bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Revelation 16
Revelation 16
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 17 →
1
Бундан кейин мен Mаъбаддан келаётган баланд бир овозни эшитдим. Ўша овоз еттита фариштага шундай деди: “Боринглар, Худонинг ғазабига тўлиб–тошган етти косадаги балоларни ерга тўкинглар.”
2
Биринчи фаришта бориб, косасидагини ерга тўкди. Маҳлуқнинг тамғаси босилган ва унинг тасвирига сажда қилган одамларда оғир, жирканч яралар пайдо бўлди.
3
Иккинчи фаришта косасидагини денгизга тўкди. Денгиз ўликнинг қонига ўхшаб қолди. Денгиздаги ҳамма жониворлар қирилиб кетди.
4
Учинчи фаришта косасидагини дарёларга ва булоқларга тўкди, улар ҳам қонга айланди.
5
Сувлар учун масъул бўлган фариштанинг шундай деганини эшитдим: “Эй Муқаддас Худо, Сен бор бўлгансан, ҳозир ҳам борсан. Сенинг чиқарган бу ҳукмларинг одилдир.
6
Азизларинг ва пайғамбарларингнинг қонини тўкканларга Сен қон ичирдинг, улар бунга лойиқдир.”
7
Қурбонгоҳдан бир овоз эшитилди, у шундай деди: “Ҳа, Қодир Худо — Эгамиз! Сенинг ҳукмларинг ҳақ ва адолатлидир.”
8
Тўртинчи фаришта ўз косасини қуёш устига тўкди, қуёшга инсонларни олов билан ёндириш қудрати берилди.
9
Жазирама иссиқ инсонларни куйдирганда, улар бу офатлар устидан ҳокимиятга эга бўлган Худони лаънатладилар. Улар қилмишларидан тавба қилмадилар, Худони улуғламадилар.
10
Бешинчи фаришта косасидагини маҳлуқ тахтига тўкди, маҳлуқнинг салтанати зимистонга чулғаниб қолди. Одамлар чеккан азобидан тилларини тишлардилар.
11
Яраларининг оғриғидан Самовий Худони лаънатлардилар. Аммо қилмишларидан тавба қилмадилар.
12
Олтинчи фаришта косасидагини буюк Фурот дарёси устига тўкди. Дарёнинг суви қуриди. Шарқдан бостириб келадиган шоҳларга йўл очилди.
13
Бундан кейин мен қурбақаларга ўхшаш учта ёвуз руҳни кўрдим. Улар аждаҳо, маҳлуқ ва сохта пайғамбарнинг оғизларидан чиқаётган эдилар.
14
Булар жинлар бўлиб, мўъжизали аломатлар кўрсата оларди. Улар Қодир Худонинг улуғ кунида бўладиган жангга барча жаҳон шоҳларини тўплагани бордилар.
15
Масиҳнинг шундай гапларини ёдингизда тутинг: “Мана, Мен ўғри каби ногаҳон келаман! Ҳушёр турган киши бахтлидир, Яланғоч юрмайин, шарманда бўлмайин деб, Кийимини тахт қилиб қўйган киши бахтлидир!”
16
Учта ёвуз руҳ шоҳларни ибронийчада Хар–Магидўн деган жойга тўпладилар.
17
Еттинчи фаришта косасидагини ҳавога тўкди. Маъбаддаги тахтдан: “Амалга ошди!” — деган баланд бир овоз келди.
18
Шу вақт чақмоқ чақиб, момақалдироқнинг гулдурос садолари янгради, кучли зилзила бўлди. Зилзила шу қадар кучли эдики, ер юзида инсон яшагандан бери бунақаси бўлмаганди.
19
Буюк шаҳар уч қисмга бўлиниб кетди. Бошқа халқларнинг шаҳарлари ер билан яксон бўлди. Худо буюк Бобил шаҳрини ёдга олди. У Бобилга косадаги ғазаби шаробидан берди.
20
Ҳар бир орол ўрнидан жилди, тоғлар кўздан ғойиб бўлди.
21
Осмондан одамлар устига йирик дўл ёғилди. Ҳар бир дўл донасининг оғирлиги 45 кило чиқарди. Бу даҳшатли дўл дастидан одамлар Худони лаънатлашарди.
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 17 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22