bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Samuel 8
2 Samuel 8
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 9 →
1
Бирмунча вақт ўтгач, Довуд яна Филистларга ҳужум қилиб, уларни мағлуб қилди ва Матех–Оммоҳ шаҳрини Филистлардан тортиб олди.
2
Сўнг Мўаб халқини ҳам мағлуб қилди. Асирларни ерга қатор қилиб ётқизиб, қаторни арқон билан ўлчай бошлади. Бир ўлчаб, тирик қолдирди, икки ўлчаб ўлдирди. Шундай қилиб, тирик қолган Мўаб халқи Довудга қул бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлишди.
3
Зўво шоҳи Ҳададзар ўз шоҳлигини бошқатдан ўрнатмоқчи бўлиб Фурот дарёси бўйларига юриш қилган эди. Довуд уни ҳам тор–мор қилди. Ҳададзар Рехоб деганнинг ўғли эди.
4
Довуд Ҳададзарнинг бир минг етти юзта отлиқ, йигирма мингта пиёда сипоҳини асирга олди. Ўзининг юзта жанг араваси учун керакли отларни қолдириб, бошқа ҳамма отларни майиб қилди.
5
Дамашқдаги Орам халқи Зўво шоҳи Ҳададзарга ёрдамга келган эди, Довуд улардан йигирма икки минг кишини ўлдирди.
6
Сўнг Дамашқдаги Орам халқининг шаҳарларига ўзининг қўнолғаларини жойлаштирди. Орам халқи ҳам Довудга қарам бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлдилар. Шундай қилиб, Довуд қаерга бормасин, Эгамиз уни зафарга эриштирди.
7
Довуд Ҳададзарнинг аъёнлари кўтариб юрадиган олтин қалқонларни тортиб олиб, Қуддусга келтирди.
8
Яна Ҳададзарнинг қўли остидаги Бетах ва Барўтай шаҳарларидан кўп бронза олиб кетди.
9
Хомат шоҳи Тўах “Довуд Ҳададзарнинг ҳамма лашкарини мағлуб қилибди”, деб эшитиб қолди.
10
Тўах шоҳ Довуднинг ҳузурига ўғли Ёрамни юбориб, уни қутлади, жангда Ҳададзардан ғолиб келгани учун Довудни олқишлади. Тўах Ҳададзар билан узоқ вақтдан бери уришиб келарди. Ёрам Довудга олтин, кумуш, бронза идишларни ҳадя қилиб олиб келди.
11
Шоҳ Довуд бу инъомларни босиб олган юртлардан келтирган олтину кумушлар билан бирга Эгамизганазр қилди.
12
Булар Эдом, Мўаб, Оммон юртларидан, Филист ва Омолек халқларидан олиб келинган, Зўво шоҳи Ҳададзардан олинган ўлжалар эди.
13
Довуд Туз водийсида Орам халқидан ўн саккиз минг кишини ҳалок қилиб қайтгандан сўнг, янада донг таратди.
14
Эдом юртининг ҳамма ерига ўз қўнолғаларини жойлаштирди. Эдом халқи Довудга қарам бўлди. Довуд қаерга борса, Эгамиз уни зафарга эриштирди.
15
Довуд бутун Исроилда шоҳлик қилар экан, халқини одиллик билан бошқарарди.
16
Зеруя ўғли Йўаб — лашкарбоши, Охилуд ўғли Ёҳушафат — мушовир эди.
17
Охитоб ўғли Зодўх билан Абуатар ўғли Охималек — руҳоний, Сараё — мирза эди.
18
Ёҳайидо ўғли Бинаё — Харетлик ва Палатлик қўриқчиларнинг бошлиғи, Довуднинг ўғиллари эса руҳоний эдилар.
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 9 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24