bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Matthew 3
Matthew 3
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 4 →
1
Ўша кунларда Яҳё чўмдирувчи Яҳудия чўлида ваъз қила бошлади.
2
У одамларга: “Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди!” — деб айтарди.
3
Яҳё тўғрисида Ишаё пайғамбар шундай деган эди: “Саҳрода бир овоз янграмоқда: Эгамизга йўл ҳозирланг, Унга тўғри йўл очинг!”
4
Яҳё туя жунидан тўқилган кийим кийиб, чарм камар тақиб юрарди. Унинг егулиги чигиртка ва ёввойи асал эди.
5
Унинг олдига бутун Қуддус шаҳридан, Яҳудия ўлкасидан ва Иордан дарёси атрофларидан одамлар келарди.
6
Улар гуноҳларини эътироф этишар, Яҳё эса уларни Иордан сувига чўмдирарди.
7
Фарзий ва саддуқий мазҳабларидан бўлган кўп одамлар сувга чўмдирилиш учун келаётганларини Яҳё кўриб, деди: “Ҳой, илонлар зоти! Бошингизга келаётган Худо ғазабидан қочиб қутуласиз, деб сизларга ким уқтирди?
8
Тавбага яраша самара беринглар!
9
Ўзингизча: “Биз Иброҳим наслиданмиз”, деб айтишни хаёлингизга ҳам келтирманглар! Сизларга шуни айтай: Худо мана бу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир.
10
Ҳозирданоқ дарахтлар илдизида болта ётибди. Яхши мева бермаган ҳар бир дарахт кесилиб, оловга ташланади.
11
Тавба қилганингизни кўрсатиш учун мен сизларни сувга чўмдиряпман. Лекин ортимдан мендан ҳам қудратлироқ бўлган бир Зот келмоқда. Мен Унинг чориқларини кўтариб юришга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради.
12
Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У Ўз хирмонини шопиради: буғдойини омборга тўплаб, сомонни сўнмас оловда ёндириб юборади.”
13
Шу орада Исо Жалиладан Иордан дарёси бўйига борди. У Яҳё томонидан сувга чўмдирилмоқчи эди.
14
Лекин Яҳё Исони тўхтатмоқчи бўлиб деди: — Аслида Сиз мени сувга чўмдиришингиз керак! Сиз бўлсангиз менинг олдимга келдингиз!
15
Исо унга деди: — Келинг, бу сафар шундай бўла қолсин. Ахир биз Худонинг иродасини тўла бажаришимиз зарур. Шундан кейин Яҳё рози бўлди.
16
Исо сувга чўмдирилди. У сувдан чиққан заҳоти, осмон очилиб кетди ва Исо Ўз устига Худонинг Руҳи каптар шаклида тушиб қўнганини кўрди.
17
Шу пайт осмондан: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан ниҳоятда мамнунман”, — деган овоз келди.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 4 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28