bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Job 19
Job 19
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 20 →
1
Аюб шундай жавоб берди:
2
“Қачонгача мени қийнайсизлар, Гапларингиз билан мени эзасизлар?
3
Мана, мени ўн марта ҳақоратладингиз! Менга ҳамла қилаверишдан уялмайсизларми?
4
Агар хато қилганим рост бўлса, Гуноҳим ўзимнинг ташвишим.
5
Ўзингизни мендан устун қўйяпсиз. Мана бу гуноҳингнинг далили, деб Шарманда бўлганимни кўрсатяпсиз.
6
Шуни билинглар, Худонинг Ўзи менга ҳақсизлик қилди, Тўрлари билан атрофимни ўради.
7
“Ўлдиряпти!” деб бақирсам ҳам, Менга ҳеч ким жавоб бермайди. Фарёд қиламан, лекин адолат йўқдир.
8
Худо йўлимга ғов қўйган, ўтолмайман. Йўлларимни зулмат билан қоплаган.
9
У бор обрўимни тўккан, Бошимдаги тожимни тортиб олган.
10
Менга ҳар томондан ҳужум қилди, тамом бўлдим, Дарахтни суғургандай, умидимни суғуриб ташлади.
11
Унинг ғазаби менга қарши қайнайди, У мени Ўзига душман, деб ҳисоблайди.
12
Унинг қўшинлари бостириб келади. Мени қамал қилиш ниятида Чодирим атрофида қароргоҳ қуради.
13
Худо қариндош–уруғимни мендан узоқлаштирди, Танишларим мендан юз ўгирдилар.
14
Қариндошларим мени тарк этишди. Дўстларим мени унутишди.
15
Уйимга келган меҳмонлар ҳам, Чўриларим ҳам менга бегонадай қарашади. Уларнинг назарида бир мусофирдай бўлиб қолдим.
16
Хизматкоримни чақирсам, у жавоб бермайди. Унга ўзим ялиниб боришим керак.
17
Нафасим хотинимга жирканч бўлиб қолган, Қариндош–уруғларим мендан нафратланади.
18
Ҳатто ёш болалар ҳам мендан ҳазар қилади. Оёққа турсам, улар мени мазах қилади.
19
Ҳамма яқин дўстларим мендан ҳазар қилади. Яхши кўрганларим ҳам мендан юз ўгирди.
20
Терию суягимдан бошқа ҳеч нарсам қолмади, Ўлишимга бир бахя қолди.
21
Эй дўстларим, менга раҳм қилинглар, Ахир, мени Худо урди–ку!
22
Худо мени қувғин қилгандай, Нима учун сизлар ҳам мени қувғин қиляпсизлар? Мени еб битирдингиз–ку! Ҳали ҳам тўймадингизми?
23
Қани энди, айтган сўзларим ёзиб қўйилса! Улар китобга туширилса!
24
Темир қаламу қўрғошин билан Қояга абадий ёзиб қўйилса!
25
Аммо мен биламан, Менинг Халоскорим ҳаётдир, Вақти келиб, У мени ҳимоя қилади.
26
Терим ириб кетган бўлса ҳам, Мана шу танамда Худони кўраман.
27
Мен Уни ўз кўзларим билан кўраман, Ҳа, мен кўраман, бошқа ҳеч ким эмас. Юрагим орзиқиб кетяпти!
28
Агар сизлар: “Мана энди унга қарши чиқамиз! Ахир, кулфатларининг илдизи ўзида–ку”, десангиз,
29
Ўзингиз жазодан қўрқинг. Худо ғазаби келганда қилич билан жазолайди, Шунда сизлар ҳукм борлигини билиб оласизлар.”
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 20 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42