bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Revelation 22
Revelation 22
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 21
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
1
Фаришта менга биллурдай тиниқ, ҳаётбахш сувлар дарёсини кўрсатди. Бу дарё Худонинг ва Қўзининг тахтидан чиқиб,
2
шаҳар кўчаси бўйлаб оқаётган эди. Дарёнинг иккала қирғоғида ҳам ҳаёт дарахти бор эди. Бу дарахт йилда ўн икки марта, ҳар ой ҳосил беради. Дарахтнинг барглари халқларга шифо бахш этади.
3
Лаънат деган нарса у ерда қолмайди. Шаҳарда Худонинг ва Қўзининг тахти бўлади, Худонинг қуллари Унга хизмат қилади.
4
Улар Худонинг жамолини кўради. Худонинг исми уларнинг пешаналарига ёзилади.
5
У ерда бошқа тун бўлмайди. Чироққа ҳам, қуёшга ҳам эҳтиёж қолмайди. Ахир, Эгамиз Худо уларга нур сочади, улар эса то абад ҳукмронлик қилади.
6
Фаришта менга шундай деди: — Бу сўзлар ишончли ва тўғридир. Пайғамбарларни руҳлантирган Эгамиз Худо Ўз қуллари олдига фариштасини юборди. Токи фаришта яқин орада юз бериши муқаррар бўлган воқеаларни уларга билдирсин.
7
“Мен тезда келаман! Бу китобнинг башорат сўзларига Амал қилганлар бахтлидир!”
8
Мен, Юҳанно, буларни кўрдим ва эшитдим. Буларни кўриб эшитганимдан кейин, бу нарсаларни менга кўрсатган фариштага сажда қилмоқчи бўлиб, ўзимни унинг оёқларига ташладим.
9
Аммо у менга деди: — Зинҳор бу ишни қилма! Мен сенинг ҳамкорингман, шунингдек пайғамбар биродарларингнинг ва бу китобдаги сўзларга риоя қилувчиларнинг ҳамкориман. Худога сажда қил!
10
Кейин менга яна шундай деди: — Бу китобнинг башорат сўзларини сир сақлама, чунки вақт яқиндир.
11
Бадкирдорлар ёмонлигини қилаверсин. Ифлослар ифлослигини давом эттираверсин. Солиҳлар эса тўғри иш қилишдан тўхтамасин, муқаддас одамлар ўзини муқаддас сақласин.
12
“Мен тез келаман, мукофотим Ўзим билан. Ҳар кимга қилмишига ярашасини бераман.
13
Мен Ибтидо ва Интиҳодирман, Биринчи ва Охирги, Боши ва Поёнидирман.”
14
Кийимларини ювганлар нақадар бахтлидир! Улар ҳаёт дарахти мевасидан ейишга, шаҳар дарвозаларидан киришга ҳақли бўладилар.
15
Ҳамма “кўппаклар” эса: жодугарлар, бузуқлар, қотиллар, бутпарастлар, ёлғонга ружу қўйиб, ҳийла ишлатганлар ташқарида қоладилар.
16
“Мен, Исо, Ўз фариштамни олдингизга юбордим, Токи у булар тўғрисида жамоатларимга шаҳодат берсин. Мен Довуд илдизидан чиққан Зотдирман, унинг зурриётиман, Ёруғ тонг юлдузиман.”
17
Руҳ ҳам, келин ҳам: “Кел!” — деб чорлаяпти. Эшитган киши ҳам: “Кел!” — деб айтсин. Ким чанқаган бўлса, келсин. Ким хоҳласа, ҳаётбахш сувдан текин баҳра олсин.
18
Бу китобнинг башорат сўзларини эшитувчи ҳар бир кишини огоҳлантираман: кимда–ким бу сўзларга бирор нарса қўшса, Худо ҳам ўша кишининг жазосига бу китобда ёзилган балоларни қўшади.
19
Кимда–ким бу китобдаги башорат сўзларидан бирортасини чиқариб ташласа, Худо ҳам ўша кишини бу китобда ёзилган ҳаёт дарахтидан маҳрум қилиб, муқаддас шаҳардан чиқариб ташлайди.
20
Бу гапларнинг Шоҳиди: “Ҳа, Мен тез келаман!” — деб айтмоқда. Омин! Ё Раббимиз Исо, келгин!
21
Раббимиз Исонинг инояти барчангизга ёр бўлсин.
← Chapter 21
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22