bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Samuel 1
2 Samuel 1
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 2 →
1
Шоул ҳалок бўлгандан кейин, Довуд Омолек халқини енгиб, Зихлах шаҳрига қайтиб келди ва у ерда икки кун қолди.
2
Учинчи куни Шоулнинг қароргоҳидан Довуднинг олдига бир одам келди. У қайғудан кийимларини йиртган, бошига тупроқ сочган, аянчли аҳволда эди. Ўша одам Довуднинг олдига келгач, мук тушиб, унга таъзим қилди.
3
— Қаердан келяпсан? — деб сўради Довуд. — Исроил қароргоҳидан қочиб келдим, — деди у одам.
4
— Айт–чи, нима бўлди? — деб сўради Довуд. — Сипоҳлар уруш майдонидан қочдилар, одамларимиздан кўплари ўлдирилди, Шоул билан ўғли Йўнатан ҳам ҳалок бўлди, — деди у. Шунда Довуд:
5
— Шоул билан ўғли Йўнатаннинг ҳалок бўлганини қаердан биласан? — деб сўради хабарчи йигитдан.
6
— Тасодифан Гилбова тоғига борган эдим, — деб гапида давом этди у. — Шоул найзасига зўрға суяниб турар, душман отлиқлари ва жанг аравалари эса унга томон ёпирилиб келаётган экан.
7
Шоул орқасига қараб, мени кўриб қолиб чақирди. “Лаббай”, дедим мен.
8
“Сен кимсан?” деб сўради Шоул. “Омолек халқиданман”, дедим мен.
9
Сўнг у: “Бу ёққа кел, мени ўлдир. Тарашадай бўлиб серрайиб қолдиму, лекин жоним чиқмаяпти”, деди.
10
Шоҳ оғир яралангани учун, энди яшай олмаслигига кўзим етиб, уни ўлдирдим. Бошидаги тожини ва қўлидаги билакузугини олиб, сизга — жаноби олийларига келтирдим.
11
Довуд бу гапни эшитиб, қайғудан кийимларини йиртди. Бошқалар ҳам шундай қилдилар.
12
Шоул ва унинг ўғли Йўнатан, Эгамизнинг лашкари — Исроил халқидан кўпчилиги жангда ҳалок бўлган эдилар. Шунинг учун ҳаммалари оқшомгача аза тутиб фарёд қилдилар, рўза тутдилар.
13
Довуд шум хабарни олиб келган йигитдан: — Қаерликсан? — деб сўради. — Мен Омолек халқиданман, бегона халқданман, — деди йигит.
14
— Эгаммой суртиб Шоулни шоҳ қилиб танлаган эди–ку! Шундай шоҳга қўл кўтариб, ўлдиришдан қўрқмадингми? — деди Довуд унга.
15
Кейин Довуд битта сипоҳини чақирди–да: — Қани, ўлдир уни! — деб буюрди. Йигит Омолекка бир қилич уриб ўлдирди. Довуд унга қарата:
16
— Тилинг ўзингнинг бошингга етди. Эгам мой суртиб танлаган шоҳни мен ўлдирдим, деб ўз оғзинг билан гувоҳлик бердинг, — деди.
17
Довуд Шоул билан унинг ўғли Йўнатан учун марсия куйлади.
18
Сўнг, ушбу марсия Яҳудо халқига ўргатилсин, деб фармон берди. Бу марсия “Ёшур” китобида ёзилган.
19
“Эй, Исроил, йўқ бўлди Ғуруринг сенинг тепаликларингда, Қандай қулаган экан довюраклар!
20
Бу хабарни Гатликларга эшиттирманг, Ашқалон кўчаларида ёйиб юрманг. Токи Филист қизлари севинмасин, Суннатсизлар қизлари шод бўлмасин.
21
Эй, Гилбова тоғлари, Тепангизга шудринг, ёмғир тушмасин, Ҳосилдор ерларингиз ҳосилсиз қолсин! Ўша ерларда йўқотди шуҳратини Баҳодирларнинг қалқони, Шоулнинг қалқонига мой суртилмас энди.
22
Бир дам тинмади Йўнатаннинг ёйи Ер тишлаганлар қонидан Ва йигитларнинг танасидан. Шоулнинг қиличи беҳуда кўтарилмасди.
23
Шоул билан Йўнатан азиз ва дилкаш эдилар, Ҳаётда ҳам, ўлганда ҳам бирга бўлдилар. Бургутдан чаққон, Шердан кучли эдилар улар.
24
Шоул учун аза тутинг, эй, Исроил қизлари! У сизларга шоҳона либослар кийдирганди, Либосингизни олтин тақинчоқлар–ла безаганди.
25
Урушда қандай қулаган экан довюраклар! Элим тепалигида Йўнатан жонсиз ётар.
26
Қайғураман сен учун, биродарим Йўнатан, Менга кўп азизу қадрдон эдинг сен, Нақадар ажойиб эди менга бўлган муҳаббатинг, Аёлларнинг севгисидан ҳам эди ортиқ.
27
Қандай қулаган экан довюраклар! Қандай йўқ бўлди жанг қуроллари.”
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 2 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24