bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Samuel 17
2 Samuel 17
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 18 →
1
Охитўфел Абсаломга шундай деди: — Ижозат берсанг, ўн икки минг кишини танлаб оламан, шу бугуноқ кечаси отланиб, Довуднинг орқасидан тушаман.
2
Довуд чарчаган, ҳолдан тойган, унга ҳужум қилиб қўрқитсам, ёнидагиларнинг ҳаммаси қочиб кетади. Мен фақат шоҳ Довудни ўлдираман, холос.
3
Кейин жамики халқни сенинг ихтиёрингга қайтариб олиб келаман. Ўзинг қидираётган одамни топиб ўлдирсанг бўлди — ҳамма сенга бош эгади, бутун халқ тинчийди.
4
Бу маслаҳат Абсаломга ҳам, жамики Исроил оқсоқолларига ҳам маъқул келди.
5
— Орх уруғидан бўлган Хушай бор–ку, уни ҳам чақириб келинглар, — деди Абсалом, — у нималар дер экан, эшитайлик–чи.
6
Хушай келди. — Охитўфел шундай–шундай маслаҳат берди, — деди Абсалом. — Унинг маслаҳатига амал қилсак бўладими? Бўлмаса, сен маслаҳат бер.
7
— Охитўфелнинг бу сафарги маслаҳати яхши эмас, — деди Хушай Абсаломга.
8
— Отанг Довуд билан унинг одамлари моҳир жангчилар эканлигини биласан. Улар даштда болаларидан айрилган айиқдай ғазабга минганлар. Отанг тажрибали жангчи, тунни лашкар ёнида ўтказмайди.
9
Шу пайтда у бирорта ғорда ёки бошқа бир жойда яшириниб юрибди. У Абсаломнинг одамларидан баъзиларини биринчи ҳужумдаёқ ҳалок қилганда, бу ҳақда эшитган ҳар бир одам: “Абсаломга эргашганлар тор–мор бўлди”, дейди.
10
У пайтда ҳатто шер юракли баҳодир йигитлар ҳам қўрқувга тушади. Чунки Исроилдаги ҳар бир одам отангнинг жасурлигини, жангчиларининг ҳам ботирлигини билишади.
11
Сенга маслаҳатим шу: Дандан Бэршэвагача чўзилган жойлардаги бутун Исроил лашкари атрофингга тўплансин. Ахир, Исроил халқи денгиз қирғоғидаги қум сингари сон–саноқсиз–ку! Уларни сен ўзинг жангга бошла.
12
Довуд қаерда яшириниб юрган бўлса ҳам, унга қарши юриш қиламиз, бутун ер юзини шудринг қоплаганидай, биз ҳам унинг устига бостириб борамиз. Довудни ҳам, ёнидагиларнинг ҳам бирортасини тирик қолдирмаймиз.
13
Агар у бирор шаҳардан бошпана топса, ҳамма Исроил одамлари арқон олиб, ўша шаҳарга келишади. Шаҳарни ағдариб, бирор дона тошини ҳам қолдирмай, сойликка тортиб туширамиз.
14
Абсаломга қўшилиб ҳамма бир оғиздан: — Орх уруғидан бўлган Хушайнинг маслаҳати Охитўфелнинг маслаҳатидан анча маънили, — дейишди. Сабаби, Эгамиз Абсаломни кулфатга дучор қилиш ниятида Охитўфелнинг яхши маслаҳатини беҳудага чиқаришни мўлжаллаб қўйган эди.
15
Хушай руҳонийлар Зодўх билан Абуатарга шундай деди: — Охитўфел Абсаломга ва Исроил оқсоқолларига ундай маслаҳат берди, мен эса бошқача маслаҳат бердим.
16
Сизлар ҳозироқ шу хабарни Довудга етказинглар: бу кеча қирда — дарёнинг кечувида тунамасин, ҳозироқ нариги қирғоққа ўтаверсин. Бўлмаса, шоҳнинг ўзи ҳам, ёнидаги одамлари ҳам қирилиб кетади.
