bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Revelation 14
Revelation 14
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 15 →
1
Мен Сион тоғида Қўзининг турганини кўрдим. Қўзи билан бирга 144.000 киши бор эди. Уларнинг пешаналарига Қўзининг ва Отасининг исми ёзилганди.
2
Шунда мен осмондан бир товуш эшитдим. Бу товуш денгизнинг шовуллашидай, гумбурлаган момақалдироқ товушидай эди. У худди арфа чалаётган чолғучиларнинг куйига ўхшарди.
3
Ўша 144.000 киши тахт олдида, тўртта жонли мавжудот ва оқсоқоллар олдида янги бир қўшиқ куйлаётган эдилар. Дунёдан қутқариб олинган бу 144.000 кишидан бошқа ҳеч ким бу қўшиқни ўргана олмас эди.
4
Бу одамлар булғанмаганлар, бокира қизлардай ўзларини пок сақлаганлар. Қўзи қаёққа борса, Унинг орқасидан эргашганлар. Инсонлар орасидан қутқариб олинган бу одамлар илк ҳосил сингари Худо ва Қўзига назр қилинганлар.
5
Уларнинг тилида ёлғон–макр йўқ, улар бенуқсондирлар.
6
Шундан кейин бошим узра учиб бораётган бир фариштани кўрдим. Бу фаришта ер юзида яшовчи ҳар бир халқ ва қабилага, ҳар қандай миллату элатга абадий Хушхабарни эълон қилаётган эди.
7
У баланд овозда шундай деди: “Худодан қўрқинг, Уни улуғланг! У халқларни ҳукм қиладиган вақт келди. Еру осмонни, денгизу булоқларни Яратганга сажда қилинг!”
8
Унинг кетидан иккинчи фаришта учиб келиб, шундай деди: “Вайрон бўлди! Буюк Бобил шаҳри вайрон бўлди! Бобил шаҳвоний ҳирси шаробидан Ҳамма халқларга ичирганди.”
9
Уларнинг кетидан учинчи фаришта учиб келиб, баланд овозда шундай деди: — Кимки маҳлуққа ва унинг тасвирига сажда қилиб, пешанаси ёки қўлига тамға қабул қилса,
10
у Худонинг ғазаб шаробидан ичади. Қаҳр косасига қуйилган бу шароб ниҳоятда кучлидир. Бундай одамлар муқаддас фаришталар ва Қўзи олдида ёнаётган олтингугурт ичида азоб чекадилар.
11
Азобларининг тутуни абадулабад бурқираб туради. Маҳлуқ ва унинг тасвирига сажда қилиб, маҳлуқ номли тамғани қабул қилганлар кечаю кундуз тинчлик кўрмайдилар.
12
Бундай вазиятда Худонинг амрларига итоат қилган ва Исога содиқ қолган Худонинг азизларидан сабр–тоқат талаб қилинади.
13
Шунда мен осмондан бир овоз эшитдим. У менга деди: — Шундай деб ёз: Бундан буён Раббимиз Исога умид боғлаб, оламдан кўз юмганлар бахтлидир! — Ҳа, — дейди Руҳ, — улар қилган оғир меҳнатидан дам олсинлар, меҳнатининг роҳатини кўрсинлар.
14
Шундан кейин мен оқ бир булутни кўрдим. Булут устида инсон қиёфасидаги бир Зот ўтирганди. Унинг бошида олтин тож, қўлида ўткир ўроқ бор эди.
15
Кейин Маъбаддан бир фаришта чиқди. У булут устида ўтирган Зотга баланд овозда шундай деди: “Ўроғингизни ишга солинг, чунки ўрим–терим вақти келди. Мана, ернинг ҳосили етилди.”
16
Булут устида ўтирган Зот ерга ўроқ солди, ернинг ҳосили ўрилди.
17
Осмондаги Маъбаддан бошқа бир фаришта чиқди. Унинг ҳам ўткир ўроғи бор эди.
18
Сўнг қурбонгоҳ олдидан яна бошқа бир фаришта келди. У қурбонгоҳдаги олов учун масъул эди. У ўткир ўроқли фариштага баланд овозда хитоб қилди: “Ўткир ўроғингни ишга сол. Ердаги узум бошларини йиғ. Ахир, узум пишиб бўлди.”
19
Фаришта ўроғини ерга солди. Ердаги узум бошларини йиғиб, Худонинг узум эзадиган катта қаҳр–ғазаби чуқурига улоқтирди.
20
Шаҳар ташқарисидаги ўша чуқурда узумларни эза бошлашди. Чуқурдан қон дарё бўлиб оқиб чиқди. Бу қонли дарё 1600 ўқ отими масофага оқиб борди, у шунчалик чуқур эдики, деярли отни кўмиб юборар эди.
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 15 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22