bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Samuel 23
2 Samuel 23
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 22
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 24 →
1
Эссай ўғли Довуднинг сўзлари. Довудни Худо юксалтиргандир, Ёқубнинг Худоси мой суртиб, танлаб шоҳ қилган уни, Довуд Исроилнинг суюкли қўшиқчиси бўлгандир. Довуднинг охирги сўзлари қуйидагилардир:
2
“Эгамнинг Руҳи мен орқали гапирган, Тилимда тайёрдир Унинг каломи.
3
Исроил халқининг Худоси мен орқали сўзлаган, Исроилнинг ишонган қояси менга айтган: “Инсонларни адолат билан бошқараётган, Худодан қўрқиб шоҳлик қилаётган инсон
4
Бамисоли тонг шафағидир, Мусаффо тонгда нур сочаётган қуёш кабидир, Нурлари ёмғирдан сўнг тупроқда майса ундирар.”
5
Хонадоним Худо олдида шундай эмасми?! Чунки У мен билан то абад мустаҳкам бўладиган, Ҳар томонлама ишончли, бузилмас бир аҳд тузган. Албатта ғолиб бўлишим учун, ҳар қандай тилагимга етишим учун, У шак–шубҳасиз менга мадад беради.
6
Шаккоклар улоқтирилажак тикон кабидир, Чунки уларни қўл билан ушлаб бўлмас.
7
Тиконларни ушлаш учун киши Темир асбоб ёки найзанинг сопини теккизар, Тиканзорга ўт қўйиб кулини кўкка совурар.”
8
Довуднинг баҳодир жангчилари исми қуйидагича: биринчиси — Хахмўн уруғидан Ёшувам. У “Учта қаҳрамон”нинг сардори эди. У найзаси билан саккиз юз кишига ҳужум қилиб, ҳаммасини бир жангда ўлдирган эди.
9
“Учта қаҳрамон”дан иккинчиси Охўва уруғидан Дўдў ўғли Элазар эди. У жанг қилиш учун тўпланган Филистларни Довуд билан бирга мағлуб қилган эди. Исроил лашкари у пайтда чекинган эди.
10
Лекин Элазар жойида тураверди, чекинмади. Қўли толиқиб, увишиб қолгунча Филистларни ўлдирди. Ўша куни Эгамиз уни улуғ зафарга эриштирди. Сўнгра Исроил лашкари фақат ҳалок бўлганларни талон–тарож қилиш учун Элазарнинг орқасидан борди.
11
“Учта қаҳрамон”дан учинчиси Харорлик Агей ўғли Шаммох эди. Филистлар Лехидаги бир ясмиқзор ёнига йиғилиб келганда, Исроил лашкари уларнинг олдига тушиб қочишган эди.
12
Лекин Шаммох ясмиқзорнинг ўртасида турганича, ўша ерни ҳимоя қилди ва Филистларни тор–мор қилди. Эгамиз уни ҳам улуғ зафарга эриштирди.
13
Ўрим–йиғим пайтида ўша учаласи (улар “Ўттизта қаҳрамон” гуруҳи таркибига кирар эдилар) Довуднинг ёнига — Адуллам ғорига кетдилар. Рафа сойлигида Филистлар лашкари қароргоҳ қурган эди.
14
Бу пайтда Довуд ўзининг адирдаги қароргоҳида эди. Битта Филист қўнолғаси эса Байтлаҳмда жойлашган эди.
15
Довуд ҳасрат билан: — Қанийди бирортаси Байтлаҳм дарвозасининг ёнидаги қудуқдан менга сув олиб келиб берса! — деди.
16
Ўша учта қаҳрамон Филистлар қароргоҳини ёриб ўтишди–да, Байтлаҳмдаги дарвозанинг ёнидаги қудуқдан сув тортиб, Довудга олиб келишди. Лекин Довуд сувни ичмай, ерга тўкиб, Эгамизга бағишлади.
17
— Эй, Эгам! — деб хитоб қилди. — Бундай қилишдан мени Ўзинг асра! Шу йигитларнинг қонини ичайми? Ахир, улар жонини хавф–хатарга қўйиб сув олиб келгани боришди–ку! Шунинг учун ҳам Довуд сувни ичишни истамади. “Учта қаҳрамон” ана шундай жасурлик кўрсатишган эди.
18
Йўабнинг акаси Абушай “Ўттизта қаҳрамон”нинг сардори эди. Абушай найзаси билан уч юз кишини ўлдирди. Шу тариқа у “Учта қаҳрамон” сингари донг таратди.
19
У “Ўттизта қаҳрамон”дан ҳам машҳур эди, уларнинг йўлбошчиси бўлди. Лекин “Учта қаҳрамон” қаторига кирмасди.
20
Яна Кабзаёл шаҳридан Ёҳайидо ўғли Бинаё деган жасур бир жангчи бор эди. У ажойиб ишлар қилди, Мўаблик икки довюрак одамни ўлдирди. Қор ёққан кунда бир хандаққа тушиб, шерни ўлдирди.
21
Яна девдай бир Мисрликни ҳам ўлдирди. Мисрликнинг қўлида найзаси бор эди. Бинаё унинг устига таёқ билан бостириб борди. Найзани Мисрликнинг қўлидан тортиб олди–да, ўша найза билан уни ўлдирди.
22
Бинаёнинг қилган ишлари ана шулардир. Шу тариқа Бинаё “Учта қаҳрамон” каби донг таратди.
23
У “Ўттизта қаҳрамон” орасида шуҳрат топди, лекин “Учта қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди. Довуд уни қўриқчилар сардори қилиб тайинлади.
24
Қуйидагилар ҳам “Ўттизта қаҳрамон”дан эдилар: Йўабнинг укаси Осойил, Байтлаҳм шаҳридан Дўдў ўғли Элханон,
25
Харўд шаҳридан Шаммох ва Элихо,
26
Палат шаҳридан Халез, Тахува шаҳридан Ихеш ўғли Эро,
27
Онотўт шаҳридан Абуазар, Хуша шаҳридан Мавуннай,
28
Охўва уруғидан Залмон, Натуфо шаҳридан Махрай,
29
Натуфолик Банах ўғли Халев, Бенямин наслидан Гиволик Рибай ўғли Этхай,
30
Пиратон шаҳридан Бинаё, Гаш сойликларидан Хидой,
31
Байт–Араба шаҳридан Абуалвон, Бохурим шаҳридан Озмобит,
32
Шалбим шаҳридан Элияхба, Ёшоннинг ўғиллари, Йўнатан,
33
Харор шаҳридан Шаммох, Харорлик Шорор ўғли Охиём,
34
Махо шаҳридан Ахазбай ўғли Элифалет, Гилох шаҳридан Охитўфел ўғли Элиём,
35
Кармил шаҳридан Хазро, Оров шаҳридан Парай,
36
Зўво шаҳридан Натан ўғли Йихал, Гад қабиласидан Баних,
37
Оммон халқидан Зилах, Берўт шаҳридан Йўабнинг қуролбардори Нахрай,
38
Йитар уруғидан Эро ва Горив,
39
Хет халқидан Уриё. Ҳаммаси бўлиб ўттиз етти киши эди.
← Chapter 22
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 24 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24