bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Job 34
Job 34
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 33
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 35 →
1
Элиху гапида давом этиб шундай деди:
2
“Менинг сўзларимни тингланг, эй донишмандлар. Менга қулоқ солинг, эй билимдонлар.
3
Тил таомнинг таъмини татигандай, Қулоқ ҳам сўзларни синаб кўради.
4
Келинглар, нима тўғрилигини танлайлик, Нима яхшилигини биргаликда ўрганайлик.
5
Аюб шундай дейди: “Мен айбсизман, лекин Худо менга адолат қилмаяпти.
6
Тўғри бўлсам ҳам, мени ёлғончига чиқаришди. Гуноҳсиз бўлсам ҳам тузалмас дардга йўлиққанман.”
7
Аюбга ўхшаган одам борми? Аюб учун Худога шак келтириш сув ичишдай бир гап!
8
Унинг ўртоқлари бадкирдорлардир, У фосиқлар билан вақт ўтказади.
9
Аюб ҳатто шундай деган: “Худога ёқадиган иш қилишдан ҳеч бир фойда йўқ!”
10
Шунинг учун менга қулоқ солинг, заковатлилар. Худо асло фосиқлик қилмас, Қодир Худо ноҳақлик қилмас.
11
Ахир, У одамларнинг қилганларига яраша қайтаради, Қилмишларининг оқибатини ўз бошларига келтиради.
12
Мана бу ҳақиқатдир: Худо фосиқлик қилмайди, Қодир Худо адолатга хиёнат этмайди.
13
Худога ер юзидаги ҳукмронликни биров берибдими?! Бирор кимса Худони дунёга ҳукмдор қилиб қўйибдими?!
14
Агар Худо Ўз Руҳини — Нафасини қайтариб олишга қарор қилса,
15
Бутун инсоният бирданига ҳалок бўлган бўларди, Одамзод яна тупроққа қайтган бўларди.
16
Ақлингиз бўлса эшитинг, Гапларимга қулоқ солинг.
17
Адолатдан нафратланган инсон ҳукмдор бўла олармиди? Қудратли ва Одил Худони ҳукм қилмоқчимисиз?
18
Шоҳларга: “Сизлар ярамассиз”, — дейдиган, Бекларни фосиқ, деб атайдиган Худо–ку!
19
У беклар учун тарафкашлик қилмайди, Бойни камбағалдан устун кўрмайди. Ахир, уларнинг ҳаммасини Ўзи яратган!
20
Одамлар бир зумда ўлади. Ярим кечада қалтирайди–ю, жон беради. Қудратлилар осонликча йўқ қилинади.
21
Одамлар қилган ишларни Худо кузатиб туради, Улар босган ҳар бир қадамни Худо кўриб туради.
22
Бирон зулмат ёки қоронғи жой йўқки, Бадкирдорлар ўша жойда яшириниб олса.
23
Инсонни ҳукм қилиш учун Худо тафтиш ўтказиши шарт эмас.
24
Худо текширмасдан ҳам қудратлиларни қулатиб, Уларнинг ўрнига бошқаларни жойлайди.
25
Худо қудратлиларнинг ишларини кузатиб туради. Шунинг учун кечаси уларни ағдариб ташлайди, Улар ҳалок бўлади.
26
Худо уларни фосиқлиги учун Ҳамманинг кўз олдида жазолайди.
27
Чунки улар Худога эргашишни рад қилдилар, Худонинг йўлларини англаб етмадилар.
28
Камбағалларни шундай эздиларки, Уларнинг ноласи Худога етиб борди.
29
Худо сукут сақласа, ким ҳам уни ҳукм қиларди? У юзини яширса, ким кўра оларди? Бу бирор инсон ёки бирор халқнинг қўлидан келармикан?!
30
Бетавфиқлар бошқа одамларга тузоқ бўлмасин, деб Худо уларни ҳукмдор қилиб қўймайди.
31
Бирортаси Худога: “Мен жазоимни олдим, энди гуноҳ қилмайман.
32
Мен кўролмайдиган нарсаларни ўргат, Ҳа, нотўғри ишлар қилдим, Энди бундай қилмайман”, — дейдими?
33
Худо сизнинг ўлчовингиз бўйича қайтариши керакми? Ахир, сиз Ундан нафратландингиз–ку! Эй Аюб, мен эмас, сиз қарор қилишингиз керак. Қани, билганингизни айтинг–чи.
34
Мана, гапларимни эшитган донолар, Ақл–идроклилар шундай деяпти:
35
“Аюб билмасдан гапиряпти, Гапларининг маъниси йўқ.”
36
Қани энди, Аюб яхшилаб ҳукм қилинса, Ахир, у фосиқларга ўхшаб гапиряпти–ку.
37
Аюб Худога қарши чиқиб, Гуноҳи устига гуноҳ қўшяпти. Орамизда Худони мазах қиляпти, Худога қарши кўп гап айтяпти.”
← Chapter 33
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 35 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42