bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Samuel 15
2 Samuel 15
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 16 →
1
Абсалом ўзи учун битта жанг араваси, отлар ва элликта қўриқчини тайёрлаб қўйди.
2
У эрталаб туриб, шаҳар дарвозасига борадиган йўл бўйида турадиган бўлди. Жанжалли иш билан шоҳ ҳузурига арз қилиб келаётган ҳар бир одамни Абсалом тўхтатиб: — Қаерликсан? — деб сўрарди. Ўша одам: “Исроилнинг фалон қабиласиданман”, деб жавоб берарди.
3
Абсалом эса унга: — Қара, даъволаринг тўғри, сен ҳақсан. Лекин сенинг гапингга қулоқ соладиган, шоҳ тайинлаган бирор вакил йўқ, — дерди.
4
Кейин: — Агар юртга мен ҳакам бўлганимда эди, — деб қўшиб қўярди, — шикоят ёки бирор масала билан менинг олдимга келган одамга адолат қилардим.
5
Бирортаси унинг олдига мук тушиб, таъзим қилиб келиши биланоқ, Абсалом ўша одамни турғизиб, ўпиб қўярди.
6
Абсалом шоҳ ҳузурига шикоят қилиб келган Исроил халқининг ҳаммасига шундай муомала қиларди. Хуллас, Абсалом шу йўсинда Исроил халқини ўзига оғдириб олди.
7
Орадан тўрт йил ўтгач, Абсалом шоҳга деди: — Ижозат берсангиз, мен Хевронга бориб, Эгамга атаган назримни адо этайин.
8
Чунки мен, қулингиз, Орамда — Гашур юртида яшаётганимда, Эгам мени Қуддусга қайтарса, албатта Хевронга бориб Унга сажда қиламан, деб назр атаган эдим.
9
— Эсон–омон бор! — деди шоҳ Абсаломга. Абсалом Хевронга борган заҳоти
10
ҳамма Исроил қабилаларига махфий хабарчилар жўнатиб, уларга шундай деди: “Бурғу овозини эшитишингиз биланоқ, Абсалом Хевронда шоҳ бўлди, деб овоза қиласизлар.”
11
Абсалом Қуддусдан таклиф қилган икки юз киши у билан бирга Хевронга борганди. Таклиф қилинган одамлар, бўлиб ўтган воқеалардан бехабар, яхши ният билан Абсаломга эргашишганди.
12
Абсалом Хевронда қурбонлик қилаётиб, Довуднинг маслаҳатчиси Охитўфелни ҳам чақиртириб келди. Охитўфел Гилохда яшарди. Шу тариқа фитна кучайиб, Абсаломни қўллаётганлар тобора кўпайиб борарди.
13
Бир хабарчи Довуднинг олдига келиб: — Абсалом Исроил халқининг ишончини қозонди, — деди.
14
Шундан сўнг Довуд Қуддусда ўзига хизмат қилиб юрган ҳамма одамларига шундай буйруқ берди: — Қани, қочиб қолайлик! Бўлмаса, Абсалом бизни соғ қўймайди. Ҳозироқ кетайлик, акс ҳолда Абсалом орқамиздан бирпасда етиб олиб бизни бир балога гирифтор қилади, шаҳар аҳолисини биттама–битта қиличдан ўтказади!
15
— Шоҳ ҳазратлари нима қарорга келган бўлсалар, биз, қулларингиз, бажаришга тайёрмиз, — дейишди шоҳнинг аъёнлари.
16
Шундай қилиб, шоҳ бутун сарой аҳлини эргаштириб, йўлга тушди. Саройга қараб турсин, деб фақат ўнта канизагини у ерда қолдирди.
17
Шоҳ ва унинг ҳамроҳлари шаҳарнинг энг четидаги уйга етиб боришгач, ўша ерда тўхташди.
18
Шоҳнинг ҳамма лашкари, Харетлик ва Палатлик ҳамма қўриқчилар, Гат шаҳридан унга эргашиб келган олти юзта одам шоҳнинг олдидан ўтди.
19
Шоҳ Гатлик лашкарбоши Этхайга: — Нимага сен биз билан келяпсан? — деди. — Орқангга қайт, ким шоҳ бўлса, ўша шоҳ билан қол, чунки сен ватанидан қувилган бир бегонасан.
