bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Job 24
Job 24
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 23
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 25 →
1
Нима учун Қодир Худо ҳукм вақтини белгиламайди? Нима учун Худони билганлар бекорга Уни кутадилар?
2
Фосиқлар чегараларни бузадилар, Ўғирланган подаларни яйловларда боқадилар.
3
Етимларнинг эшакларини ҳайдаб кетадилар. Беванинг ҳўкизини кафиллик сифатида олиб қўядилар.
4
Камбағалларни йўлдан четга чиқариб ташлайдилар. Қашшоқларни яширинишга мажбур қиладилар.
5
Қашшоқлар ёввойи эшаклардай чўлда овқат излашади, Уларнинг фарзандлари учун даштдан бошқа ерда овқат йўқ.
6
Бегоналарнинг далаларида сомон йиғишади, Фосиқларнинг узумзорларида қолган–қутганини теришади.
7
Тунни кийим–кечаксиз, яланғоч ўтказади, Совуқда уларнинг ёпинадиган нарсаси йўқ.
8
Тоғ ёмғирлари уларни шалаббо қилади, Бошпаналари йўқлигидан улар Қоянинг олдида қалтирайдилар.
9
Фосиқлар беванинг фарзандини Онасининг қучоғидан юлиб олади, Камбағалнинг чақалоғини кафиллик қилиб олади.
10
Кийимлари йўқлигидан камбағаллар яланғоч юришади. Буғдой боғламларини кўтариб юрсалар–да, қоринлари оч қолади.
11
Қатор–қатор зайтун дарахтлари орасида Зайтунларни эзиб мой чиқарадилар. Узум эзиб шароб қиладилар, Аммо чанқоқлари босилмайди.
12
Шаҳарда жон бераётганларнинг нолалари эшитилади, Жароҳатланганлар мадад сўраб фарёд қилади. Шунда ҳам Худо ҳеч кимни бу ҳақсизлик учун жавобгар тутмайди.
13
Нурга қарши бош кўтарганлар бор. Улар нур йўлидан юрмайдилар, Нур йўли олиб борадиган жойларга бормайдилар.
14
Қотил эрта тонгда туради, Камбағалу бечорани ўлдиради, Кечаси эса ўғирлик қилади.
15
Зинокор кеч бўлишини кутади, “Ўшанда мени ҳеч ким кўрмайди”, деб ўйлайди. Ниқоб билан юзини беркитади.
16
Ўғрилар кечаси уйларни талаб, Кундуз куни яширинади. Улар нур нималигини билмайди.
17
Барча ўғриларнинг тонги зулматдир. Ҳа, зулмат даҳшатлари уларнинг дўстидир.
18
Аммо ўша фосиқлар дарё сувлари устидаги кўпикдай ўткинчидир. Уларнинг ерлари лаънатланган, Уларнинг узумзорларига ҳеч ким қадам босмайди.
19
Иссиқ ҳаво ва қурғоқчилик қорни эритиб йўқ қилгандай, Ўликлар диёри ҳам гуноҳкорни ўз оғушига олади.
20
Қуртлар эса уни маза қилиб ейишади. Гуноҳкорни ҳатто ўз онаси унутади, Ҳеч ким уни эсга олмайди. Фосиқлар дарахтлардай синдириб ташланади.
21
Фосиқлар фарзандсиз аёлга зулм ўтказади, Беваларга меҳр–шафқат кўрсатмайди.
22
Аммо Худо Ўз қудрати билан кучлиларни ҳалок қилади. Улар баланд кўтарилиши мумкин, Аммо уларнинг ҳаёти учун кафолат йўқ.
23
Улар осойишта яшашларига Худо йўл қўяди, Аммо Ўзи уларнинг йўлларини доим кузатиб туради.
24
Ҳозирча улар буюк бўлса ҳам, кейинроқ йўқ бўлади. Улар пастга урилади, худди бошқалардай ўлиб кетади. Дон бошоқларидай қуриб қолади.
25
Қани, ким гапларимни ёлғон, деб айта олади? Ким менинг гапларимни пучга чиқара билади?
← Chapter 23
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 25 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42