?
21
Исо йигитга айтди: — Агар комил бўлишни истасангиз, бориб, мол–мулкингизни сотиб, пулини камбағалларга тарқатинг. Шунда осмонда хазинангиз бўлади. Кейин келиб, Менга эргашинг.
22
Йигит бу сўзларни эшитиб, ғамгин бўлиб қайтиб кетди, чунки унинг мол–мулки кўп эди.
23
Исо шогирдларига деди: — Сизга чинини айтайин: бой одамнинг Осмон Шоҳлигига кириши қийин бўлади.
24
Сизларга яна шуни айтай: бойнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир.
25
Шогирдлар буни эшитиб, ғоят ажабланишди ва: — Ундай бўлса, ким нажот топа олар экан? — дейишди.
26
Исо уларга кўз тикиб деди: — Инсон учун бу имконсиздир, лекин Худо учун ҳамма нарсанинг имкони бор.
27
Шунда Бутрус деди: — Мана, биз уй–жойимизни ташлаб, Сизнинг орқангиздан эргашиб келдик. Бунинг эвазига нима оламиз?
28
Исо уларга шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтайин: ҳамма нарса янгиланганда ва Инсон Ўғли Ўзининг улуғвор тахтида ўтирганда, Менинг орқамдан эргашиб келган сизлар ҳам ўн иккита тахтга ўтириб, Исроилнинг ўн икки қабиласига ҳукмронлик қиласизлар.
29
Мен учун уй–жойини, ака–укаларини, опа–сингилларини, ота–онасини, болаларини ёки ер–мулкини ташлаб кетган ҳар бир киши булардан юз ҳисса ортиқроғини олиб, абадий ҳаётга эга бўлади.
30
Аммо биринчи бўлганларнинг кўплари охирги бўладилар, охиргилар эса биринчи бўладилар.
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 20 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28