20
Сен кечагина келдинг. Мен эса бугун қаерга боришимни ўзим билмайман–у, сени бирга олиб кетиб сарсон қилайми? Қани, биродарларинг билан орқага қайт. Худо марҳаматини ва садоқатини сендан дариғ тутмасин!
21
Этхай шоҳга шундай жавоб берди: — Шоҳ ҳазратлари! Худо ҳақи, хоҳ ҳаёт учун бўлсин, хоҳ ўлим учун бўлсин, сиз қаерда бўлсангиз, мен, қулингиз ҳам, ўша ерда бўламан.
22
— Бўпти, мен билан юравер, — деди Довуд Этхайга. Шундан кейин Гатлик Этхай, унинг ёнидаги ҳамма одамлари, бола–чақалари билан, Довуднинг ёнидан ўтиб йўлда давом этдилар.
23
Халқ йўлда давом этаркан, атрофда эл–юрт зор–зор йиғлаб фарёд чекарди. Шоҳ Қидрон сойлигини босиб ўтди. Халқ саҳрога борадиган йўл бўйлаб кетарди.
24
Руҳоний Зодўх билан Худонинг аҳд сандиғини кўтариб бораётган левилар, руҳоний Абуатар ҳам шу ерда жам бўлган эдилар. Улар Худонинг сандиғини ерга қўйиб, халқ шаҳардан чиқиб бўлгунча кутиб туришди.
25
Бир пайт шоҳ Зодўхга деди: — Худонинг сандиғини шаҳарга қайтариб олиб бор. Агар Эгам мендан рози бўлса, мени қайтарсин, сандиқ турадиган жойни ва сандиқни менга яна кўрсатсин.
26
Аммо Эгам: “Сендан рози эмасман”, деса, майли, Унга нима маъқул бўлса, шуни қилсин.
27
Шоҳ руҳоний Зодўх билан суҳбатини давом эттирди: — Сен валий эмасмисан?! Ўғлинг Охимасни ва Абуатарнинг ўғли Йўнатанни ёнингга ол. Абуатар билан бирга шаҳарга эсон–омон қайтиб боринглар.
28
Сизлардан аниқ хабар келмагунча, мен Иордан дарёсининг кечувида яшириниб ўтираман. Мен саҳрода кўздан ғойиб бўлгунимча, Қуддусда нима бўлаётганини билайин.
29
Хуллас, Зодўх билан Абуатар Худонинг сандиғини Қуддусга қайтариб олиб кетишди ва ўзлари ҳам ўша ерда қолишди.
30
Довуд эса йиғлай–йиғлай Зайтун тоғига кўтарила бошлади. У қайғу–аламлардан бошини ўраб олган, ялангоёқ, ёнидаги ҳамма одамлар ҳам бошларини ўраган, йиғлаганларича тоққа чиқишарди.
31
Шу пайт кимдир Довудга: — Маслаҳатчи Охитўфел ҳам Абсалом билан бирга фитна уюштирганларнинг орасида экан, — деб қолди. — Эй, Эгам! Илтижо қиламан: Охитўфел Абсаломга аҳмоқона маслаҳат берсин! — деди Довуд.
32
Довуд Зайтун тоғининг тепасидаги Худога сажда қилинадиган жойига чиқиб борганда, у ерда Довудни Орх уруғидан бўлган Хушай кутиб олди. Хушай аянчли аҳволда бўлиб, қайғудан кийимларини йиртган, бошига тупроқ сочган эди.
33
Довуд унга: — Агар мен билан борсанг, менга юк бўласан, — деди.
34
— Сен шаҳарга қайтиб бор, Абсаломга: “Эй, шоҳим, мен сизнинг қулингизман, отангизга олдин қандай итоат этган бўлсам, сизга ҳам шундай итоат этаман”, дейсан. Мен учун Охитўфелнинг маслаҳатини йўққа чиқарасан.
35
Руҳонийлар Зодўх билан Абуатар ўша ерда сенинг ёнингда бўлишади. Шоҳ саройида нима эшитсанг, уларни хабардор қилиб тур.
36
Зодўхнинг ўғли Охимас билан Абуатарнинг ўғли Йўнатан ҳам ўша ерда. Нимаики эшитсангизлар, руҳонийларнинг ўғиллари орқали мени хабардор қилиб турасизлар.
37
Шундай қилиб, Довуднинг дўсти Хушай Қуддусга келди. Худди шу пайтда Абсалом ҳам Қуддусга кираётган эди.
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 16 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24