bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Job 28
Job 28
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 27
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 29 →
1
Мана, кумуш қазиб олинадиган конлар бор, Тилла тозаланадиган жойлар ҳам бор.
2
Темирни ердан қазиб олишади, Тошларни эритиб, мис ажратиб олишади.
3
Инсон қоронғи конларга чироқ билан киради, Ҳатто ер остининг энг чет жойларини ҳам қазийди. Ернинг қоп–қоронғу жойларигача бориб, Темир ва мис қидиради.
4
У одамзод яшайдиган жойлардан узоқда, Инсон қадам босмайдиган ерларда конлар қазийди. Одамзоддан узоқ жойларда арқонларга осилиб, чуқурларга тушади.
5
Мана, дону нон ердан униб чиқади, Аммо ер ости эса ёндирилгандай алғов–далғов бўлиб ётибди.
6
Ердаги тошлардан зангори ёқутлар чиқади, Тупроғида тилла бор.
7
Ҳеч бир қузғун конларнинг яширин сўқмоқларини билмайди, Ҳеч бир бургутнинг кўзлари у жойларни кўрмаган.
8
Ёввойи ҳайвонлар у ерларга оёқ босмаган, Шерлар ҳам у ерлардан юрмаган.
9
Инсон қояларни ўяди, Тоғларни таг–туги билан қўпориб ташлайди.
10
Қоялар орасидан йўллар очади, Инсон кўзлари ҳамма бебаҳо хазиналарни кўради.
11
Инсон дарёларнинг манбаини топади, Яширин хазиналарни ёруғликка олиб чиқади.
12
Аммо доноликни қаердан топса бўлади?! Идрокнинг манбаи қаерда экан?!
13
Одамзод доноликнинг қаерда эканлигини билмайди, Чунки ёруғ ер юзида донолик топилмайди.
14
Тубсиз сувлар, донолик бизда эмас, дейдилар, Денгиз ҳам, менинг ичимда у йўқ, деб айтар.
15
Доноликни тиллага сотиб олиб бўлмайди, Унинг нархини кумуш билан ўлчаб бўлмайди.
16
Донолик Офир тилласию ақиқ тошлар, Зангори ёқутлар билан ҳам сотиб олинмайди.
17
Тилла ҳам, биллур ҳам доноликка тенг келмайди, Доноликни тоза тилла тақинчоқларга алмаштириб бўлмайди.
18
Доноликнинг қадри гавҳардан ҳам баланддир Маржон ва жавоҳирлар унинг олдида қадрсиздир.
19
Ҳабашистоннинг жавоҳири ҳам унга тенг келолмайди, Энг соф тилла билан ҳам доноликни сотиб олиб бўлмайди.
20
Шундай экан, донолик қаердан келиб чиқади? Идрокнинг манбаи қаерда?
21
У барча жонзотларнинг кўзларидан яширилган, Ҳатто осмондаги қушлардан ҳам беркитилган.
22
Ҳатто Ҳалокат ва Ўлим ҳам, Биз донолик ҳақида фақат эшитганмиз, деб айтади.
23
Доноликка олиб борадиган йўлни Худо билади, Доноликнинг масканини фақатгина У билади.
24
Зотан Худо ернинг тўрт томонини ҳам кўриб туради, Фалак остидаги ҳамма нарсани кузатиб туради.
25
Худо шамолга куч берган, Денгизнинг ҳажмини белгилаган.
26
Ёмғирнинг қаерга ёғишини У кўрсатиб берган, Чақмоқ учун йўлларни белгилаган.
27
Ўшанда Худо доноликка қаради–да, Доноликнинг қадрини белгилади. Уни текшириб кўриб, барқарор қилди.
28
Худо одамзодга шундай деди: “Мен, Раббингиздан қўрқиш доноликдир, Фосиқликдан юз ўгириш идрокдандир.”
← Chapter 27
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 29 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42