bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Revelation 21
Revelation 21
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 22 →
1
Шундан кейин мен янги бир осмон ва янги бир ерни кўрдим. Аввалги еру осмон ғойиб бўлган эди, денгиз ҳам энди йўқ эди.
2
Мен муқаддас шаҳар — янги Қуддусни кўрдим. Қуддус осмондан, Худо ҳузуридан тушиб келаётган эди. У куёви учун безаниб олган келинчакка ўхшар эди.
3
Мен тахтдан баланд бир овоз келганини эшитдим. Ўша овоз деди: “Худонинг маскани инсонлар орасидадир! У энди одамлар орасида яшайди, Улар Худонинг халқи бўладилар. Худонинг Ўзи улар билан бирга бўлади.
4
Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди. Энди ўлим мавжуд бўлмайди, Ҳеч ким қайғурмайди, йиғламайди, азоб чекмайди. Зеро, аввалгилар ўтиб кетди.”
5
Тахтда ўтирган Зот шундай деди: “Мана, Мен ҳаммасини янги қилиб яратяпман!” Кейин У менга деди: “Буларни ёзиб қўй. Ахир, бу сўзлар ишончли ва тўғридир!”
6
Сўнг менга яна деди: “Амалга ошди! Ибтидо ва Интиҳо, Боши ва Поёни Ўзимман. Чанқаганга Мен булоқдаги ҳаётбаxш сувдан ичираман. Бунинг эвазига у ҳеч қандай тўлов бермайди.
7
Ғолиб келганларга бу баракалар насиб бўлади. Мен унинг Худоси бўламан, у Менинг ўғлим бўлади.
8
Аммо қўрқоқ, имондан қайтган, ифлос, қотил, бузуқ, жодугар, бутпараст ва ҳамма ёлғончиларнинг қисмати олов ва олтингугурт билан ёнаётган кўлдадир. Бу иккинчи ўлимдир.”
9
Шу пайт мен охирги етти балога тўлдирилган еттита косани ушлаган етти фариштадан бирини кўрдим. У олдимга келиб, менга деди: “Бу ёққа кел! Мен сенга келинни, Қўзининг хотинини кўрсатаман.”
10
Муқаддас Руҳ мени қамраб олди ва фаришта мени баланд бир тоғнинг чўққисига олиб чиқди. У менга осмондан, Худо ҳузуридан тушаётган муқаддас шаҳар — Қуддусни кўрсатди.
11
Шаҳар Худонинг улуғворлигига тўлиб, қимматбаҳо жавоҳирдай, биллурдай соф яшма тошидай ярқирарди.
12
Қалин ва баланд девор билан ўралган бу шаҳарнинг ўн икки дарвозаси бор эди. Ҳар бир дарвозани биттадан фаришта қўриқларди. Дарвозаларда Исроил халқининг ўн икки қабиласи номлари ёзилганди.
13
Дарвозаларнинг учтаси шарқда, учтаси шимолда, учтаси жанубда ва учтаси ғарбда жойлашган эди.
14
Шаҳар деворларининг ўн иккита пойдевори бор эди. Пойдеворларга Қўзининг ўн икки ҳаворийси исмлари ёзилганди.
15
Менга гапирган фариштанинг қўлида олтин чизғичи бор эди. Бу чизғич шаҳарни, унинг дарвозаларию деворини ўлчаш учун эди.
16
Шаҳар тўртбурчак шаклда бўлиб, узунлиги билан эни бир хил эди. Фаришта чизғичи билан шаҳарни ўлчади, шаҳарнинг эни 12.000 ўқ отими экан. Унинг узунлиги билан баландлиги ҳам шундай эди.
17
Сўнг фаришта шаҳарнинг деворини ўлчади. Деворнинг баландлиги 144 тирсак чиқди. Фаришта инсоний ўлчовдан фойдаланганди.
18
Шаҳар девори яшма тошидан қурилганди. Шаҳарнинг ўзи эса шишадай тиниқ, соф олтиндан эди.
19
Шаҳар деворларининг пойдеворлари турли қимматбаҳо тошлар билан безатилган эди: биринчи пойдевор яшмадан, иккинчиси кўк ёқутдан, учинчиси агатдан, тўртинчиси зумраддан эди.
20
Бешинчиси ақиқ, олтинчиси лаъл, еттинчиси хризолит, саккизинчиси берилл, тўққизинчиси топаз, ўнинчиси забаржад, ўн биринчиси ложувард, ўн иккинчиси аметистдан эди.
21
Ўн икки дарвоза ўн икки марвариддан иборат эди. Ҳар бир дарвоза битта марвариддан ясалган эди. Шаҳарнинг шоҳ кўчаси соф олтиндан бўлиб, шишадай мусаффо эди.
22
Мен бу шаҳарда Mаъбад кўрмадим. Зотан Қодир Худо — Эгамизнинг Ўзи ва Қўзи шаҳарнинг Mаъбадидир.
23
Шаҳарни ёритиш учун қуёшга ёки ойга эҳтиёж ҳам йўқ. Чунки Худонинг улуғворлиги уни ёритади, Қўзининг Ўзи унинг чироғи бўлади.
24
Халқлар шаҳарнинг нурида юришади. Ер юзи шоҳлари унга ўз бойликларини келтиришади.
25
Шаҳар дарвозалари кун бўйи ёпилмайди, у ерда тун бўлмайди.
26
Халқларнинг улуғвор хазиналари унга киритилади.
27
Лекин ҳеч қандай ҳаром нарса, жирканч ишлар қиладиган ёки ёлғон гапирадиган биронта киши унга кирмайди. Фақат Қўзининг ҳаёт китобида ёзилганлар кирадилар.
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 22 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22