bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Revelation 17
Revelation 17
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 18 →
1
Еттита косани тутган етти фариштадан бири келиб, менга шундай деди: “Бу ёққа кел, мен сенга машҳур фоҳишанинг оладиган жазосини кўрсатаман. Фоҳиша тимсолидаги бу буюк шаҳар сероб сувлар бўйида жойлашган.
2
Ер юзининг шоҳлари у билан зино қиларди, ер юзида яшаётганлар унинг фаҳшу зино шаробидан ичиб, маст бўларди.”
3
Муқаддас Руҳ мени қамраб олди, фаришта мени чўлга олиб борди. У ерда мен қип–қизил маҳлуқ устида ўтирган бир аёлни кўрдим. Маҳлуқнинг ҳамма ёғига куфрона номлар ёзилганди, унинг еттита боши ва ўнта шохи бор эди.
4
Аёл сафсар ва қип–қизил либослар кийган, олтин, жавоҳирлар ва марваридлар билан безанганди. Унинг қўлида олтин коса бор эди, бу коса жирканчли нарсаларга, фаҳшу ҳаромликларига тўлиб–тошган эди.
5
Аёлнинг пешанасига сирли маънога эга бўлган шундай бир исм ёзилганди: “Буюк Бобил — фоҳишаларнинг ва ер юзидаги жирканч ишларнинг онасидир.”
6
Мен аёлнинг Худо азизлари қонидан, яъни Исо шоҳидлари қонидан маст бўлганини кўрдим. Уни кўриб, ғоят даражада ҳайрон қолдим.
7
Фаришта менга деди: “Нега ҳайрон бўласан? Мен сенга аёлнинг ва у минган етти бошли, ўн шохли маҳлуқнинг сирини айтиб бераман.
8
Сен кўрган бу маҳлуқ қачонлардир бор эди, энди эса йўқ. У кўп ўтмай тубсиз чуқурликдан чиқади ва маҳв этилади. Дунё яратилгандан бери исмлари ҳаёт китобига ёзилмаган ер юзидаги ҳамма одамлар маҳлуқни кўриб, ҳайрон қоладилар. Чунки бу маҳлуқ бор эди, ҳозир йўқ, аммо яна келади.
9
Буларни англамоқ учун ақлу идрок даркор. Маҳлуқнинг етти боши — аёл ўтирган еттита тепаликнинг тимсолидир.
10
Бу етти бош еттита шоҳни ҳам билдиради. Буларнинг бештаси қулаган, биттаси ҳозир ҳукмронлик қиляпти, бошқаси эса ҳали келгани йўқ. У келганда ҳам кўп вақт турмайди.
11
Илгари бор, ҳозир йўқ маҳлуқ эса еттита шоҳдан бири бўла туриб, саккизинчи шоҳ сифатида қайтиб келади ва маҳв этилади.
12
Сен кўрган маҳлуқнинг ўнта шохи ҳали тахтга ўтирмаган бошқа ўнта шоҳни билдиради. Улар қисқа вақт давомида маҳлуқ билан бирга ҳукмронлик қиладилар.
13
Булар бирлашиб, ўзларининг қудрати ва ҳокимиятини маҳлуққа топширадилар.
14
Улар Қўзига қарши жанг қиладилар. Аммо Қўзи Ўзининг даъват этилган, танланган ва содиқ издошлари билан уларни енгади. Ахир, Қўзи ҳокимларнинг Ҳокими, шоҳларнинг Шоҳидир.”
15
Фаришта менга яна шундай деди: “Сен фоҳишанинг сувлар бўйида ўтирганини кўрдинг. Бу сувлар тўда–тўда элатларни, халқлару миллатларни билдиради.
16
Сен кўрган ўнта шох ва маҳлуқ фоҳишадан нафратланадилар. Уни хонавайрон қилиб, яланғоч қолдирадилар. Унинг этини ейдилар, қолдиқларини эса оловда ёндирадилар.
17
Худонинг айтган сўзлари амалга ошмагунча, ўнта шоҳ бирлашиб, ўз ҳокимиятини маҳлуққа топширади. Зеро, бу мақсадни уларнинг дилига Худонинг Ўзи солган.
18
Сен кўрган аёл — ер юзи шоҳлари устидан ҳукмронлик қиладиган буюк шаҳардир.”
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 18 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22