bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Matthew 8
Matthew 8
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 9 →
1
Исо тоғдан тушганда катта бир оломон Унинг орқасидан эргашди.
2
Шу орада тери касаллигига чалинган бир одам Исонинг олдига келди. У тиз чўкиб, деди: — Ҳазрат, биламан, истасангиз, мени бу касалликдан Сиз поклай оласиз.
3
Исо қўлини узатиб, унга теккизди–да: — Истайман, пок бўл! — деди. Тери касаллигига чалинган одам шу заҳоти дардидан фориғ бўлди.
4
Исо унга деди: — Менга қара! Бу тўғрида бировга оғиз оча кўрма. Бориб, ўзингни руҳонийга кўрсат. Покланганингни ҳаммага исбот қилиш учун Мусо амр қилган қурбонликларни келтир.
5
Исо Кафарнаҳум шаҳрига кириб келганда, бир Рим юзбошиси Унинг олдига келиб, ёлворди:
6
— Ҳазрат, хизматкорим уйда тўшакка михланиб ётибди. У қаттиқ азоб чекяпти.
7
— Майли, Мен бориб, хизматкорингизни соғайтираман, — деди Исо.
8
Юзбоши шундай деди: — Ҳазрат! Кулбамга оёқ босишингиз учун номуносибман. Сиз буюрсангиз, бас, хизматкорим соғайиб кетади.
9
Мен ўзим буйруққа тобе одамман, аммо менинг ҳам қўлим остида аскарларим бор. Бирига “кет” десам, кетади, бошқасига “кел” десам, келади. Бирон хизматкоримга “шуни қил” десам, қилади.
10
Исо юзбошининг бу гапини эшитиб, ҳайратланди. У орқасидан эргашиб келаётганларга деди: — Сизларга чинини айтайин: Мен Исроилда бундай кучли имонга эга бўлган биронта одамни учратмадим.
11
Сизларга шуни айтаман: кўп одамлар шарқу ғарбдан келиб, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан бирга Осмон Шоҳлигида зиёфатга ўтирадилар.
12
Осмон Шоҳлигининг меросхўрлари эса ташқаридаги зулматга қувиб чиқарилади. Улар у ерда қаттиқ пушаймон бўлиб, фиғон чекадилар.
13
Кейин Исо юзбошига деди: — Боринг, сиз ишонганингиздай бўлсин. Юзбошининг хизматкори ўша заҳоти соғайиб кетди.
14
Исо Бутруснинг уйига келганда, унинг қайнанаси иситмалаб, тўшакда ётганини кўрди.
15
Исо унинг қўлига тегиши билан иситмаси тушди. Аёл туриб, Унга хизмат қилди.
16
Кеч кирганда Исонинг олдига жин чалган кўплаб одамларни олиб келишди. У сўз билан жинларни қувиб чиқарди, хаста одамларнинг ҳаммасига шифо берди.
17
Шу тариқа Ишаё пайғамбарнинг қуйидаги айтган сўзи бажо бўлди: “Дардларимизни у ўзига олди, Оғриқларимиздан бизни фориғ қилди.”
18
Исо атрофида бир талай оломонни кўриб, шогирдларига кўлнинг нариги томонига ўтишни буюрди.
19
Шу пайт Таврот тафсирчиси Исонинг олдига келиб деди: — Устоз, қаерга борсангиз ҳам, мен ортингиздан бораман.
20
Исо унга шундай деди: — Тулкиларнинг уялари бор, қушларнинг инлари бор. Инсон Ўғлининг эса бош қўядиган жойи йўқ.
21
Шогирд бўлган бошқа бир одам эса Исога: — Ҳазрат, ижозат беринг, аввал бориб отамни дафн қилиб келай, — деди.
22
Исо эса Унга деди: — Сен ортимдан юр. Марҳумларни руҳан ўлик бўлганлар дафн қилсинлар.
23
Исо қайиққа тушди, шогирдлари ҳам Унга эргашиб, қайиққа тушдилар.
24
Шу орада кўлда бўрон кўтарилди, тўлқинлар қайиқни сувга тўлдира бошлади. Исо эса ухлаётган эди.
25
Шунда шогирдлари Исонинг олдига бориб: — Ҳазрат, бизни қутқаринг! Ҳалок бўляпмиз! — деб Исони уйғотдилар.
26
Исо уларга деди: — Нега қўрқяпсизлар, эй имони сустлар? Сўнг туриб, шамолга ва тўлқинларга дўқ урди. Шу ондаёқ чуқур сукунат чўкди.
27
Қайиқдагилар ҳайратланиб, бир–бирига: — Бу ким бўлди экан–а? Ҳатто шамол ва тўлқинлар Унга бўйсунади–я! — дейишди.
28
Исо кўлнинг нариги қирғоғига, Гадара шаҳрининг яқинига етиб борди. Шунда жинга чалинган икки одам қабрлар орасидан югуриб чиқиб, Исони қаршилашди. Улар шунчалик ваҳший эдиларки, биронта одам у ердан ўта олмасди.
29
Улар шундай деб бақиришди: — Эй Худонинг Ўғли! Бизни тинч қўй! Сен бизга вақтидан олдин азоб бергани бу ерга келдингми?
30
Улардан нарироқда катта бир чўчқа подаси озиқланаётган эди.
31
Жинлар Исога ёлвориб: — Агар бизларни қувиб чиқарадиган бўлсанг, унда чўчқа подасига юборгин, — дейишди.
32
Исо уларга: — Боринглар! — дейиши биланоқ, жинлар одамлар ичидан чиқиб, чўчқаларнинг ичига кириб олишди. Шу онда бутун чўчқа подаси тик қияликдан кўлга ёпирилиб, сувда нобуд бўлди.
33
Чўчқа боқувчилар эса қочиб шаҳарга бордилар. Жинга чалинганлар билан бўлиб ўтган ҳодисани ҳаммага гапириб бердилар.
34
Шунда бутун шаҳар аҳолиси Исонинг олдига борди. Уни кўргач, юртимиздан чиқиб кет, деб ўтиниб сўрадилар.
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 9 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28