bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Job 36
Job 36
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 35
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 37 →
1
Элиху гапида давом этиб шундай деди:
2
“Яна бир оз сабр қилинг, мен сизларга кўрсатай, Худо томонида туриб гапирадиган гапларим бор ҳали.
3
Менинг билимим жуда кўп, Мени Яратганнинг одил эканлигини сизларга кўрсатаман.
4
Ростини айтаман, сўзларим ёлғон эмас. Мана мен, билими баркамол инсон сизнинг олдингиздаман.
5
Худо қудратлидир, Аммо У инсонлардан нафратланмайди, Худо қудратли ва барқарордир.
6
Фосиқларнинг яшашига Худо йўл қўймайди, Эзилганларга эса адолат қилади.
7
Солиҳлардан юз ўгирмайди, Солиҳларни шоҳлар билан бирга тахтга чиқаради, Уларни то абад юксалтиради.
8
Агар инсонлар занжирбанд бўлса, Азоб уларни исканжага олган бўлса,
9
Худо уларнинг қилмишларинию гуноҳларини ўзларига кўрсатади, Улар мағрурланиб кетганларини ошкор қилади.
10
Йўл–йўриқларини тинглашга мажбур қилади, Ёвузликдан қайтишга амр қилади.
11
Агар улар итоат этиб, Худога хизмат қилсалар, Қолган умрларини фаровонликда ўтказадилар, Ҳаётлари роҳатда ўтади.
12
Аммо итоат этмасалар, Улар ўлим дарёсига ғарқ бўладилар, Ақл–идрокка эришмай, оламдан ўтадилар.
13
Худосизлар аламини ичига ютиб юраверадилар, Худо уларни кишанласа ҳам ёрдам сўрамайдилар.
14
Улар саждагоҳлардаги фаҳшбозлар орасида, Ёшликларидаёқ вафот этадилар.
15
Худо қийналганларни ўша азоблари орқали қутқаради, Зулм ва жабр–жафога мубтало қилиб, уларнинг кўзларини очади.
16
Худо сизни ҳам дарддан озод қилиб, Чекланмаган кенгликка олиб чиқади, Дастурхонингиз ноз–неъматлар билан тўлади.
17
Аммо сиз ҳозир фосиқларни ҳукм қилиш билан оворасиз. Хаёлингиз адолат ва ҳукм билан банд.
18
Эҳтиёт бўлинг, яна биров сизни бойлик билан васвасага солмасин, Катта поралар сизни йўлдан урмасин.
19
Бойликларингиз сизни кулфатдан қутқара олармиди?! Қудрату–кучингиз энди сизга ёрдам бера олармиди?!
20
Тунни кутаверманг, Ахир, халқлар кечаси йўқ бўлиб кетадилар–ку!
21
Ҳушёр бўлинг! Фосиқликка юз бурманг, Ахир, дард сизни фосиқликдан сақлаш учун юборилган–ку.
22
Худо Ўз қудрати туфайли юксакдир! Унга ўхшаш устоз борми?
23
Ким Худога йўл кўрсата оларди?! Ким Унга: “Қилганларинг нотўғри”, дея олади?!
24
Худо қилган ишлари учун Инсонлар Уни мадҳ қиладилар, Сиз ҳам доимо уларга жўр бўлинг.
25
Бутун инсон зоти Унинг ишларини кўрган, Ҳамма узоқдан туриб кузатади.
26
Худо қанчалар буюк! Унинг буюклигига ақлимиз етмайди, Худонинг умрини ҳисоблайдиган соннинг ўзи йўқ.
27
У сув томчиларини йиғиб, Уларни ёмғирга айлантиради.
28
Булутлардан ёмғир ёғдиради, Одамзод бундан баҳраманд бўлади.
29
Худо қандай қилиб булутларни юрғизишини Ёки Ўз масканидан туриб, момақалдироқни қандай гумбурлатишини Ким ҳам тушуна олади?
30
Мана, қаранглар, Худо шундай чақмоқ чақтирадики, Ҳатто денгиз туби ҳам ёришиб кетади.
31
Худо Ўз қудратли ишлари билан халқларни бошқаради, Уларга фаровонлик ато қилади.
32
Чақмоқни қўлига олиб, Белгилаган жойига бориб уришни амр қилади.
33
Бўрон келаётганини момақалдироқ билдириб туради, Ҳатто чорва ҳам олдиндан сезади.
← Chapter 35
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 37 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42