bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Samuel 16
2 Samuel 16
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 17 →
1
Довуд Зайтун тоғининг нариги томонига ошиб ўтаётганда, Мефибоситнинг хизматкори Зибахга дуч келиб қолди. Зибах эгарланган иккита эшак устига икки юзта нон, юз ҳовуч майиз, юз ҳовуч ҳўл мева ва бир меш шароб юклаб олган эди.
2
— Буларни нимага олиб келдинг? — деб сўради шоҳ Зибахдан. — Эшакларни шоҳнинг хонадони аҳли минади, нон билан ҳўл меваларни йигитлар ейди, шаробни эса саҳрода толиқиб сулайиб қолганлар ичади, — деб жавоб берди Зибах.
3
— Хўжайинингнинг набираси қаерда? — сўради Довуд. — Мефибосит Қуддусда қолди, — деди Зибах. — Исроил халқи бугун бобомнинг шоҳлигини менга қайтариб беради, деб ўйлаяпти у.
4
— Мефибоситнинг ҳамма нарсаси энди сеники, — деди шоҳ. — Қулингиз бўлай, шоҳ ҳазратлари! Тилагим шуки, ҳар доим илтифотингизга сазовор бўлай, — деди Зибах.
5
Шоҳ Довуд Бохуримга етиб борганда, Шоул хонадонидан Шимах деган бир одам қарғаниб ўртага чиқди. У Гера деганнинг ўғли эди.
6
Шоҳнинг ўнг ва чап томонида ҳамма одамлари, қўриқчилари ҳимоя қилиб туришарди. Шунга қарамай, Шимах Довудга ва унинг аъёнларига тош отарди.
7
Шимах шундай деб ҳақорат қилар эди: — Йўқол, кет, эй, разил одам, сенинг қўлинг қон!
8
Сен Шоулнинг ўрнига шоҳ бўлган эдинг. Шоул хонадонидан қанча қонлар тўккан бўлсанг, Эгам ҳаммасини ўз бошингга қайтарди, шоҳликни ўғлинг Абсаломга берди. Қўлинг қон бўлгани учун, қилмишингга яраша кулфат тортяпсан.
9
— Бу ўлик кўппак нега шоҳ ҳазратларини ҳақорат қилар экан? — деди Зеруя ўғли Абушай Довудга. — Ижозат берсинлар, бориб бошини узиб ташлай.
10
Лекин шоҳ: — Бу сизларга алоқадор иш эмас, эй, Зеруя ўғиллари! — деди. — Эгам унга “Довудни қарға!” дегани учун, у қарғаётган бўлса, ким ундан: “Нега бундай қиляпсан?” деб сўрай олади?!
11
Кейин Довуд Абушай билан барча сипоҳларга айтди: — Ўзимнинг пушти камаримдан пайдо бўлган ўғлим мени ўлдирмоқчи бўляпти–ю, Бенямин наслидан бўлган шу одамнинг қилиғига ҳайрон бўляпсизларми?! Қўйинглар уни, майли, ҳақорат қилаверсин, чунки унга шундай қил, деб Эгам буюрган.
12
Балки Эгам кулфатларимни кўриб, бугунги ҳақоратлар эвазига яхшилик қайтарар.
13
Довуд одамлари билан йўлида давом этаверди. Довуднинг ён томонида — қир ёнбағрида юриб кетаётган Шимах уни қарғар, тош отарди.
14
Шоҳ ва ҳамроҳлари борадиган жойларига етиб келгунларича чарчашди ва дам олиш учун тўхташди.
15
Ўша пайтда Абсалом билан унга эргашган Исроил халқи Қуддусга кирдилар. Маслаҳатчи Охитўфел ҳам Абсалом билан бирга эди.
16
Довуднинг дўсти, Орх уруғидан Хушай Абсаломнинг ёнига бориб: — Шоҳимизнинг умри узоқ бўлсин! Шоҳимизнинг умри узоқ бўлсин! — деб ҳайқирди.
17
Абсалом Хушайга: — Дўстингга садоқатинг шуми? Нимага дўстинг билан кетмадинг? — деб сўради.
18
— Нега кетар эканман?! — деди Хушай. — Мен Эгам ва мана бу халқ, қолаверса, бутун Исроил халқи танлаган одамни ёқлайман, ўша одамнинг ёнида бўламан.
19
Ҳа, мен Довуднинг ўғли Абсаломдан бошқа яна кимга ҳам хизмат қилардим?! Отангга қандай хизмат қилган бўлсам, сенга ҳам шундай хизмат қиламан.
20
Шунда Абсалом Охитўфелга қараб: — Нима қилайлик, бизга маслаҳат бер–чи, — деди.
21
Охитўфел шундай маслаҳат берди: — Отанг, саройга қараб турасизлар, деб канизакларини қолдириб кетган эди. Ўша канизакларнинг олдига кир. Шунда сен отангни очиқчасига шарманда қилганингни Исроил халқи эшитади. Сени қўллаб–қувватлаган одамларнинг қарори янада қатъий бўлади.
22
Сарой томида Абсалом учун бир чодир қуришди. Абсалом эса жамики Исроил халқининг кўзи олдида отасининг канизаклари олдига кирди.
23
Ўша пайтлари Охитўфелнинг айтган сўзлари шунчалик доно эдики, худди тўппа–тўғри Худодан келгандай туюларди. Шунинг учун, Абсалом ҳам, Довуд қилганидай, Охитўфелнинг ҳамма маслаҳатини сўзсиз қабул қиларди.
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 17 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24