bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Samuel 3
2 Samuel 3
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 4 →
1
Шоул хонадони билан Довуд хонадони ўртасидаги уруш узоқ давом этди. Шоулнинг хонадони заифлашган сари, Довуд хонадони кучайиб бораверди.
2
Довуднинг Хевронда туғилган ўғиллари қуйидагилардир: тўнғич ўғли — Йизриллик Охинавамдан туғилган Омнўн,
3
иккинчиси — Кармиллик Наволнинг беваси Обигайлдан туғилган Хилов, учинчиси — Гашур шоҳи Талмайнинг қизи Маходан туғилган Абсалом,
4
тўртинчиси — Хаггитдан туғилган Одониё, бешинчиси — Обидадан туғилган Шафатиё,
5
олтинчиси — Довуднинг бошқа хотини Эглахдан туғилган Йитраём. Довуднинг бу ўғиллари Хевронда туғилган эдилар.
6
Шоул хонадони билан Довуд хонадони ўртасида уруш бўлганда, Шоулнинг хонадонидан лашкарбоши Абнур тобора кучайиб бораверди.
7
Шоулнинг Ризпа деган канизаги бўларди. У Оё деган одамнинг қизи эди. Бир куни Ишбосит Абнурга: — Нимага отамнинг канизаги билан бирга бўлдинг? — деб қолди.
8
Абнур Ишбоситнинг гапидан қаттиқ ғазабланиб: — Мени, Яҳудога хизмат қилаётган кўппаклардан, деб ўйлаяпсизми? — деди. — Бугунгача отангиз Шоулнинг хонадонига, хеш–ақрабосига, ёр–биродарларига содиқ қолдим–ку. Сизни Довуднинг қўлига бермадим–ку. Энди эса ўша хотин туфайли мени айблаяпсиз.
9
null
10
Эгамиз: “Шоҳликни Шоул хонадонидан тортиб олиб, Дандан Бэршэвагача бўлган жойда яшовчи Исроил ва Яҳудо халқи устидан Довуднинг шоҳлигини барпо қиламан”, деб онт ичган. Энди мен ҳам Довуд учун хизмат қилмасам, Эгам мени не кўйга солса солсин, ундан баттарроғини кўрсатсин.
11
Ишбосит Абнурдан қўрқди, унга чурқ эта олмади.
12
Шундан сўнг Абнур ўз номидан Довудга чопарлар орқали шундай хабар берди: “Бу юртда сиз ҳукмрон бўлишингиз керак. Мен билан аҳд қилинг. Ўшанда мен сиз томонда бўламан, бутун Исроил халқини сизга мойил қиламан.”
13
Довуд шундай жавоб жўнатди: “Яхши, сен билан аҳд қиламан. Лекин битта шартим бор: мени кўргани келганингда, Шоулнинг қизи, хотиним Михални ҳам олиб кел. Акс ҳолда мени кўра олмайсан.”
14
Довуд Ишбоситга ҳам элчилар орқали шу хабарни жўнатди: “Хотиним Михални ўзимга қайтариб бер. Мен уни юзта Филистнинг суннат териси эвазига олган эдим.”
15
Ишбосит Михалнинг эри Палти ҳузурига одамлар жўнатиб, Михални олдириб келди. Палти Лайиш деганнинг ўғли эди.
16
Эри йўл бўйи йиғлай–йиғлай Бохурим шаҳригача Михалга эргашиб борди. Кейин Абнур унга: — Орқангга қайт! — деди. Палти қайтиб кетди.
17
Абнур Исроил оқсоқолларига шундай хабар жўнатди: — Сизлар анчадан бери, Довуд бизга шоҳ бўлсин, деб орзу қилиб келардингизлар.
18
Энди ҳаракат қилинглар. Чунки Эгамиз Довуд тўғрисида гапириб: “Халқим Исроилни қулим Довуд орқали Филистларнинг ва жамики ғанимларининг қўлидан қутқараман”, деган.
19
Абнур Бенямин одамлари билан юзма–юз гаплашди. Сўнг Исроил халқи ва Бенямин қабиласига маъқул келган маслаҳат тўғрисида Довуд билан гаплашгани Хевронга борди.
20
Абнур йигирмата ҳамроҳи билан Довуднинг ҳузурига келди. Довуд Абнур ва унинг ҳамроҳлари шарафига зиёфат берди.
