bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Job 21
Job 21
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 22 →
1
Аюб шундай деб жавоб берди:
2
“Сўзларимга яхшилаб қулоқ солинг, Мана шу сизларнинг менга берган тасаллингиз бўлади.
3
Сабр қилинг, мен ҳам гапирай, Гапириб бўлганимдан кейин, мазах қилаверинг.
4
Мен инсонларга эмас, Худога арз қиляпман–ку. Шунинг учун сабрим чидамаяпти–да.
5
Мана, менга қаранг–да, ҳайратланиб қолинг, Оғизларингизни қўлларингиз билан ёпинг.
6
Бошимга тушган кулфатлар ҳақида ўйласам, ваҳимага тушаман, Танамни қалтироқ босади.
7
Нима учун фосиқларнинг умрлари узилмай, давом этаверади? Улар кекса ёшга етадилар, кучлари ошиб кетаверади?
8
Фарзандлари ўсиб, ўз жойини топганини кўради, Невараларини ҳам кўришга муяссар бўлади.
9
Уйлари хавф–хатарсиз бўлади, Худонинг таёғи уларнинг бошига тушмайди.
10
Буқалари ҳеч бир қийинчиликсиз кўпаяверади, Сигирлари болалайди, ҳеч қачон боласи тушиб қолмайди.
11
Фосиқларнинг болалари қўзиларга ўхшаб сакрайдилар, Фарзандлари ўйнаб–кулиб юраверадилар.
12
Чилдирма ва лира садосига қўшиқ куйлайдилар, Най садосига ўйин–кулги қиладилар.
13
Умрлари фаровонликда ўтади, Ўликлар диёрига тинчгина кетадилар.
14
Худога шундай дейдилар: “Бизни тинч қўй! Сенинг йўлларингни билишни хоҳламаймиз.
15
Қодир Худо ким бўлибдики, Унга хизмат қилсак, Унга илтижо қилсак, бизга нима фойда тегарди?!”
16
Аммо фосиқларнинг фаровонлиги ўз қўлининг иши эмас–ку! Фосиқларнинг ўй–хаёлларидан мен жирканаман.
17
Фосиқларнинг чироғи бирон марта бўлса ҳам ўчдими? Бошига тез–тез кулфат тушиб турибдими? Худо Ўз ғазабида уларга қийноқ беряптими?
18
Қачон улар шамолда тўзиган хашакдай, Бўрон учириб кетган сомондай бўладилар?
19
Сен: “Худо инсонларнинг гуноҳлари учун уларнинг фарзандларини жазолайди”, — дейсан. Мен эса гуноҳкорларнинг ўзи жазолансин, дейман. Мана шу уларга сабоқ бўлади.
20
Гуноҳкорлар ўз кўзлари билан ҳалокатларини кўрсинлар. Ўзлари Қодир Худонинг ғазаби шаробини ичсинлар.
21
Зотан, улар ўлганидан кейин оиласига нима бўлишини ўйламайдилар ҳам!
22
Ким Худога сабоқ бера олади, Ахир, У ҳатто самовий зотларни ҳукм қилади–ку!
23
Мана, бир одам тўлиқ фаровонликда, Тинч ва хотиржам оламдан кўз юмади.
24
Унинг бели бақувват, Суяклари иликка тўла.
25
Иккинчи бир одам эса руҳи тушкун ҳолда, Ҳеч қачон яхшилик кўрмай ўлиб кетади.
26
Иккови ҳам тупроқда бирдай ётади, Уларни қуртлар қоплайди.
27
Эҳ, дўстларим, ниятларингизни биламан, Мақсадларингиз ҳам менга аён.
28
Сизлар: “Қани золим амалдорнинг уйи? Фосиқларнинг чодири қаерда?” деб сўрайсизлар.
29
Кўп жойларга бориб келганлардан сўранглар. Улар айтганларини инкор қила олмайсиз!
30
Кулфат кунида фосиқлар нажот топишларини, Худонинг ғазаби кунида қутқарилишларини улар айтадилар–ку!
31
Фосиқларнинг қилмишларини ким уларнинг юзига солади? Қилмишлари учун ким уларни жазолайди?
32
Жасадлари қабрга олиб борилганда, Қабр бошига соқчи қўйилади.
33
Сон–саноқсиз одамлар кетларидан бориб, Уларга аза тутади. Ҳатто тупроқ ҳам уларнинг устига секин тушади.
34
Қандай қилиб мени пуч сўзларингиз билан юпата оласиз? Барча берган жавобларингиз ёлғондир!
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 22 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42