17
Бу пайтда Абуатар ўғли Йўнатан билан Зодўх ўғли Охимас Эн–Рўғол булоғида кутиб туришарди. Бир чўри қиз бўлиб ўтган гап–сўзларни уларга етказар, Йўнатан билан Охимас эса эшитганларини шоҳ Довудга етказиб туришарди. Ўзлари таваккал қилиб шаҳарга киролмас, бирортаси кўриб қолиши мумкин эди.
18
Лекин бир ўспирин ногаҳон уларни кўриб қолди ва Абсаломга хабар берди. Шундан кейин Йўнатан билан Охимас тезда бу шаҳардан чиқиб, Бохурим шаҳрига — бир одамнинг уйига келишди. Ўша уйнинг ҳовлисида бир қудуқ бор эди. Йўнатан билан Охимас қудуққа тушишди.
19
Ҳалиги одамнинг хотини қудуқ оғзини ёпинчиқ билан беркитди. Қуёшда қуритаётгандай бўлиб, устига бошоқ ёйиб қўйди. Шунинг учун ҳеч ким, бу ерда одам бор, деб шубҳаланмасди.
20
Абсаломнинг одамлари ўша уйга бориб, аёлдан: — Охимас билан Йўнатанни кўрмадингми? — деб сўрашди. — Ирмоқнинг нариги томонига ўтиб кетишди, — деб жавоб берди аёл. Абсаломнинг одамлари уларни қидириб кетишди, лекин топа олмай Қуддусга қайтишди.
21
Улар кетгандан сўнг Охимас билан Йўнатан қудуқдан чиқишди–да, бўлиб ўтган ҳодисалардан шоҳ Довудни хабардор қилиш учун унинг ёнига жўнашди. — Қани, ҳозироқ дарёни кечиб ўтинглар, чунки Охитўфел сизларга қарши шундай–шундай маслаҳат берди, — дейишди улар шоҳга.
22
Шу заҳоти Довуд ҳамма одамларини эргаштириб, Иордан дарёсини зудлик билан кечиб ўтди. Тонг отганда, ҳамма Иордан дарёсидан ўтиб бўлган, орқада бирорта ҳам одам қолмаган эди.
23
Охитўфел берган маслаҳати амалга ошмаганини кўриб, эшагини эгарлаб жўнади. Ўз шаҳрига — уйига қайтиб келди. Ишларини саранжом–саришта қилиб бўлгандан кейин, ўзини осиб ўлдирди. Унинг жасадини ота–боболарининг хилхонасига дафн қилишди.
24
Абсалом билан ҳамма Исроил лашкари Иордан дарёсини кечиб ўтишаётганда, Довуд Моханайим шаҳрига етиб борган эди.
25
Абсалом Йўабнинг ўрнига Эмосани лашкарбоши қилиб тайинлаганди. Эмоса Йўабнинг жияни бўлиб, Исмоил қавмидан Этер деган одамнинг ўғли эди. Онасининг исми Обигайл бўлиб, Нахош деган одамнинг қизи эди. Обигайл Зеруянинг синглиси, Зеруя Йўабнинг онаси эди.
26
Абсалом ва унинг қўл остидаги Исроил лашкари Гилад ерларида қароргоҳ қуришди.
27
null
28
null
29
Довуд Моханайимга борганда, уни бир неча одам кутиб туришарди. Улар Оммонларнинг Рабба шаҳридан Нахош ўғли Шўви, Лўдавор шаҳридан Омиёл ўғли Мохир ва Рўғолим шаҳридан Гиладлик Борзулай эдилар. Улар, одамлар чўлда толиққан, оч қолиб, чанқагандир, деб Довуд билан унинг одамларига кўрпа–тўшаклар, косалар, сопол идиш–товоқлар, буғдой, арпа, кепакли ун, қовурилган дон, ловия, ясмиқ дони, асал, сузма, қўй, пишлоқ олиб келишган эди.
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 18 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24