21
Абнур Довудга: — Энди кетишга ижозат беринг, бутун Исроил халқини шоҳ ҳазратлари ҳузурига йиғиб келай, — деди. — Улар сиз билан аҳд қилганларидан кейин, ўзингиз истаган ҳамма жойда шоҳлик қилинг. Довуд Абнурга ижозат берди. Абнур соғ–саломат ўз йўлига кетди.
22
Худди шу пайтда Довуднинг Йўаб бошлиқ одамлари бир босқиндан қайтишди. Улар бир қанча мол–мулкни ўлжа қилиб олиб келишди. Аммо Абнур Хевронда — Довуднинг ҳузурида эмас эди. Довуд Абнурга ижозат бергандан кейин, у соғ–саломат кетган эди.
23
Йўаб ҳамма жангчилари билан Хевронга етиб келганда, унга: “Абнур шоҳ ҳузурига келган эди, шоҳ унга қайтиб кетишга ижозат берди, Абнур эсон–омон кетди”, деб айтиб беришди.
24
— Нима қилиб қўйдингиз? — деди Йўаб шоҳнинг ҳузурига бориб. — Бу қанақаси, сизнинг ҳузурингизга Абнур ўз оёғи билан келсаю, сиз эса уни қўйиб юборсангиз?! Абнур кетиб қолибди–ку.
25
Абнурни биласизми ўзи?! У сизни алдаган, қаерга боришингизни, келишингизни, нима қилаётганингизни билиш учун келган.
26
Йўаб Довуднинг ҳузуридан чиқибоқ, Абнурнинг орқасидан чопарлар жўнатди. Чопарлар Абнурни Сиро сардобаси бўйидан қайтариб келишди. Довуд бу воқеадан бехабар эди.
27
Абнурни Хевронга қайтариб келишгач, Йўаб: “Холи гаплашиб олайлик”, деб уни дарвоза йўлагига олиб ўтди. Укам Осойилнинг ўлими учун қасос олай, деб Абнурнинг қорнига пичоқ уриб, ўлдирди.
28
Довуд бу воқеани эшитгач, деди: — Эгам олдида мен ҳам, шоҳлигим ҳам то абад Абнурнинг қони учун айбдор эмас.
29
Унинг қони Йўаб ва унинг жамики ота хонадони гарданига тушсин. Йўабнинг авлодидан яра тошган, тери касаллигига чалинган, чўлоқ, урушда ўлган, нонга зор бўлган кишилар ҳеч аримасин.
30
Йўаб акаси Абушай билан биргаликда Абнурни ўлдирди. Абнур Гивондаги урушда уларнинг укаси Осойилни ўлдирган эди.
31
Сўнгра Довуд Йўаб билан унинг ҳамма одамларига шундай амр берди: — Абнурнинг жасади тепасида йиғланглар. Кийимларингизни йиртиб, қанорга ўранинглар. Шоҳ Довуднинг ўзи тобутнинг орқасида борди.
32
Абнурни Хевронда дафн қилишди. Шоҳ Довуд Абнурнинг қабри устида йиғлади. Ўша ерда ҳамма ҳўнг–ҳўнг йиғлади.
33
Шоҳ Довуд Абнур учун йиғлаётиб, шундай марсия айтди: “Эй Абнур, аҳмоқлардай ўлишинг керакмиди?!
34
Жиноятчилардай қўлларинг боғлиқ эмасди, Жиноятчилардай оёқларингга кишан урилмаганди. Инсофсизлар қўлига тушиб қолдинг сен, Виждонсизлар дастидан нобуд бўлдинг сен.” Ҳамма Абнурнинг тепасида яна йиғлади.
35
Қуёш ботмасдан олдин халқ Довуднинг ёнига бориб: — Бирор нарса тановул қилиб олинг, — деб кўндирмоқчи бўлишди. — Қуёш ботмасдан олдин нон ёки бошқа бирор нарса тановул қилсам, Худо мени не кўйга солса солсин, ҳатто ундан баттарроғига дучор қилсин, — деб онт ичди Довуд.
36
Шоҳнинг ҳамма қилган ишлари барчага маъқул келгани сингари, халқ унинг бу ишини ҳам маъқул топди.
37
Ўша куни бутун Исроил халқи Абнурнинг ўлдирилишида шоҳнинг қўли йўқлигини билди.
38
Шоҳ одамларига деди: — Билмайсизларки, бугун Исроилдан бир йўлбошчи, улуғ бир инсон кетди.
39
Худо мой суртиб танлаган шоҳ бўлсам ҳам, бугун ожизман. Анави Зеруянинг ўғиллари мендан анча кучли. Эгам ёмонларнинг қилмишига яраша жазосини берсин.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 4 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24