bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Matthew 2
Matthew 2
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 3 →
1
Исо шоҳ Ҳироднинг ҳукмронлиги даврида, Яҳудиядаги Байтлаҳм шаҳрида туғилган эди. Орадан кўп ўтмай шарқдан Қуддусга мунажжимлар келишди.
2
Улар: — Яҳудийларнинг янги туғилган шоҳи қаерда? — деб сўрадилар. — Биз Унинг юлдузи чиққанини кўрдик. Унга таъзим қилгани келдик.
3
Бу гапни эшитиб шоҳ Ҳирод ҳам, бутун Қуддус аҳолиси ҳам безовталаниб қолди.
4
Ҳирод барча бош руҳонийларни ва Таврот тафсирчиларини тўплаб, улардан: “Масиҳ қаерда туғилиши керак?” деб сўради.
5
Улар шундай жавоб бердилар: — Яҳудиядаги Байтлаҳм шаҳрида, чунки пайғамбарнинг битикларида шундай ёзилган:
6
“Эй Яҳудо юртидаги Байтлаҳм! Сен Яҳудонинг буюк шаҳарларидан ҳеч кам эмассан. Зеро, сендан бир ҳукмдор чиқади, У халқим Исроилга чўпонлик қилади.”
7
Шундан кейин Ҳирод ҳеч кимга билдирмай мунажжимларни чақириб, улардан юлдуз пайдо бўлган аниқ вақтни билиб олди.
8
Сўнг уларни Байтлаҳмга жўнатаётиб, деди: — Байтлаҳмга боринглар, чақалоқ тўғрисида ҳамма нарсани аниқ билиб олинглар. Чақалоқни топганларингиздан кейин, менга хабар беринглар, токи мен ҳам бориб, Унга таъзим қилайин.
9
null
10
Мунажжимлар шоҳнинг сўзларини эшитиб бўлиб, йўлга тушдилар. Уларга олдин кўринган юлдуз яна пайдо бўлди, мунажжимлар роса хурсанд бўлдилар. Юлдуз уларга йўл кўрсатиб борди ва ниҳоят, чақалоқ ётган жой тепасига келиб тўхтади.
11
Мунажжимлар уйга кириб, чақалоқни ва Унинг онаси Марямни кўрдилар. Тиз чўкиб, чақалоққа таъзим қилдилар. Сўнг хазиналар солинган қутичаларини очиб, Унга олтин, хушбўй тутатқилар ва миррани тортиқ қилдилар.
12
Ҳироднинг олдига қайтмасликлари тўғрисида улар тушларида огоҳлантирилгандан кейин, бошқа йўл билан ўз юртига қайтиб кетдилар.
13
Мунажжимлар кетганларидан кейин, Эгамизнинг бир фариштаси Юсуфга тушида зоҳир бўлиб деди: “Тур! Чақалоқ билан онасини олиб, Мисрга қоч. Чунки Ҳирод чақалоқни топиб, ўлдирмоқчи. Мен сенга айтмагунимча, Мисрда қол.”
14
Юсуф ўрнидан туриб, чақалоқ билан Марямни олди–ю, тунда Мисрга жўнади.
15
Ҳироднинг ажали етгунича, у ерда қолди. Эгамизнинг пайғамбар орқали: “Мен Ўғлимни Мисрдан чақириб олдим”, деб айтган башорати бажо бўлиши учун бу воқеа юз берганди.
16
Ҳирод, мунажжимлар уни алдаб кетганини билиб, ғазабга минди. У Байтлаҳмдаги ва унинг атрофларидаги икки ёшгача бўлган ҳамма ўғил болаларни қиличдан ўтказишни буюрди. Чунки мунажжимларнинг айтгани бўйича юлдуз тахминан икки йил олдин чиққан эди.
17
Шундай қилиб, Еремиё пайғамбарнинг айтганлари бажо бўлди:
18
“Рама шаҳридан бир нидо эшитилур, Аччиқ бир нолаю оҳу фиғон бу. Болалари учун йиғлар Роҳила, Овунишни хоҳламас, чунки улар энди йўқ.
19
Ҳирод вафот этгандан кейин Юсуф Мисрда экан, Эгамизнинг бир фариштаси унга тушида зоҳир бўлиб деди:
20
“Тур, бола билан онасини олиб, Исроил юртига қайтиб бор. Боланинг жонига қасд қилганлар оламдан ўтди.”
21
Шунда Юсуф бола билан Марямни олиб, Исроил юртига йўл олди.
22
Аммо Яҳудияда Ҳирод ўрнига унинг ўғли Архелай ҳукмронлик қилаётганини эшитиб, у ерга боришга қўрқди. Сўнг тушида хабар олгандан кейин, Жалила вилоятига йўл олди.
23
У ерга бориб, Носира деган шаҳарга жойлашди. Шундай қилиб, Эгамиз пайғамбарлар орқали: “Уни Носиралик деб атайдилар”, деб айтган башорати бажо бўлди.
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 3 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28