bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Revelation 19
Revelation 19
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 20 →
1
Бундан кейин мен осмондаги катта оломоннинг ғала–ғовурига ўхшаш баланд овозларни эшитдим: “Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Нажот, улуғворлик ва қудрат Худойимизга тегишлидир.
2
Зотан У тўғри ва адолатли ҳукм қилади. Ер юзини фаҳш–зино ила булғаган ўтакетган фоҳишани У маҳкум этди, Ундан Ўз қулларининг хунини олди.”
3
Оломон яна шундай деб ҳайқирди: “Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Бобилдан то абад бурқираб тутун чиқади.”
4
Шу пайт йигирма тўрт нафар оқсоқол ва тўртта мавжудот ерга мук тушиб: “Омин! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!” — дея тахтда ўтирган Худога сажда қилдилар.
5
Кейин тахтдан бир овоз келди: “Эй Худойимизнинг барча қуллари, Ундан қўрқувчи каттаю кичиклар, Унга ҳамду сано айтинглар!”
6
Сўнгра мен кўп халойиқнинг овозига ўхшаш, шовуллаган денгиз, гумбурлаган момақалдироқнинг садосига ўхшаш овозларни эшитдим. Улар шундай дер эдилар: “Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Қодир Худо — Эгамиз ҳукмронлик қилмоқда!
7
Севиниб хурсанд бўлайлик, Ҳаммамиз Уни улуғлайлик! Ахир, Қўзининг никоҳ соати етди, Унинг келини ўзини тўйга тайёрлади.”
8
Кийиши учун келинга ярқираган, пок, майин зиғир либос берилди. Бу либос — Худо азизларининг одил ишларидир.
9
Кейин фаришта менга шундай деди: — Қани, ёз: Қўзининг никоҳ тўйига таклиф этилганлар бахтлидир! Яна қўшиб деди: — Булар Худонинг ҳақ сўзларидир.
10
Мен унга сажда қилиш учун ўзимни оёқлари остига ташладим. Лекин у менга деди: — Йўқ, менга сажда қилма! Фақат Худога сажда қил! Мен ҳам сенга ўхшаб Худога хизмат қиляпман, Исо ҳақида шаҳодат берадиган сен ва биродарларинг сингари Худонинг хизматкориман. Дарҳақиқат, Исо ҳақида шаҳодат берганлар пайғамбарлардир, улар Худонинг ҳақ хизматкорларидир.
11
Бундан кейин мен осмоннинг очилганини кўрдим. У ерда бир оқ от турар эди. Устидаги Чавандозни Содиқ ва Ҳақ, деб чақиришарди. У одилона ҳукм чиқариб, жанг қиларди.
12
Унинг кўзлари оташ алангасидай чақнарди. Бошида кўп тожлари бор эди. Пешанасига эса Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган бир исм ёзилганди.
13
Эгнидаги кийими қонга беланганди. Чавандозга “Худонинг Каломи” деб ном берилган эди.
14
Оппоқ, топ–тоза, майин зиғир либос кийган самовий қўшинлар оқ отларда Чавандозга эргашиб боришарди.
15
Унинг оғзидан ўткир бир қилич чиқиб турарди. У ўша қиличи билан халқларни мағлуб этади, қўлидаги темир хивчин билан уларга ҳукмронлик қилади. Қодир Худонинг қайноқ қаҳр–ғазаби чуқуридаги узумларни босиб эзади.
16
Кийимининг сон қисмида: “шоҳларнинг Шоҳи, ҳокимларнинг Ҳокимидир”, деган исм ёзилган.
17
Шундан сўнг мен қуёш устида турган бир фариштани кўрдим. У учиб кетаётган барча қушларга баланд овозда шундай хитоб қилди: “Худонинг буюк базмига келинглар!
18
Шоҳлар, саркардалар, баҳодир жангчиларнинг жасадларини, оту суворилар, ҳамма қулу эркин, каттаю кичикнинг жасадларини ейиш учун тўпланинглар!”
19
Шунда мен маҳлуқни, ер юзи шоҳларини, уларнинг қўшинларини кўрдим. Улар от минган Чавандоз билан Унинг қўшинларига қарши жанг қилиш учун сафарбар бўлган эдилар.
20
Маҳлуқ асир тушди. У билан бирга сохта пайғамбар ҳам асир олинди. Бу сохта пайғамбар маҳлуқнинг номидан мўъжизали аломатлар кўрсатарди. У бу аломатлари билан маҳлуқнинг тамғасини олган ва унинг тасвирига сажда қилган одамларни алдаганди. Маҳлуқни ҳам, сохта пайғамбарни ҳам тириклайин олтингугурт билан ёнаётган олов кўлига ташлашди.
21
Бошқалар эса от минган Чавандознинг оғзидан чиққан қилич билан ўлдирилди. Ҳамма қушлар бўкиб қолгунча уларнинг гўштидан еди.
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 20 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22