bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Revelation 7
Revelation 7
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 8 →
1
Шундан кейин мен ер юзининг тўрт бурчагида турган тўрт нафар фариштани кўрдим. Улар тўртта шамолни тутиб турар эдилар. Шамолнинг эсишига, ерга, денгизга, бирон дарахтга тегишига йўл қўймас эдилар.
2
Сўнгра мен шарқдан келаётган бошқа бир фариштани кўрдим. У барҳаёт Худонинг муҳрини олиб келаётган эди. Еру денгизга зарар етказиш қудрати берилган тўртта фариштага у баланд овозда шундай хитоб қилди:
3
“Ерга, денгизга ва дарахтларга зарар етказмай туринглар. Биз Худойимизнинг қуллари пешаналарига муҳр босиб олайлик!”
4
Мен муҳрланган кишиларнинг сонини эшитдим. Исроил қабилаларининг барчасидан 144.000 киши муҳрланган эди:
5
Яҳудо қабиласидан 12.000 киши, Рубен қабиласидан 12.000, Гад қабиласидан 12.000,
6
Ошер қабиласидан 12.000, Нафтaли қабиласидан 12.000, Манаше қабиласидан 12.000,
7
Шимўн қабиласидан 12.000, Леви қабиласидан 12.000, Иссaхор қабиласидан 12.000,
8
Забулун қабиласидан 12.000, Юсуф қабиласидан 12.000, Бенямин қабиласидан 12.000 киши.
9
Шундан кейин мен саноғига етиб бўлмайдиган катта бир оломонни кўрдим. Турли хил халқ, қабила, элату миллатларга мансуб бўлган бу одамлар тахт олдида, Қўзининг ҳузурида туришарди. Ҳаммасининг эгнида оқ либос, қўлларида пальма шоxлари бор эди.
10
Улар овозлари борича шундай ҳайқиришарди: “Тахтда ўтирган Худойимиз билан Қўзи нажот бериш қудратига эгадирлар!”
11
Ҳамма фаришталар тахт атрофида, оқсоқоллар ва тўртта мавжудот атрофида турар эдилар. Улар тахт олдида мук тушиб, Худога сажда қилган ҳолда
12
шундай дейишарди: “Омин! Худойимизга ҳамду санолар бўлсин! Донолигу куч–қудрат Соҳибига Абадулабад шукронаю шон–шарафлар бўлсин! Омин.”
13
Оқсоқоллардан бири мендан сўради: — Оқ либос кийган бу одамлар ким? Улар қаердан келганлар?
14
— Тақсир, буниси ўзингизга аён, — дея жавоб бердим мен. У менга шундай деди: — Булар қаттиқ қувғинлардан ўтиб келганлар. Улар либосларини ювиб, Қўзининг қони билан оқартирганлар.
15
Шунинг учун улар Худонинг тахти олдида турадилар ва Унинг Маъбадида кеча–кундуз хизмат қиладилар. Тахтда Ўтирган эса уларни Ўз паноҳида асрайди.
16
Улар энди оч қолмайдилар, чанқамайдилар. Қуёш ҳам, офтоб ҳам уларни урмайди.
17
Зотан тахт олдида турган Қўзининг Ўзи уларга чўпонлик қилади. Уларни ҳаётбахш сув булоқларига олиб боради. Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди.
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 8 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22