bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Samuel 24
2 Samuel 24
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 23
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
1
Исроил халқига Эгамиз яна ғазабини сочди. Эгамиз халққа зарар етказмоқчи бўлиб, аҳолини рўйхат қилишга Довудни мажбур этди: “Қани, Исроил ва Яҳудо халқини санаб чиқ”, деди.
2
Шоҳ ёнида турган лашкарбошиси Йўабга шундай буйруқ берди: — Исроилнинг ҳамма қабилаларини — Дандан Бэршэвагача бўлган жойларни кезиб, халқни санаб чиқинглар, токи қанча аҳоли борлигини мен билайин.
3
Лекин Йўаб шундай деди: — Эгангиз Худо халқнинг ҳозирги сонини юз карра кўпайтирсин, шоҳ ҳазратлари ҳам ўша кунларни кўрсин! Шоҳим нимага шуни истаб қолдилар?
4
Лекин Йўаб ва лашкарбошиларнинг сўзидан шоҳнинг сўзи устун келди. Шундан сўнг улар шоҳнинг ҳузуридан чиқиб, Исроил халқини санаш учун кетишди.
5
Улар Иордан дарёсини кечиб ўтдилар ва Арорда чодир қуриб, бу ердаги Исроил халқини санадилар. Арор — сойликдаги шаҳарнинг жанубида, Гад ерлари томонда эди. Кейин у ердан Язирга бориб санашди.
6
Сўнг Гилад ерларини босиб ўтиб, Тахтим–Ходши ерларига боришди. Сўнгра Данёнга, Данёндан эса Сидон атрофларига айланиб бориб, бу ердаги халқни санашди.
7
Яна Тир қалъасидаги, Хив ва Канъон халқларининг ҳамма шаҳарларидаги Исроил халқини санаб чиқишди. Ниҳоят, жанубга — Яҳудонинг Нагав чўлидаги Бэршэва шаҳрига келишди.
8
Улар тўққиз ою йигирма кун юртни у бошидан бу бошигача айланиб чиққанларидан кейин Қуддусга қайтиб келишди.
9
Йўаб рўйхат натижасини шоҳга маълум қилди: Исроилда жанг қилишга қодир 800.000, Яҳудода эса 500.000 одам бор экан.
10
Халқни санаб чиққандан сўнг Довуднинг виждони қийналди. — Бу ишни қилиб оғир гуноҳга ботдим, ақлсизларча иш тутдим. Ўтинаман, эй, Эгам, бу қулингнинг гуноҳини кечир, — деб илтижо қилди.
11
Эртасига эрталаб Довуд уйқудан тургач, Довуднинг валийси — пайғамбар Гадга Эгамизнинг шу сўзлари аён бўлди:
12
“Бориб Довудга шу гапларни етказ: — Эгам шундай айтмоқда: Мен сенга учта жазони таклиф қиламан, шулардан биттасини танла, кейин сенга ўша жазони юбораман.”
13
Гад Довуднинг ҳузурига бориб, учта жазони бирма–бир баён қилди: — Юртингда етти йил очарчилик бўлсинми? Ёки сени таъқиб қиладиган ғанимларингдан уч ой қочиб юришни истайсанми? Ё бўлмаса, юртингда уч кун ўлат бўлсинми? Энди яхшилаб ўйла, мени Юборганга нима деб жавоб берайин?
14
— Мен жуда оғир аҳволда қолдим–ку, — деди Довуд Гадга. — Нима бўлса ҳам, одамзоднинг қўлига тушмайин. Майли, Эгамнинг Ўзи бизни жазоласин, чунки У ғоят раҳмдил.
15
Шундай қилиб, Эгамиз ўша куни эрталабдан белгиланган вақтгача Исроил юртига ўлат юборди. Бутун юрт бўйлаб — Дандан Бэршэвагача бўлган жойда етмиш минг киши ўлди.
16
Эгамизнинг фариштаси, Қуддусни йўқ қиламан, деб қўл кўтарганда, Эгамиз раҳм қилиб, бало–қазо жўнатмайдиган бўлди. Халқни қираётган фариштага: — Бўлди, бас! Етади! — деб амр берди. Эгамизнинг фариштаси ўша пайтда Қуддусда — Ёбус халқидан бўлган Аравно деган одамнинг хирмонида эди.
17
Довуд халқни ўлдираётган фариштани кўргач, Эгамизга деди: — Гуноҳ қилган менман, мен айбдорман! Қўйдай беозор бу инсонлар нима айб қилибди? Ғазабингни менга ва отам хонадонига соча қол!
18
Ўша куни пайғамбар Гад Довуднинг ҳузурига борди ва унга: — Ёбус халқидан бўлган Аравнонинг хирмонига бориб, ўша ерда Эгамга атаб бир қурбонгоҳ қургин, — деди.
19
Довуд Гаднинг сўзига кириб, худди Эгамиз амр этганидай, хирмонга борди.
20
Аравно шоҳ билан аъёнларнинг ўзига томон келаётганини кўрди ва Довуднинг олдига бориб, ерга мук тушиб таъзим қилди.
21
— Шоҳ ҳазратлари нечун бу қулининг олдига ташриф буюрдилар? — деб сўради. — Эгамга атаб бир қурбонгоҳ қуриш учун хирмонингни сендан сотиб олгани келдим, токи ўлат халқдан даф бўлсин, — деди Довуд.
22
— Шоҳ ҳазратлари нимани маъқул топсалар, Унга ўшани назр қилсинлар, — деди Аравно. — Ана, куйдириладиган қурбонликлар учун ҳўкизлар, ўтин учун эса хўптир ва ҳўкизларнинг бўйинтуруқлари бор.
23
Эй, шоҳим, буларнинг ҳаммасини сизга инъом этаман. Кейин қўшиб қўйди: — Эгангиз Худо сиздан рози бўлсин!
24
— Бўлмайди! — деди бирдан шоҳ. — Сендан бу нарсаларни ўз баҳосида сотиб оламан. Текин тушган қурбонликларниЭгам Худога куйдириб назр қилмайман. Шундан сўнг Довуд хирмонни ва ҳўкизларни эллик кумуш тангага сотиб олди.
25
Довуд ўша ерда Эгамизга атаб қурбонгоҳ қуриб, куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини атади. Эгамиз эса Исроил юрти учун Довуднинг илтижоларига жавоб берди. Шундай қилиб, Исроилдан ўлат даф қилинди.
← Chapter 23
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24