bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Matthew 23
Matthew 23
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 22
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 24 →
1
Шундан кейин Исо оломонга ва шогирдларига гапирди:
2
“Қонунни изоҳлаш ҳуқуқи Таврот тафсирчилари ва фарзийларга берилган.
3
Шу боис уларга қулоқ солинглар, айтганини қилинглар, аммо қилганини қилманглар! Чунки улар ўзлари айтганларни қилмайдилар.
4
Улар кўтариб бўлмайдиган оғир юкни бировларга юклайдилар, ўзлари эса ёрдам бериш учун ҳатто бармоғини ҳам қимирлатмайдилар.
5
Ҳамма ишларини, бошқалар кўрсин, деб қиладилар. Пешаналарига таққан нишоналарини каттароқ, кийимларининг попукларини узунроқ қиладилар.
6
Шунингдек, зиёфатларда тўрга чиқишни ва синагогаларда яхши жойларда ўтиришни ёқтирадилар.
7
Бозорларда одамлар уларга салом беришларини, “устоз” деб мурожаат этишларини яхши кўрадилар.
8
Аммо сизларни ҳеч ким “устоз” деб чақирмасин, чунки ҳаммангизнинг битта Устозингиз бор. Сизлар эса биродарсизлар.
9
Ер юзида ҳеч кимни ота деб айтманг, чунки сизларнинг осмонда ягона Отангиз бор.
10
Ҳеч ким сизларни “йўлбошчи” деб ҳам айтмасин, чунки сизларнинг яккаю ягона йўлбошчингиз Масиҳдир.
11
Орангизда ким бош бўлса, сизларга хизмат қилсин.
12
Зотан ўзини ўзи юксалтирган камситилади, ўзини паст тутган эса юксалтирилади.”
13
“Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Ахир, сизлар одамлар кирмасин деб, Осмон Шоҳлиги эшикларини беркитиб қўйяпсизлар. У ерга ўзларингиз ҳам кирмаяпсизлар, кирмоқчи бўлганларни ҳам киргизмаяпсизлар.
14
***
15
Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Ахир, сизлар ҳеч бўлмаса бир кишини ўз динингизга киритиш учун денгизу қуруқликни кезиб чиқасизлар. Ниятингизга эришганингизда эса, уни ўзингиздан беш баттар дўзахи одам қиласизлар.
16
Эй кўр етакчилар, ҳолингизга вой! Сизлар: “Ким Маъбад ҳақи деб қасам ичса, у қасамини бажармаса ҳам бўлади, аммо ким Маъбад олтини ҳақи деб қасам ичса, ўз қасамини бажариши шарт”, — дейсиз.
17
Ҳой кўр нодонлар! Қайси бири буюкроқ: Маъбаднинг олтиними, ёки олтинни муқаддас қилган Маъбаднинг ўзими?!
18
Яна сизлар шундай деб айтасизлар: “Ким қурбонгоҳ ҳақи деб қасам ичса, у қасамини бажармаса ҳам бўлади, аммо ким қурбонгоҳдаги қурбонлик ҳақи, деб қасам ичса, қасамини бажариши шарт”, — дейсизлар.
19
Шу қадар кўр бўлмасангиз–а! Қайси бири буюкроқ: қурбонликми ёки қурбонликни муқаддас қилган қурбонгоҳми?
20
Ахир, қурбонгоҳ ҳақи, деб қасам ичган, ҳам қурбонгоҳнинг ўзи, ҳам ундаги барча қурбонликлар ҳақи қасам ичган бўлади–ку!
21
Маъбад ҳақи деб қасам ичган эса, ҳам Маъбаднинг ўзи, ҳам Маъбадда яшайдиган Худо ҳақи қасам ичган бўлади.
22
Осмон ҳақи деб қасам ичган эса, осмондаги Худонинг тахти ва тахтда ўтирган Худонинг Ўзи ҳақи қасам ичган бўлади.
23
Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Сизлар ялпиз, укроп ва зирадан ушр берасизлар, аммо Қонуннинг адолат, шафқат ва имон каби энг муҳим таълимотларини писанд қилмайсизлар. Буларнинг бирини бажара туриб, иккинчисини ҳам ташлаб қўймаслигингиз керак эди.
24
Ҳой кўр етакчилар! Сизлар ичимлигингиздан чивинни сузиб оласизлар, аммо туяни бутунлигича ютиб юборасизлар!
25
Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Сизлар пиёлаю лаганингизнинг сиртини тозалайсизлар–у, аммо ичи очкўзлик ва худбинликка тўла.
26
Эй кўр фарзий! Сен аввало пиёла ва лаганнинг ичини тозалаб ол, шунда уларнинг сирти ҳам тоза бўлади.
27
Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Чунки сизлар оҳакланган қабрларга ўхшайсизлар: қабрларнинг ташқи томони чиройли, аммо ичи мурдаларнинг суякларига ва ҳар хил ифлосликларга тўла.
28
Шу сингари, сизлар ҳам ташқи томондан бошқаларга тақводор бўлиб кўринасиз, аммо ичингиз иккиюзламачиликка ва гуноҳга тўла.”
29
Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Ахир, сизлар пайғамбарларга мақбаралар қуриб, тақводорларнинг қабрларини безатиб,
30
шундай дейсизлар: “Агар ота–боболаримиз даврида биз ҳам яшаганимизда эди, уларга қўшилишиб пайғамбарларнинг қонини тўкмаган бўлардик.”
31
Бу билан сизлар пайғамбарларни қатл қилганларнинг ўғиллари эканингизни тан оляпсизлар.
32
Ота–боболарингиз бошлаган ишни охирига етказинглар энди!
33
Ҳой илонлар, заҳарли илонлар зоти! Сизлар дўзах жазосидан қандай қочиб қутуласиз?!
34
Ана шу сабабдан Мен олдингизга пайғамбарларни, донишманду устозларни юбораман. Аммо сизлар уларнинг баъзиларини ўлдирасизлар, баъзиларини хочга михлайсизлар, бошқаларини эса синагогаларингизда қамчилаб, шаҳарма–шаҳар қувғин қиласизлар.
35
Натижада ўлдирилган ҳамма бегуноҳ одамларнинг қони учун сизлар жазо тортасизлар. Ҳобилнинг тўкилган қонидан тортиб, қурбонгоҳ билан Маъбад орасида сиз ўлдирган Барахия ўғли Закариёнинг қони сизнинг гарданингизда бўлади.
36
Ҳа, сизларга чинини айтаман: бу насл ушбу ҳамма қотилликлар учун жазо тортади.
37
Эҳ Қуддус, Қуддус! Пайғамбарларни қатл этиб, ҳузурига юборилганларни тошбўрон қилувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остига қандай тўпласа, Мен ҳам сенинг халқингни бир неча марта шундай тўпламоқчи бўлдим. Лекин сен истамадинг.
38
Эй Қуддус аҳолиси, сизнинг Маъбадингиз ҳувиллаб қолади.
39
Сизга шуни айтай: “Эгамиз номи билан келадиган инсон барака топсин”, — деб айтмагунингизча, Мени кўрмайсизлар.”
← Chapter 22
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 24 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28