bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Job 12
Job 12
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 13 →
1
Аюб шундай деб жавоб берди:
2
“Ҳа, сизлар ҳамманинг ўрнига гапирасизлар, тўғрими? Ўлсангиз, донолик ҳам сиз билан бирга ўлса керак–а?!
3
Мен ҳам бир–иккита нарса биламан, Сизлар мендан устун эмассизлар. Сизлар айтаётганларни ким ҳам билмас экан?!
4
Мен Худога илтижолар қиляпман. Унинг жавоб беришини кутяпман. Дўстларим эса устимдан кулаверадилар. Солиҳ ва айбсиз бўлсам ҳам, ҳаммага мазах бўлиб қолдим.
5
Беташвиш юрганлар кулфатга такаббурлик билан қарайдилар. Фалокатни қоқилаётганларнинг тақдири, деб биладилар.
6
Ўғриларнинг чодирида ҳам тинчлик ҳукмрон, Худонинг ғазабини келтирадиганлар ҳам хавф–хатарсиз юрибди. Гўё улар “гаҳ” деса, Худо қўлига қўнади!
7
Мана, ҳайвонлардан сўранглар, Улар сизларга ўргатадилар. Осмондаги қушлардан сўранглар, Улар сизларга айтиб берадилар.
8
Ердан сўранглар, у сизларга йўл–йўриқ кўрсатади. Денгиздаги балиқлар сизларга тушунтирадилар.
9
Мана шу жонзотларнинг орасида қайси бири Ҳаммасига Эгамиз сабабчи эканини билмайди?!
10
Ҳар бир жониворнинг ҳаётию Инсонларнинг нафаси Унинг қўлидадир.
11
Оғиз овқатнинг таъмини билади. Худди шундай қилиб, қулоқ ҳам эшитган сўзларини синаб кўриши керак–ку?!
12
Ақл–идрок кўп йил яшаганларда, Донолик кексаларда бўлади.
13
Лекин ҳақиқий донолик ва қудрат Худодадир. Маслаҳат ва ақл–идрок Унга тегишлидир.
14
Агар Худо ниманидир бузса, қайта қуриб бўлмайди, Агар У қамаб қўйса, ҳеч ким қочиб кета олмайди.
15
Агар У ёмғирни ушлаб турса, ер чўлга айланади. Сувларни қўйиб юборса, ер юзини сув босади.
16
Куч ва зафар Худога тегишли! Ёлғончию алданганлар ҳам Унинг қўлида!
17
У маслаҳатчиларни қип–яланғоч қилиб қўяди, Ҳакамларни ҳам ақлдан оздиради.
18
Худо шоҳларнинг ҳам тўнларини ечиб ташлайди. Уларни қул қилиб, белларига арқон боғлаб қўяди.
19
Руҳонийларни ҳам қип–яланғоч қилиб қўяди, Мустаҳкам ўрнашганларни Худо ағдариб ташлайди.
20
Ишончли маслаҳатчиларни тилдан қолдиради, Оқсоқолларни эса идрокидан маҳрум қилади.
21
Шаҳзодаларнинг устидан шармандалик ёғдиради, Кучлиларнинг қурол–аслаҳаларини тортиб олади.
22
Худо зулматнинг энг яширин жойларини очади, Тим қоронғиликларни ҳам ёритади.
23
Халқларни юксалтиради–ю, яна Ўзи уларни ҳалокатга дучор қилади, Халқларни кўпайтиради–да, кейин уларни тарқатиб юборади.
24
Ер юзидаги йўлбошчиларни ақл–заковатдан маҳрум қилади, Уларни сўқмоқсиз чўлларда саргардон қилиб қўяди.
25
Нурсиз бир қоронғиликда улар пайпасланиб юрадилар. Худо уларни маст одамдай қилиб қўяди, Улар довдираб юрадиган бўлиб қоладилар.”
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 13 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42