bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Matthew 17
Matthew 17
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 18 →
1
Орадан олти кун ўтди. Исо ёнига фақат Бутрус, Ёқуб ва Ёқубнинг укаси Юҳаннони олиб, баланд бир тоққа чиқди.
2
У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгарди: юзи қуёшдай порлаб, кийимлари кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлиб қолди.
3
Бирданига уларга Мусо билан Илёс зоҳир бўлишди. Улар Исо билан гаплашдилар.
4
Бутрус Исога деди: — Ҳазрат, яхши ҳам шу ерга келган эканмиз! Истасангиз, учта чайла ясайман: биттаси Сизга, биттаси Мусога, биттаси Илёсга.
5
У шу гапини тугатмаган ҳам эдики, бирданига оппоқ булут пайдо бўлиб, ҳаммаларига соя солди. Булут орасидан шундай овоз келди: — Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман. Унга қулоқ солинглар!
6
Шогирдлар овозни эшитганларида, шунчалик қўрқиб кетдиларки, ерга юз тубан йиқилдилар.
7
Исо эса келиб, уларга қўл теккизди–да: — Туринглар, қўрқманглар! — деди.
8
Улар бошларини кўтариб, ёлғиз Исодан бошқа ҳеч кимни кўрмадилар.
9
Тоғдан тушаётганларида Исо уларга буюрди: — Инсон Ўғли ўлиб тирилмагунча, бу кўрганларингизни ҳеч кимга айтманглар.
10
Шогирдлари Ундан сўрадилар: — Нега Таврот тафсирчилари, Масиҳдан олдин Илёс пайғамбар келиши керак, деб айтадилар?
11
Исо уларга шундай жавоб берди: — Тўғри, аввало Илёс келиб, ҳамма нарсани тиклаши керак.
12
Бироқ Мен сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон келган. Аммо одамлар уни танимай, уни хоҳлаганича ҳўрладилар. Худди шунга ўхшаб, Инсон Ўғли ҳам одамлар қўлида кўп азоб чекади.
13
Шунда шогирдлар тушундиларки, Исо уларга Яҳё чўмдирувчи тўғрисида гапираётган экан.
14
Исо шогирдлари билан оломон олдига келганда, бир одам Исонинг олдида тиз чўкиб:
15
— Ҳазрат, — деди, — ўғлимга раҳм қилинг! Унинг тутқаноқ касали бор, қаттиқ азоб чекмоқда. У кўпинча оловга ёки сувга йиқилиб тушади.
16
Ўғлимни шогирдларингиз олдига олиб келгандим, аммо улар даволай олмадилар.
17
Исо шундай деди: — Эй имонсиз ва бузуқ авлод! Қачонгача сизлар билан бирга бўлишим керак?! Сизларга яна қанча тоқат қилишим керак?! Болани бу ерга олиб келинглар!
18
Исо жинга дўқ қилди. Жин боланинг ичидан чиқиб кетди, шу заҳоти бола соғайиб қолди.
19
Шогирдлар Исо билан ёлғиз қолганларида, Ундан: — Нега биз жинни қувиб чиқара олмадик? — деб сўрадилар.
20
Исо жавоб бериб деди: — Етарли имонингиз йўқлиги учун шундай бўлди. Сизларга чинини айтайин: агар зиғирдай имонингиз бўлиб, шу тоққа: “Бу ердан у ерга кўч”, — деб айтсангиз, тоғ кўчади. Сизлар учун имконсиз нарса бўлмайди.
21
***
22
Исо шогирдлари билан Жалилага қайтиб келгандан кейин, уларга деди: — Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб берилади.
23
Уни ўлдиришади, учинчи куни эса У тирилади. Шогирдлар ниҳоятда ғамгин бўлиб қолдилар.
24
Исо билан шогирдлари Кафарнаҳумга келганларида, Маъбад солиғини йиғувчилар Бутруснинг олдига келиб: — Устозингиз Маъбад солиғини тўламайдими? — деб сўрадилар.
25
— Тўлайди! — деб жавоб берди Бутрус. Бутрус уйга келгач, Исо биринчи бўлиб гапирди: — Бутрус, сенинг фикринг қандай? Бу дунё шоҳлари солиқ ва божни кимдан йиғадилар? Ўзиникиларданми ёки бегоналарданми?
26
— Бегоналардан–да, — деб жавоб берди Бутрус. — Демак, ўзиникилар солиқдан озод экан–да, — деди Исо. —
27
Аммо, уларни норози қилмайлик. Кўлга бориб қармоқ ташла. Биринчи илинган балиқни олиб оғзини очсанг, тўрт дирамлик тангани топасан. Тангани олиб, икковимиз учун солиқ тўла.
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 18 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28