bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Job 20
Job 20
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 19
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 21 →
1
Намахлик Зўфар шундай деди:
2
“Гапларинг мени безовта қилди, Энди гапирмасам бўлмайди.
3
Танбеҳларинг билан мени ҳақоратладинг, Лекин энди онгим жавоб бер, деб ундаяпти.
4
Ўтмишдан билмайсанми?! Ахир, инсонлар ер юзига жойлаштирилгандан бери,
5
Фосиқларнинг шодлиги узоққа чўзилмайди–ку, Бетавфиқларнинг қувончи бир лаҳзалик–ку!
6
Такаббурликлари самога етса ҳам, Бошлари булутларга тегса ҳам,
7
Ўзларининг ахлатидай бутунлай йўқ бўлиб кетади. Уларни олдин кўрганлар: “Қани энди улар?” деб сўрайдилар.
8
Фосиқлар тушдай ўтиб кетадилар, уларни топиб бўлмайди. Кечаси кўринган шарпадай ғойиб бўладилар.
9
Ҳа, фосиқларни кўрганлар уларни бошқа кўрмайдилар, Маконлари энди уларни танимайди.
10
Фосиқларнинг фарзандлари камбағаллардан мурувват кутадилар, Ўз қўллари билан тортиб олган бойликларини қайтариб берадилар.
11
Фосиқлар ёш ва кучли эди, Энди суяклари тупроқда ётади.
12
Фосиқлик уларнинг оғизларида ширин туюлди, Шунинг учун фосиқликни Тилларининг тагига солиб, сўриб ўтирибдилар.
13
Фосиқликни ташлагиси келмай, Оғзиларида ушлаб турсалар ҳам,
14
Ўша еганлари қорниларида аччиқ бўлади, Илонларнинг заҳрига айланади.
15
Бойликларни ютиб, қайтиб қусадилар, Қорниларидан бўлса ҳам, Худо қайтариб олиб қўяди.
16
Улар кобра илонларнинг заҳарини сўрадилар, Заҳарли илон уларни ўлдиради.
17
Энди фосиқлар оқар дарёлардан — сут ва асал оқадиган ирмоқлардан завқ олмайдилар.
18
Заҳмат билан топганларидан баҳраманд бўлмайдилар. Савдо–сотиқ қилиб топганларининг гаштини сурмайдилар.
19
Ахир, фосиқлар камбағалларга зулм қилиб, Бўлганича бўлсин, деб ташлаб кетгандилар. Ўзлари қурмаган уйларни камбағаллардан тортиб олгандилар.
20
Улар нафс балосига учраган, ҳеч қачон қониқмайдилар. Орзу–ҳавас қилиб йиққан бойликлари уларни қутқармайди.
21
Улар ҳеч нарса қолдирмай, еб битирганди. Шунинг учун фаровонлиги узоққа чўзилмайди.
22
Фаровонлик даврида ҳам улар ғам–ташвишга тўладилар. Уларнинг бошига офату кулфатлар тушади.
23
Фосиқлар қоринларини тўйдириб бўлганларида, Худо уларга бор ғазабини сочади. Уларнинг устига Ўз зарбаларини ёғдиради.
24
Фосиқлар темир қуролдан қочсалар, Бронза найза уларни тешиб ўтади.
25
Найза уларнинг таналаридан суғуриб олинади, Ҳа, ялтироқ найза уларнинг жигарларидан тортиб чиқарилади, Уларни ваҳима қамраб олади.
26
Уларнинг хазиналари зулматда йўқ бўлиб кетади. Инсон ёқмаган олов уларни ютиб юборади, Олов фосиқларнинг чодирию ундаги бор нарсасини йўқ қилади.
27
Само уларнинг айбини кўрсатади, Ер уларга қарши гувоҳлик беради.
28
Худонинг ғазаби келган куни Уйидагиларни сел оқизиб кетади.
29
Худо фосиқларга берган улуш ана шулардир, Худонинг уларга тайинлаган насибаси мана шудир.”
← Chapter 19
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 21 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42