bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Samuel 10
2 Samuel 10
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 11 →
1
Орадан бир қанча вақт ўтгач, Оммон шоҳи Нахош оламдан ўтиб, ўрнига ўғли Ханун шоҳ бўлди.
2
Довуд: “Нахош менга содиқ эди, мен ҳам унинг ўғли Ханунга содиқ бўлайин”, деб кўнглидан ўтказди. Шундай қилиб, отаси вафоти муносабати билан тасалли бериш учун Довуд ўз элчиларини унинг ҳузурига жўнатди. Довуднинг элчилари Оммон юртига боргач,
3
Оммон беклари ўзларининг шоҳи Ханунга шундай деб ўргатишди: “Довуд бу одамларини отангиз ҳурмати учун жўнатган, деб ўйлайсизми? Йўқ, Довуд элчиларини сизнинг ҳузурингизга ёмон ният билан юборган, у шаҳарни кузатиб, текшириб, кейин қўлга киритмоқчи.”
4
Шу гапдан сўнг Ханун Довуднинг элчиларини ушлади, уларнинг соқолларининг ярмини қирқиб, кийимларини сонларигача кестириб, орқага қайтариб юборди.
5
Довуд бу воқеани эшитди–ю, элчиларини кутиб олиш учун одамлар жўнатди. Элчилар жуда шармандали аҳволда қолган эдилар. Шоҳ ўша элчиларига: “Соқолингиз ўсгунча Ерихода қолинглар, кейин менинг олдимга қайтиб келинглар”, деб айттириб юборди.
6
Оммон халқи “Энди Довуднинг ғазабига дучор бўлдик”, деб ўйлади. Улар ҳар томонга хабар жўнатиб, Байт–Рехоб ва Зўво шаҳарларидан Орам халқининг йигирма минг пиёда сипоҳини, Махо шаҳри шоҳидан мингта сипоҳни ва Тов халқидан ўн икки минг сипоҳни ёлладилар.
7
Довуд бу хабарни эшитди–ю, лашкарбоши Йўаб бошчилигида қўриқчиларининг ҳаммасини урушга сафарбар қилди.
8
Оммон лашкари шаҳар дарвозаси олдида Довудга қарши саф тортди. Рехоб ва Зўводан келган Орам сипоҳлари, Тов ва Маходан келган одамлар ялангликда, алоҳида саф тортдилар.
9
Йўаб ғаним тўдалари орқаю олдиндан ҳужум қилаётганини кўриб, Исроилнинг сараланган сипоҳларидан танлаб олди–да, Орам лашкарларига қарши сафлантирди.
10
Қолганларига эса укаси Абушайни бош қилиб, Оммонларга қарши шай қилиб қўйди.
11
Йўаб Абушайга: — Орам лашкари мендан устун келса, сен ёрдамга келасан, — деди. — Борди–ю, Оммонлар сендан баланд келса, мен ёрдамга бораман.
12
Бардам бўл! Халқимиз ва Худойимизнинг шаҳарлари учун мардларча кураш олиб борайлик. Эгамизнинг хоҳиш–иродаси бажо бўлсин.
13
Йўаб бошчилигидаги сипоҳлар Орам лашкарига қарши ташландилар. Орам лашкари эса уларнинг олдига тушиб қочиб қолдилар.
14
Уларнинг қочганини кўрган Оммонлар ҳам Абушайдан қочиб, шаҳарга беркиндилар. Шундан кейин Йўаб улар билан жанг қилмай, Қуддусга қайтиб кетди.
15
Орам лашкарлари Исроил лашкаридан енгилганларини англаб етганларидан сўнг, яна бир жойга тўпланишди.
16
Шоҳ Ҳададзар Фурот дарёсининг нариги томонидаги Орам лашкарига хабар бериб, энди уларни ҳам чақирди. Орам лашкари Ҳададзарнинг лашкарбошиси Шўвах бошчилигида Хелам шаҳрига келди.
17
Довуд бу воқеани эшитиб, жамики Исроил лашкарини йиғди, Иордан дарёсини кечиб ўтиб, Хеламга етиб борди. Орам лашкари саф тортиб, Довуд лашкарлари билан жанг қилди.
18
Аммо Орам лашкари яна Исроил лашкарининг олдига тушиб қочиб қолди. Довуд Орам лашкарининг етти юзта жанг араваси аравакашини ва қирқ минг отлиқ сипоҳини ўлдирди. У Ҳададзарнинг лашкарбошиси Шўвахни ҳам яралаган эди, Шўвах жанг майдонидаёқ жон берди.
19
Шундай қилиб, Ҳададзарнинг қўл остидаги ҳамма шоҳлар мағлубиятга учраб, Исроил халқи билан сулҳ тузишга мажбур бўлди. Улар Исроил халқига қарам бўлиб қолди. Шундан кейин Орам халқи Оммон халқига ёрдам беришдан қўрқиб қолди.
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 11 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24