bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Revelation 13
Revelation 13
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 14 →
1
Аждаҳо денгизнинг қум соҳилига бориб турди. Тўсатдан мен денгиздан бир маҳлуқ чиқиб келганини кўрдим. Унинг еттита боши ва ўнта шохи бор эди. Ҳар бир шохига биттадан тож кийдирилган, ҳар бир бошига эса куфрона ном ёзилганди.
2
Мен кўрган бу маҳлуқ қоплонга ўхшарди. Оёқлари айиқнинг оёғига, оғзи эса шернинг оғзига ўхшар эди. Аждаҳо бу маҳлуққа ўз қудрати, тахти ва буюк ҳокимиятини берди.
3
Маҳлуқнинг бошларидан бири даволаб бўлмайдиган даражада қаттиқ яраланган эди. Аммо унинг бу яраси соғайиб қолди. Шунда бутун жаҳон ҳайратда қолиб, маҳлуққа эргашди. Одамлар аждаҳога сажда қилишди, чунки аждаҳо маҳлуққа ўз ҳокимиятини берди.
4
Улар маҳлуққа ҳам сажда қилиб шундай деб айтишарди: “Ким ҳам бу маҳлуққа тенг келарди?! Ким ҳам унга қарши чиқа оларди?!”
5
Маҳлуққа такаббурона ва куфрона сўзлар сочадиган оғиз берилди. Унга қирқ икки ой давомида ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи берилди.
6
Маҳлуқ куфр кетиб, Худони ва Худонинг номини лаънатлади. У Худо яшайдиган маконга ва осмонда яшайдиган ҳар бир мавжудотга лаънатлар ёғдирди.
7
Унга Худонинг азизларига қарши жанг қилиш ва уларни енгиш учун изн берилди. Унга ҳар бир қабила, элат, миллат ва халқ устидан ҳокимият берилди.
8
Бу дунёга қарашли одамларнинг ҳаммаси маҳлуққа сажда қилишади. Дунё яратилганидан бери бу одамларнинг исмлари бўғизланган Қўзининг ҳаёт китобига ёзилмаган.
9
Кимнинг қулоғи бўлса эшитсин!
10
Ҳамма пешанасидагини кўради: Баъзилар асирликка тушиб, сургунга кетади. Баъзилар қиличдан ўтказилади, Бу вазият Худо азизларидан сабр–тоқату имонни талаб қилади.
11
Бундан сўнг мен ердан чиқаётган бошқа бир маҳлуқни кўрдим. Унинг икки шохи қўчқорнинг шохларига ўхшарди, у аждаҳодай гапирарди.
12
У биринчи маҳлуққа хизмат қилиб, унинг бутун ҳокимиятини ишга соларди. Бутун ер юзи ва у ерда яшаганлар яраси тузалган биринчи маҳлуққа сажда қилсин, деб уларни мажбурларди.
13
Бу иккинчи маҳлуқ буюк ва мўъжизали аломатлар кўрсатди. У ҳатто ҳамманинг кўзи олдида осмондан ерга олов туширди.
14
Биринчи маҳлуқнинг номидан бу мўъжизали аломатларни кўрсатишга унга изн берилганди. Бу аломатлари билан у ер юзидаги одамларни йўлдан оздирди. У одамларга: “Қиличдан яраланган, аммо соғ қолган маҳлуқнинг тасвирини ясанглар”, деб буюрди.
15
Унга маҳлуқнинг тасвирига жон ато этиш қудрати берилганди. Маҳлуқ тасвири тилга кирди ва ўзига сажда қилмаганларнинг ҳаммасини ўлдиртирди.
16
У ҳаммани — каттаю кичикни, бою камбағални, қулу эркин одамни мажбурлаб, уларнинг ўнг қўли ёки пешанасига тамға бостирди.
17
Кимда маҳлуқнинг тамғаси бўлмаса, у мутлақо олди–сотди қилолмасди. Тамғада маҳлуқнинг номи ёки номининг сони ёзиларди.
18
Бунда ҳикмат бор. Ақли етган одам маҳлуқнинг сонини ҳисоблаб чиқсин, чунки бу сон — маълум бир инсонни билдирадиган сондир. Унинг сони 666.
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 14 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22