bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Job 39
Job 39
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 38
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 40 →
1
Тоғ эчкилари қачон туғишини биласанми? Кийиклар болалаганини кўрганмисан?
2
Улар боласини неча ой қорнида кўтариб юришини биласанми? Улар болалайдиган вақтни–чи?
3
Улар чўккалаб туғади, Болаларини дунёга келтиради.
4
Уларнинг болалари очиқ жойларда ўсиб, кучга тўлади, Ота–онасини ташлаб кетади, бошқа қайтиб келмайди.
5
Қулонга ким озодлик берган? Ким унинг арқонини ечиб ташлаган?
6
Мен даштларни унга макон қилиб бердим, Шўр ерлар қулоннинг маскани бўлди.
7
Шаҳардаги шовқин–сурондан у кулади, Ҳеч ким унинг устига миниб, унга бақиролмайди.
8
Қирлар қулоннинг яйловидир, Ўша ерларда у кўкатларни қидириб юради.
9
Ёввойи буқа сенга хизмат қилишга рози бўладими? Тунни сенинг оғилингда ўтказадими?
10
Арқон билан уни омочга боғлай оласанми? У ерларингни ағдариб берадими?
11
Кучи кўп, деб унга ишона оласанми? Ҳамма оғир ишларингни унга топширасанми?
12
У ҳосилингни йиғиб, Хирмонга олиб келишига ишонасанми?
13
Туяқуш қанотларини севинч билан қоқаверади, Аммо унинг қаноту патлари лайлакникига тенг келолмайди.
14
Туяқуш тухумларини ерга қўяди, Уларни қумда иситади.
15
Биров оёқлари билан тухумларини босиб кетишидан, Ёввойи ҳайвон уларни эзиб ташлашидан хавотирланмайди.
16
Ўз болаларига бегоналарга ўхшаб бераҳм. Чеккан заҳмати беҳуда, аммо унга барибир.
17
Чунки Худо унга ақл бермаган, Уни идрокдан қисиб қўйган.
18
Аммо туяқуш қанотларини ёйиб югурганда, Оту чавандозни чангида қолдириб кетади.
19
Отга кучни сен берганмисан? Унинг бўйнини сен ёл билан қоплаганмисан?
20
Сен отларни чигирткадай сакратасанми?! Отлар баланд овоз билан кишнаб, Одамларни қўрқувга солади.
21
Шиддат билан ерни тепади, Қаттиқ куч билан югуриб, жангга отилади.
22
Қўрқувни билмайди, ваҳимага тушмайди, Қиличдан ҳам қочмайди.
23
Уларнинг устида ўқдон тарақлайди, Атрофида қиличу найзалар ялтирайди.
24
Бурғулар чалинганда отлар бир жойда туролмайди, Улар чопқиллаб, ерни чангитади.
25
Ҳар бурғу чалинганда кишнайди, Узоқданоқ жанг ҳидини сезади. Сардорларнинг жангга даъватларию бақириқларини эшитади.
26
Қарчиғайлар қанотларини ёйиб, жанубга учади. Уларга учишни сен ўргатдингми?
27
Сен буюрганинг учун бургут парвоз қиладими? Сенинг сўзинг билан баланд жойларда ин қурадими?
28
У қояларда яшайди, Қиррали қоялар унинг қалъаси.
29
Ўша ердан туриб, бургут ўлжасини топади, Узоқдан туриб кўзлари кўради.
30
Унинг болалари қонга тўяди, Жасадлар қаерда бўлса, улар ҳам ўша ерда.”
31
Кейин Эгамиз Аюбга шундай деди:
32
“Қодир Худо билан баҳслашаётган одам энди Уни тўғрилайдими?! Қани, Худони айблаган гапирсин энди!”
33
Шунда Аюб Эгамизга жавоб берди:
34
“Мен сенга жавоб беришга лойиқ эмасман, Оғзимни қўлим билан ёпаман.
35
Бир–икки гапириб жавоб топмадим, Энди бошқа гапирмайман.”
← Chapter 38
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 40 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42