bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Job 31
Job 31
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 30
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 32 →
1
Мен: “Аёл–қизларга шаҳват билан қарамайман”, деб Кўзларим билан аҳд тузган эдим.
2
Хўш, Худо менга берган насиба нима бўлди?! Қодир Худо мен учун нима буюрган?!
3
Адолатсизларнинг бошига офат, Бадкирдорларнинг бошига кулфат тушади–ку.
4
Худо ҳамма йўлларимни кўради, Босган қадамимни кузатиб туради.
5
Агар ёлғон гапирган бўлсам, Тилим ёлғон–яшиққа тўла бўлса,
6
Майли, Худо мени адолат тарозисида тортиб кўрсин, Шунда У поклигимни билиб олади.
7
Агар тўғри йўлдан оғиб кетган бўлсам, Нафсим мени йўлдан уриб, Қўлларимни булғаган бўлсам,
8
Майли, мен экай, ҳосили бировга насиб бўлсин, Далаларимда унган экинлар суғуриб ташлансин.
9
Бирор аёл мени йўлдан урган бўлса, Шаҳват билан қўшнимни пойлаган бўлсам,
10
Майли, хотиним бошқаларнинг буғдойини янчисин, Бегона эркаклар унинг олдига кирсин.
11
Ахир, шаҳват бузуқлик–ку! Бу гуноҳ албатта ҳукм қилинади.
12
Ҳалокат диёригача етиб борадиган оловдайдир у, Бор–будимни таг–томири билан еб битиради.
13
Қулларим, чўриларим мен ҳақимда шикоят қилганда, Уларга нисбатан адолатсизлик қилган бўлсам,
14
Худо ҳукмга турганда мен нима қиламан? Худо мени сўроқ қилганда нима дейман?
15
Мени яратган уларни ҳам яратган–ку! Онамизнинг қорнида барчамизга шакл берган Худо–ку!
16
Муҳтожлар мадад сўраганда, қайтариб юбормадим, Беваларнинг умидини пучга чиқармадим.
17
Овқатимни бир ўзим емадим, Етимлар билан бўлишдим.
18
Ёшлигимдан етимларга ота бўлдим, Умрим бўйи беваларга ғамхўрлик қилдим.
19
null
20
Кўзим тушган яланғоч бечоралар Қўйларимдан қирқиб олинган жунлар билан исинди. Усти боши бўлмаган фақирларга меҳр кўрсатдим, Шунинг учун улар мени дуо қилди.
21
Агар қозихонада сўзим ўтишини билиб туриб, Етимларга қарши қўл кўтарган бўлсам,
22
Қўлларим синиб қолсин, Қўлим елкамдан узилиб тушсин.
23
Мен Худодан келадиган кулфатдан қўрқардим, Худонинг улуғворлигини била туриб, бундай иш қила олмасдим.
24
Тиллага ишондимми? Тоза тиллага умид боғладимми?
25
Бойлигим кўплигидан ёки мол–мулким билан мақтандимми?
26
Осмондаги ёруғ қуёшга қараб, Гўзал ойнинг сузишини кузатиб,
27
Юрагим васвасага тушдими? Уларга сиғиндимми?
28
Агар шундай қилган бўлса, бу ҳам ҳукмга лойиқ гуноҳ бўлар эди. Ахир, бу иш билан юксакдаги Худога садоқатсизлик кўрсатган бўлардим–да!
29
Ҳатто ғанимларимга келган кулфатдан суюнмадим, Бошига офат тушганда қувонмадим.
30
Уларни қарғашдан ўзимни тийдим, Бошимга гуноҳ орттирмадим.
31
Хизматкорларим шундай дердилар: “Аюбнинг чодирида гўшт еб, тўймаганлар борми?”
32
Ҳеч бир мусофир кўчада тунамас эди, Чунки менинг эшикларим доимо саёҳатчиларга очиқ эди.
33
Бошқаларга ўхшаб, гуноҳларимни яширмадим, Айбларимни юрагимда сақламадим.
34
Оломондан чўчийдиганлару Одамларнинг гапидан қўрқадиганлар каби Кўчага чиқмай, жим ўтиравермадим.
35
Кошки энди менга қулоқ соладиган бирортаси бўлса! Мана арзимга ўзим қўл қўйяпман. Энди Қодир Худо Ўзи жавоб берсин. Қани энди, душманим айбларимни ёзиб берса,
36
Мен фахрланиб, уларни елкамга осган бўлардим, Тож қилиб кийиб юрган бўлардим.
37
Ҳар бир босган қадамимга жавоб берган бўлардим, Мағрур бир шаҳзода каби Худонинг олдига борган бўлардим.
38
Агар ерларим менга қарши фарёд қилса, Эгатлари кўз ёшга тўла бўлса,
39
Баҳосини тўламай, ҳосилини еган бўлсам, Деҳқонларнинг ўлимига сабабчи бўлган бўлсам,
40
Буғдой ўрнига тиканлар ўссин, Арпа ўрнига газанда ўтлар чиқсин.” Шундай қилиб, Аюбнинг гаплари тугади.
← Chapter 30
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 32 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42