bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Job 9
Job 9
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 10 →
1
Аюб жавоб бериб, шундай деди:
2
“Ҳа, биламан, айтганларингнинг ҳаммаси тўғри, Лекин қандай қилиб инсон Худонинг назарида ҳақ бўла олади?
3
Агар бирор инсон Худо билан баҳсга киришса, У Худонинг мингта саволидан биттасига ҳам жавоб бера олмасди.
4
Ҳа, Худо доно ва қудратлидир, Ким Худога қарши чиқиб, Ундан устун бўлган?!
5
Худо огоҳлантирмай тоғларни ағдаради, Ғазаб алангасида уларни йиқитади.
6
Ерни жойидан қўзғатиб, силкитади, Замин устунларини титратади.
7
Қуёшга амр берса, у нур сочмайди, Юлдузларнинг нурини ўчиришга қодир Худо У.
8
Унинг Ўзи самони ёйган, Денгиз тўлқинларини топтаб юради.
9
Ҳулкар юлдузини, Катта айиқ буржи ва Парвин юлдузларини, Бутун жанубдаги юлдуз туркумларини яратган Худодир У.
10
Инсон ақли бовар қилмайдиган буюк ишлар қилади Худо, У қилган мўъжизаларнинг сон–саноғи йўқдир.
11
У ёнгинамдан ўтиб кетса ҳам, Мен Уни кўра олмайман. Ўз йўлида давом этиб кетаверади, Унинг ўтганини пайқамай қоламан.
12
У олиб қўяман, деса, ким тўхтата олади?! Ким Ундан: “Нима қиляпсан?” деб сўрай олади?!
13
Худо Ўз ғазабини тутиб турмайди, Ҳатто махлуқ Раҳоб ёрдамчилари Унинг оёғи остида қалтирайди.
14
Мен ким бўлибманки, Унга жавоб бера олсам, У билан баҳслашиш учун керакли сўзлар тилимга келса?!
15
Айбсиз бўлсам ҳам, Унга жавоб бера олмаган бўлардим, Ҳакамдан фақат раҳм–шафқат тилаган бўлардим.
16
Агар Уни чақирсам, У менга жавоб берса ҳам, Гапларимга қулоқ солишига ишонмайман.
17
Худо бўрон чақириб, мени эзмоқда, Ҳеч бир сабабсиз яраларимни кўпайтирмоқда.
18
Нафасимни ростлаб олишга ҳам имкон бермаяпти, Юрагимни қайғуга тўлдиряпти.
19
Агар куч синалса, албатта У энг кучлиси бўлиб чиқади. Одиллик масаласида эса ким Уни маҳкамага чақириб келади?!
20
Гуноҳсиз бўлсам ҳам, ўз оғзим мени айбдор, деб топади, Айбсиз бўлсам ҳам, ўз оғзим мени эгри, деб ҳукм қилади.
21
Айбсизман, аммо менга барибир, Ўз ҳаётимдан нафратланяпман.
22
Эҳ, ҳаммаси барибир экан, шунинг учун ҳам: “У айбсизни ҳам, фосиқни ҳам ҳалок қилади”, деб айтаман.
23
Кулфат кутилмаганда одамга ўлим келтирса, Айбсизнинг бошига тушган офатдан Худо кулади.
24
Бутун ер юзи фосиқлар қўлида, Худо ҳакамларнинг кўзларини боғлаб қўйган. Агар У боғламаган бўлса, Яна ким боғлаган бўлиши мумкин?!
25
Ҳаётим чопоғон кишидан ҳам тезроқ ўтиб кетади. Шунчалик тезки, ҳеч фароғат кўрмай ўтиб кетаман.
26
Умрим тез сузадиган қайиқлардай кўзга кўринмай кетади, Ўз ўлжасига ташланган бургутдай тездир.
27
“Энди ҳеч нолимайман, Қайғули чеҳрам ёришсин, Хурсанд бўлай”, дегим келади,
28
Лекин янада кўпроқ келадиган ғам–аламдан қўрқаман. Ахир, Сен мени айбсиз ҳисобламайсан.
29
Модомики, айбдор эканман, Ҳаракат қилишимдан нима фойда бор?
30
Қор сувида чўмилиб, Қўлларимни совун билан ювсам–да,
31
Эй Худо, Сен мени лой чуқурга ташлайсан, Ҳатто кийимларим ҳам мендан нафратланади.
32
Худо инсон эмаски, мен У билан баҳслашсам, Мен билан даъволашгин, деб Уни чақирсам.
33
Иккимиз орамизда ҳакам йўқки, Бизни ажрим қилса.
34
Ҳакам бўлганда, Худонинг таёғини устимдан олиб ташлаган бўларди, Ўшанда Худо мени бошқа даҳшатга солмасди.
35
Қўрқмасдан Унга гапира олган бўлардим, Лекин ҳозирги аҳволимда ундай қилолмайман.
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 41
Chapter 42
Chapter 10 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42