bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Samuel 21
2 Samuel 21
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 22 →
1
Довуд шоҳлиги пайтида уч йил муттасил очарчилик ҳукм сурди. Довуд Эгамиздан шу ҳақда сўраган эди, Эгамиз шундай жавоб берди: “Қон тўккан Шоул ва унинг хонадони бу очарчиликка сабабчи, чунки Шоул Гивонликларни қирган эди.”
2
Шундан сўнг шоҳ Гивонликларни чақиртириб келди ва улар билан гаплашди. Гивонликлар Исроил қавмларидан бўлмай, Амор халқларининг қолган–қутгани эди. Исроил халқи уларга, сизларни тирик қолдирамиз, деб онт ичишган эди–ю, лекин Шоул Исроил ва Яҳудо халқи бутун юртни назорат қилсин, деб истаган ва уларни қириб ташлашга ҳаракат қилган эди.
3
Хуллас, Довуд: — Сизлар учун нима қилай? — деб сўради Гивонликлардан. — Эгамнинг халқини дуо қилишингиз учун бу гуноҳни қандай ювсам бўлади?
4
Гивонликлар унга: — Бизга Шоул ва унинг хонадонидан олтин ҳам, кумуш ҳам керак эмас, Исроил халқидан бирортасини ўлдириш ниятимиз ҳам йўқ, — деб жавоб беришди — Нима истасангиз, бажо қиламан, — деди Довуд.
5
Шундан сўнг Гивонликлар айтишди: — Шоул бизни Исроил юртида яшамасин, деб қириб ташлашни ва бизни йўқотишни мақсад қилиб қўйган эди.
6
Шунинг учун Шоулнинг ўғилларидан еттитаси бизга берилсин. Биз уларни Гивонда, айнан Эгамиз танлаб олган Шоулнинг шаҳрида, Эгамизнинг ҳузурида ўлдирамиз. Жасадларини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқамиз. — Сизларга бераман уларни, — деди шоҳ.
7
Довуд Шоулнинг набираси — Йўнатаннинг ўғли Мефибоситга раҳм қилди. Довуд билан Йўнатан Эгамизнинг номини ўртага қўйиб бир–бирига қасамёд қилишган эди.
8
Оё қизи Ризпа Шоулдан Орманах ва Мофибасет деган ўғиллар кўрган эди. Довуд Мефибоситнинг ўрнига Шоулнинг ўша иккала ўғлини олди. Шоулнинг қизи Мерав Махлалик Борзулай ўғли Одриёлдан бешта ўғил кўрган эди. Довуд ўша ўғилларнинг
9
ҳаммасини Гивонликларнинг қўлига берди. Гивонликлар еттовини тоғда — Эгамизнинг олдида ўлдириб, жасадларини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқдишди. Еттови ҳам бирга жон берди. Улар ўлдирилганда, ўрим–йиғим энди бошланган, арпа ўримининг илк кунлари эди.
10
Оё қизи Ризпа қанор олди ва жасадлар ёнидаги бир қирнинг тепасига бориб, қанорни ёйди. Ўрим пайти бошлангандан то жасадлар устига осмондан ёмғир ёққунга қадар Ризпа ўша ерда қолди. Жасадларни кундузи осмонда учадиган қушлардан, кечалари ёввойи ҳайвонлардан қўриқлади.
11
Шоулнинг канизаги Оё қизи Ризпа қилган ишни Довудга етказишди.
12
Довуд Гиладдаги Ёбош халқининг олдига бориб, Шоул ва унинг ўғли Йўнатаннинг суякларини улардан олди. Филистлар Гилбова тоғида Шоулни ўлдирган куни унинг ва ўғлининг жасадларини Байт–Шан шаҳри майдонида деворга қоқиб қўйган эдилар. Гиладдаги Ёбош халқи эса икковининг жасадини яширинча у ердан олиб кетишган эди.
13
Довуд Шоул билан ўғли Йўнатаннинг суякларини у ердан олиб келгандан сўнг, ўлдирилган етти кишининг жасадларини ҳам олишди.
14
Шоул билан ўғли Йўнатаннинг суякларини Бенямин ҳудудидаги Зилага — отаси Кишнинг хилхонасига дафн қилишди. Шундай қилиб, шоҳнинг ҳамма фармонларини ижро этишди. Шундан кейин Худо юрт учун қилинган илтижоларга жавоб берди.
15
Филистлар билан Исроил лашкари ўртасида яна уруш бошланди. Довуд одамлари билан Филистларга қарши урушга отланди. Аммо жанглар давомида Довуд жуда толиқиб қолди.
16
Филист жангчиларидан бири Йишбибанўв Довудни ўлдирмоқчи бўлди. Йишбибанўв Рафа халқидан эди. У қўлида учи 750 мисқол келадиган бронза найза кўтарган, белига эса янги қилич боғлаб олганди.
17
Зеруя ўғли Абушай Довудни ҳимоя қилиб, ўша Филистни мағлуб қилиб ўлдирди. Шундан кейин Довуднинг одамлари унга: “Энди сиз биз билан бирга урушга бормайсиз, токи Исроилнинг чироғи ўчиб қолмасин”, деб айтишди.
18
Шундан сўнг Гов шаҳрида Филистлар билан янгидан уруш бошланди. Бу урушда Хушалик Сиббахай деган одам Соф деган одамни ўлдирди. Соф Рафа халқидан эди.
19
Исроил лашкари билан Филистлар ўртасида Говда яна бир марта уруш бўлди. Байтлаҳмлик Элханон Гатлик Гўлиётни ўлдирди. Элханон Ёвир деганнинг ўғли эди. Гўлиёт найзасининг сопи тўқувчининг дастгоҳи ходасидай келарди.
20
Сўнгра яна Гат шаҳрида уруш бўлди. У ерда ҳам Рафа халқидан девдай бир одам бор эди. Қўллари, оёқлари олти бармоқли эди, ҳаммаси бўлиб йигирма тўртта бармоғи бор эди.
21
Ўша одам Исроил лашкарини ҳақорат қилган эди, Йўнатан уни ўлдирди. Йўнатан Довуднинг акаси Шимонинг ўғли эди.
22
Довуд ва унинг одамлари томонидан ўлдирилган ўша тўрталаси ҳам Гатлик бўлиб, Рафа халқидан эди.
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 22 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24