bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Revelation 12
Revelation 12
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 13 →
1
Осмонда ажойиб бир аломат рўй берди: қуёшга бурканган бир аёл пайдо бўлди. Унинг оёқлари остида ой ва бошида ўн икки юлдузли тож бор эди.
2
Аёл ҳомиладор бўлиб, уни тўлғоқ тутар, дард билан бақирар эди.
3
Сўнгра осмонда бошқа бир аломат кўринди: етти бошли, ўнта шохли улкан қизил аждаҳо пайдо бўлди. Унинг ҳар бир бошида биттадан тожи бор эди.
4
У думи билан осмондаги юлдузларнинг учдан бир қисмини судраб, ерга улоқтирди. Аждаҳо тўлғоқ тутган аёлнинг олдига туриб олди. Чақалоқ туғилиши биланоқ аждаҳо уни ютиб юбормоқчи эди.
5
Аёл ўғил кўрди. Келажакда барча халқларни темир хивчин билан бошқарадиган бу ўғлон дарҳол олиб кетилди. У Худонинг ҳузурига, тахтга келтирилди.
6
Аёл эса чўлга қочиб кетди. У ерда 1260 кун давомида аёлга ғамхўрлик қилишсин деб, Худо махсус жой ҳозирлаб қўйган эди.
7
Шундан кейин осмонда жанг бошланди. Микоил ва унинг фаришталари аждаҳога қарши чиқишди. Аждаҳо ҳам ўзининг фаришталари билан Микоилга қарши жанг қилди.
8
Аммо аждаҳо талафот кўрди. Унга ва унинг фаришталарига энди осмонда жой йўқ эди.
9
Улкан аждаҳо ерга улоқтирилди. Бутун дунёни алдаган бу қадимги илон иблис ва шайтон деб аталган. У ўз фаришталари билан ерга улоқтирилди.
10
Шунда мен осмондан баланд овозда айтилган бу сўзларни эшитдим: “Худойимиз нажоту қудратини аён қилди, Мана, Унинг Шоҳлиги келди. Масиҳининг ҳокимияти ўрнатилди. Ахир, биродарларимизнинг туҳматчиси ерга улоқтирилди, Ҳа, Худойимиз ҳузурида кеча–кундуз Уларга туҳмат қилаётган иблис пастга отилди.
11
Улар Қўзининг қони туфайли, Ўзларининг шаҳодат сўзи туфайли уни енгдилар. Ҳатто ўлим хавфи остида бўлганларида жонларини аямадилар.
12
Эй осмону фалак, хурсанд бўл! Унда яшовчилар, шодланинг! Аммо, еру денгиз, сизнинг ҳолингизга вой! Зеро, иблис олдингизга тушди. Вақти оз қолганини билиб, у қаҳру ғазабга минди.”
13
Аждаҳо ўзининг ер юзига улоқтирилганини англагач, ўғил бола туққан аёлни таъқиб қила бошлади.
14
Аёл ўша илондан қоча олиши учун унга катта бургутнинг икки қаноти берилди. У саҳрога — уч ярим йил давомида унга ғамхўрлик қилинадиган жойга қочиб бориши керак эди.
15
Илон эса, уни сел оқизиб кетсин деб, оғзини очди–да аёлнинг кетидан дарёдай сув оқизди.
16
Аммо ер аёлга ёрдам берди. Ер даҳанини очиб, аждаҳо оқизган дарёни ютиб юборди.
17
Аждаҳо аёлдан қаттиқ ғазабланди. У аёлнинг бошқа фарзандлари билан жанг қилгани чиқди. Аёлнинг фарзандлари — Худонинг амрига итоат қилган ва Исонинг шаҳодатига содиқ қолган одамлардир.
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 13 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22