bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Samuel 4
2 Samuel 4
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 5 →
1
Ишбосит Абнурнинг Хевронда ўлдирилганини эшитди–ю, бўшашиб қолди. Бутун Исроил халқи ваҳимага тушди.
2
Ишбоситнинг хизматида Банах ва Рахав деган иккита одам бор эди, улар босқинчи тўдалар сардори эдилар. Ўзлари Берўт шаҳридан бўлиб, Бенямин қабиласидан Риммон деганнинг ўғиллари эди. Берўт шаҳри у вақтда Бенямин ҳудудига кирарди.
3
Берўт аҳолиси Гитайим шаҳрига қочиб кетган эди. Ўшандан буён улар келгинди бўлиб ўша ерда яшайдилар.
4
Шоулнинг наслидан Мефибосит деган иккала оёғи ҳам ногирон бола бор эди. У Йўнатаннинг ўғли эди. “Шоул билан Йўнатан ҳалок бўлди”, деб Йизрил шаҳридан хабар келганда, Мефибосит беш ёшда эди. Энагаси, болани олиб қочаман, деб шоша–пиша кетаётганда, болани қўлидан тушириб юборган, бола эса ногирон бўлиб қолган эди.
5
Бир куни Рахав билан Банах кун роса қизиган пайтда Ишбоситнинг уйига келишди. Туш пайти, Ишбосит ўзининг хонасида ухлаётган экан.
6
null
7
Иккала ака–ука буғдой олиш баҳонасида уйга киришди. Уйга кирганлари заҳоти, Ишбоситнинг қорнига ханжар уриб, уни ўлдирдилар. Сўнг унинг бошини кесиб олиб кетдилар. Рахав билан Банах тун бўйи Иордан водийси бўйлаб юришди.
8
Улар Ишбоситнинг бошини Хевронга — шоҳ Довудга олиб келишиб, унга шундай дейишди: — Мана сизни ўлдирмоқчи бўлган ғанимингиз Шоулнинг ўғли Ишбоситнинг боши! Эгамиз бугун Шоулдан ва унинг хонадонидан шоҳ жаноблари учун ўч олди.
9
Бироқ Довуд Рахав билан укаси Банахга шундай деди: — Жонимни ҳар турли бало–қазолардан асраган Худо шоҳид!
10
Шоулнинг ўлимини биттаси ўзича хушхабар деб олиб келган эди. Ўша одамни ушлаб, Зихлахда ўлдиртирган эдим. Унинг мукофоти шу бўлган эди!
11
Айбсиз одамни ўзининг уйида, тўшагида ўлдирган ёвуз кимсаларнинг ўлдирилиши ҳам шубҳасиздир! Ҳозироқ сизлардан унинг хунини талаб қилиб, бутунлай қуритиб юбормасамми?!
12
Довуд йигитларига фармон берган эди, улар иккала ака–укани ўлдиришди. Сўнг қўл–оёқларини кесиб ташлаб, жасадларини Хеврондаги ҳовуз бўйидаги тик ўрнатилган ходаларнинг учларига қоқишди. Ишбоситнинг бошини Абнурнинг Хеврондаги хилхонасига олиб бориб дафн қилишди.
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 5 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24