bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Samuel 22
2 Samuel 22
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 21
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 23 →
1
Эгамиз Довудни жамики душманлари ва Шоулнинг қўлидан озод қилган куни Довуд Эгамизга атаб шу қўшиқни айтди:
2
“Эгам — менинг ишонган қоям, қалъам, қутқарувчим.
3
Худодир менинг қоям, Ундан паноҳ топаман. Эгамдир қалқоним, баҳодир курашчим, Қўрғониму бошпанам. Нажоткорим, зулмдан мени Сен қутқарурсан!
4
Эгамга илтижо қиламан, Ғанимларимдан У мени халос қилади. Эгамизга ҳамду санолар!
5
Ўлим тўлқинлари мени қуршаб олганди, Бало–қазо селлари даҳшат–ла босганди,
6
Ўликлар диёрининг тўрлари мени ўраб олганди, Ўлим доми қаршимда пайдо бўлганди.
7
Кулфатда қолганимда Эгамга илтижо қилдим, Ҳа, Худойимга илтижо қилдим. Маъбадидан туриб У овозимни эшитди, Оҳу нолам қулоғига етиб борди.
8
Ўша замон ер юзи титраб, тебранди, Самоларнинг пойдевори ларзага келди, Эгам ғоят ғазабга минган эди.
9
Бурнидан тутун ўрларди, Оғзидан оташ пишқирарди, Ундан тошкўмир чўғи ёғиларди.
10
У кўкларни ёриб, пастга тушди, Оёқлари остида — қора булут.
11
Бир карубга миниб учиб келди, Ел қанотлари узра кўринган эди.
12
Атрофини зулмат билан ўради, Атрофидаги қора булутларни Ўзига чайла қилди.
13
Улкан нур Эгамнинг олдидан чиқди, Қип–қизил чўғ ёғилиб турди.
14
Эгамнинг овози кўклардан гулдиради, Худойи Таолонинг садоси эшитилди.
15
Ўқлар отди, чақмоқ чақтириб, ёвларини тирқиратди, Уларни саросимага солди.
16
Эгамнинг гина–кудуратидан, Унинг қаҳрли нафасидан Денгизнинг туби кўриниб қолди, Заминнинг пойдевори яланғоч бўлиб қолди.
17
Эгам юқоридан қўл узатиб, мени тутди, Баҳайбат сувлардан мени чиқариб олди.
18
Мени кучли ғанимларим қўлидан, Мендан нафратланган ёвларимдан қутқарди, Чунки улар мендан кучли эдилар.
19
Улар қора кунимда менга қарши турдилар, Аммо Эгам менга таянч бўлди.
20
Мени кенг жойга чиқариб қўйди, Мендан мамнун бўлиб, нажот берди.
21
Солиҳлигим–чун мени мукофотлар, Айбсизлигим–чун Эгам тақдирлар.
22
Зеро, мен Эгам йўлларига риоя этдим, Ахлоқсизлик қилмадим, Худойимдан юз ўгирмадим.
23
Унинг ҳамма таомилини маҳкам ушладим, Фармонларидан бўйин товламадим.
24
Унинг олдида бенуқсон бўлдим, Гуноҳ қилишдан ўзимни сақладим.
25
Шу сабабли Эгам мени пок деб билди, Солиҳлигимга яраша мукофот берди.
26
Эй, Эгам! Ўзингга содиқ бўлганга содиқ бўлурсан, Тўғри кишига Ўзинг тўғри бўлурсан.
27
Пок кишига поклигингни кўрсатурсан, Эгрига эса айёрлигингни кўрсатасан.
28
Аҳли камтарга–чи, ёрдам берурсан, Димоғдорни кузатиб, манманлиги–чун ерга урурсан.
29
Эй, Эгам! Сен Ўзинг чироғимсан, Зулматни мен учун ёруғликка айлантирурсан.
30
Эй, Худойим! Сенга суяниб лашкарни йўқ қиламан, Сенга суяниб деворлардан ошиб ўтаман.
31
Худонинг йўли комилдир, Эгамнинг каломи чин ҳақиқатдир, Паноҳ излаб борганга У қалқондир.
32
Эгамдан бошқа Худо ким экан?! Худомиздан бўлак қоя бормикан?!
33
Менинг мустаҳкам қалъам — Худодир, Йўлимни Ўзи бехатар қилар.
34
Оёқларимни кийик оёғи каби қилар, Мени тепаликка эсон–омон ўтқазар.
35
Қўлларимга жанг қилишни ўргатар, Бармоқларим бронза ёйни бука олар.
36
Сен менга зафар қалқонингни бергансан, Мададинг эса мени юксалтирар.
37
Оёқларим учун йўлимни кенг қилгансан, Оёқларим сира оғиб кетмас.
38
Ғанимларимни қувлаб, ҳалок қиламан, Уларни йўқ қилмай ортга қайтмайман.
39
Уларни шундай эзаманки, ҳеч ҳам тура олмаслар. Оёқларим остида чўзилиб қоларлар.
40
Сен менга қувват бериб, жангга юбординг, Менга қарши отланган ёвни олдимда бош эгдирдинг.
41
Ғанимларимни мендан қочирдинг, Мендан нафратланганларни йўқ қилдинг.
42
Улар нажоткорни тўрт кўз–ла излаб, топмадилар, Эгамга ёлвордилар, вале У жавоб бермади.
43
Ердаги тупроқ сингари уларни эздим, Йўлдаги лойдек тепкилаб босдим.
44
Сен мени халқим ғийбатидан халос қилдинг, Мени элларга раҳнамо қилиш учун сақладинг. Ўзим танимаган элат менга қарам бўлди.
45
Ёт эллар менга бўйин эгдилар, Овозимни эшитибоқ қулоқ тутдилар.
46
Ёт эллар ҳолсизланиб йиқилдилар, Қалтираб манзилидан чиқиб қочдилар.
47
Эгам барҳаётдир! Мен ишонган қоямга ҳамду санолар бўлсин! Нажотим қояси — Худойим юксалсин!
48
Мен учун қасд олган Худодир, Халқларни менга У тобе қилган.
49
Мени ғанимларимдан қутқарган, Босқинчилардан мени устун қилган, Мени зўравонлар қўлидан халос этган.
50
Эй, Эгам, халқлар ичра Сенга ҳамдлар айтурман, Сенинг исмингни куйлаб сано айтурман.
51
Эгам Ўз шоҳини улуғ зафарларга эриштирар, Ўзи мой суртиб танлаган Довуддан ва унинг наслидан То абад марҳаматини дариғ тутмас.”
← Chapter 21
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 23 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24