bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Revelation 18
Revelation 18
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 19 →
1
Бундан кейин мен осмондан тушиб келаётган бошқа бир фариштани кўрдим. Унда буюк ҳокимият бор эди. Унинг улуғворлигидан ер юзи ёришиб кетди.
2
У қаттиқ ҳайқириб, шундай деди: “Вайрон бўлди! Буюк Бобил вайрон бўлди! У жинларнинг макони, ҳар турли ёвуз руҳнинг паноҳи, Ҳар қандай ҳаром ва жирканч қушнинг уяси бўлиб қолди. Ахир, барча халқлар Бобилнинг Шаҳвоний ҳирси шаробидан ичганди.
3
Ер юзи шоҳлари у билан зино қилганди, Ер юзи савдогарлари Унинг чексиз шаҳвати туфайли бойлик орттирганди.”
4
Шу пайт мен осмондан келаётган бошқа бир овозни эшитдим. У шундай деди: “Эй халқим, Бобилдан чиқиб кетинг! Тағин гуноҳларига шерик бўлиб қолманг, Тағин сизлар ҳам балоларига дучор бўлманг!
5
Зеро, унинг гуноҳлари уюлиб кўкка етди, Худо унинг жиноятларини ёдга олди.
6
Бобил сизга нима қилган бўлса, Худо ҳам унга шуни қилсин! Қилмишига яраша икки баробар жазосини берсин! Ўзи тайёрлаган ичимликдан унга икки баробар ичирсин!
7
Бобил қай даражада кеккайиб, кайф–сафо сурган бўлса, Унга шу даражада азобу изтироб берилсин! Ахир, у дилида шундай демоқда: Mен маликаман, бева эмасман, Асло қайғу чекмайман.”
8
Шу боис унинг бошига балолар келади, У бир куннинг ичида ўлат, қайғу, қаҳатчиликка дучор бўлади. Уни оловда ёндиришади. Ахир, уни ҳукм қилувчи Эгамиз Худо қудратлидир!
9
Бобил билан зино қилиб, кайф–сафо сурган ер юзи шоҳлари ёнаётган Бобилнинг тутунини кўриб, унинг ҳолига ҳўнграб йиғлайдилар.
10
Бобилнинг азоб–уқубатидан даҳшатга тушиб, узоқдан туриб, дейдилар: “Эй буюк шаҳар, ҳолингга вой! Эй қудратли Бобил, ҳолингга вой! Сен бир соатдаёқ жазоингни олдинг!”
11
Ер юзи савдогарлари ҳам унинг ҳолига йиғлаб мотам тутадилар. Чунки уларнинг молини энди ҳеч ким сотиб олмайди.
12
Олтин, кумуш, жавоҳирлару марваридларни, майин зиғир матоси, шойи, сафсару қирмизи газламаларни, турли хил хушбўй ёғочларни, фил суягидан ясалган ҳар хил буюмларни, энг қимматбаҳо ёғочдан, бронзадан, темирдан ва мармардан ясалган буюмларни,
13
долчин, зираворлар, хушбўй тутатқилар ва миррани, шароб, зайтун мойини, олий навли ун ва буғдойни, мол–қўйларни, отлару араваларни, одамларнинг жонини, танасини ҳам сотиб оладиган бошқа ҳеч ким бўлмайди.
14
Савдогарлар шундай деб айтишади: “Эй Бобил, сен орзу қилган неъматларинг йўқ бўлди. Ҳашамату савлатинг ном–нишонсиз ғойиб бўлди.”
15
Ҳа, ўша молларини Бобилга сотиб, бойиб кетган савдогарлар Бобилнинг азоб–уқубатидан даҳшатга тушиб, қайғуриб йиғлайдилар:
16
“Ҳолингга вой! Эй буюк шаҳар, ҳолингга вой! Сен майин зиғир матосидан кийим кияр эдинг, Сафсару қирмизи либослар ила ясанардинг. Олтин, жавоҳирлару марваридлар ила безанардинг.
17
Шундай бойлигинг бир соатдаёқ нобуд бўлди–я!” Ҳар бир кема дарғаси, кемадаги йўловчилар, денгизчилар ва денгизда савдо–сотиқ қилувчиларнинг ҳаммаси узоқдан Бобилга қараб турадилар.
18
Шаҳардаги ёнғиндан чиқаётган тутунни кўриб, шундай фарёд қиладилар: “Бу буюк шаҳарга тенг келадигани йўқ!”
19
Улар бошларига кул сочиб, фарёд чекиб, қайғуриб, дод соладилар: “Ҳолингга вой! Эй буюк шаҳар, ҳолингга вой! Денгиздаги кемаларга эга бўлганлар Сенинг зийнатларинг туфайли бойлик орттирдилар. Энди эса сен бир соатдаёқ хароб бўлдинг!”
20
Эй осмон, унинг ҳолидан шодлангин, Эй Худонинг азизлари, хурсанд бўлинг, Ҳаворийлару пайғамбарлар, севининг! Зеро, Худо сизларни деб, Бобилни жазолади.
21
Кейин кучли бир фаришта тегирмон тошига ўхшаш катта тошни кўтариб денгизга улоқтирди–да, шундай деди: “Мана шундай шиддат билан Буюк шаҳар Бобил қулайди! Энди у асло қад кўтармайди.
22
Арфачилару ашулачиларнинг овозлари сенда эшитилмас, Найчию карнайчиларнинг куйи сенда янграмас. Энди биронта ҳунарманд сенда устахона очмайди. Тегирмон тошининг товуши кўчаларингда эшитилмайди.
23
Энди кўчаларингдаги чироқлар шуъла сочмайди, Куёв билан келиннинг овози эшитилмайди. Зеро, савдогарларинг бутун дунёга сўзини ўтказарди, Сеҳр–жодуларинг дастидан жамики халқлар алданган эди.
24
Пайғамбарлар ва Худо азизларининг қони кўчаларингда тўкилди, Ҳа, ер юзида қирғинга дучор бўлганлар сенда ўлдирилди.”
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 19 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22