bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Job 30
Job 30
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 29
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 31 →
1
Энди эса ўзимдан ёш бўлганлар устимдан кулади, Уларнинг оталари қўриқчи итларим орасида бўлишга ҳам арзимайди.
2
Улардан менга нима фойда?! Ахир, улар куч–қувватдан қолган–ку!
3
Улар очлигу муҳтожликдан озиб–тўзиб кетган, Тун бўйи дашту биёбонда дайдиб юради.
4
Чўл буталари орасида аччиқ ўтлар теради, Юлғун бутасининг илдизлари уларга емиш бўлади.
5
Улар одамлар орасидан ҳайдалган. Ўғриларга бақиргандай уларнинг орқасидан бақирадилар.
6
Улар қуруқ сойликлару чуқурларда, Қоялар орасида яшашга мажбурдирлар.
7
Чангалзорларда ҳайвонлар сингари бўкиради, Қичитқи ўтлар орасида ғужанак бўлиб ўтиради.
8
Энг паст, ярамас бу тўдани Хивчинлар билан юртдан ҳайдашган.
9
Мана энди, ўшалар мазах қилиб, Мен ҳақимда қўшиқлар куйлайди, Мен уларга кулги бўлиб қолдим.
10
Улар мендан нафратланиб, яқинимга ҳам келмайди, Ҳатто юзимга тупуришдан ҳам тоймайди.
11
Худо кучимни кесди, мени пастга урди. Шунинг учун ўша ярамаслар ҳам Менинг олдимда ўзларини жиловлай олмайдиган бўлдилар.
12
Ўша қаланғи–қасанғилар Менга қарши чиқиб, ерга йиқитадилар, Мени ўлдирмоқчи бўлиб, ҳужум қиладилар.
13
Йўлларимни тўсиб, Бошимга тушадиган кулфатни тезлатадилар, Уларни тўхтатадиган ҳеч ким йўқ.
14
Мени мазах қилувчилар ҳар томонлама ҳужум қиладилар, Тўфондай устимга ёпириладилар.
15
Мени қўрқув босган, Обрўйим шамол учиргандек кетди, Фаровонлигим булут каби ўтиб кетди.
16
Энди юрагим эзилиб кетяпти, Ҳар куни мен азоб–уқубат тортаман.
17
Тун бўйи суякларим зирқираб оғрийди, Мени дард қийнаб, ҳеч тинчлик бермайди.
18
Худо шиддат билан кийимимдан ушлади, Кўйлагимнинг ёқасидан тутди.
19
У мени лойга булғади, Чангу тупроқчалик қадрим йўқ.
20
Эй Худойим, Сенга илтижо қиламан, Аммо Сен менга жавоб бермайсан. Сенинг олдингда турибман, Сен эса қараб тураверасан.
21
Менга нисбатан шафқатсиз бўлиб қолдинг, Ўз қудратинг билан мени қувғин қиляпсан.
22
Қуюн билан мени кўтариб, Бўрон орасида у ёқдан–бу ёққа отасан.
23
Биламан, инсоннинг қисмати бўлган Ўлимга мени ҳам олиб борасан.
24
Бошига кулфат тушган муҳтож одам нола қилса, Ҳеч ким унга қўл кўтармайди–ку, ахир.
25
Мен бошига кулфат тушганлар учун қайғурдим–ку! Муҳтожларни кўриб, юрагим ачиди–ку!
26
Аммо яхшилик кутганимда ёвузлик келди, Ёруғликка умид қилсам, зулмат тушди.
27
Қалбим безовталанган, тиним билмайди, Оғир кунлар бошимга тушган.
28
Қуёш нури бўлмаган бир зулматда юрибман, Жамоа олдида мадад сўраб, фарёд қиламан.
29
Мен чиябўрининг дўстидай, Туяқушларнинг укасидай бўлиб қолдим.
30
Терим қорайиб кетган, Танам иситмадан ёняпти.
31
Найим садоси азадорларга жўр бўлади, Лирам қайғули нола қилади.
← Chapter 29
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 31 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42