bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Acts 1
Acts 1
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 2 →
1
Эй Теофил, биринчи китобимда Исо фаолиятининг бошидан то охиригача қилган ва ўргатган ҳамма ишлари тўғрисида ёзгандим.
2
У осмонга кўтарилмасдан олдин, Муқаддас Руҳ кучи орқали Ўзи танлаган ҳаворийларга кўрсатмалар берган эди.
3
Исо азоб чекиб ўлгандан кейин, бир қанча ишончли далиллар орқали ҳаворийларга тирилганини кўрсатди. Қирқ кун давомида уларга зоҳир бўлиб, Худонинг Шоҳлиги тўғрисида гапирди.
4
Исо ўз ҳаворийлари билан еб–ичар экан, уларга шундай амр берди: — Қуддусдан кетиб қолманглар, Отамнинг берган ваъдаси бажо бўлишини кутинглар. Бу ваъда ҳақида сизларга айтган эдим.
5
Яҳё одамларни сувга чўмдирар эди, сизлар эса яқин кунларда Муқаддас Руҳга чўмдириласизлар.
6
Ҳаворийлар бирга йиғилганларида, Исодан шундай деб сўрадилар: — Раббимиз, ҳозир Исроилда Шоҳликни Сиз тиклайдиган вақт эмасми?
7
Исо уларга шундай жавоб берди: — Вақт ва даврларни Отам Ўз ҳокимияти орқали ўрнатган, буларни билиш сизнинг ишингиз эмас.
8
Аммо Муқаддас Руҳ сизларни қамраб олганда, куч–қудратга тўласизлар. Қуддусда, Яҳудия ва Самарияда, ер юзининг ҳамма бурчакларида сизлар Менинг шоҳидларим бўласизлар.
9
Исо шу гапларни айтгандан кейин, ҳаворийларнинг кўзи олдида осмонга кўтарилди. Булут Исони ҳаворийларнинг кўзларидан яширди.
10
Исо кўтарилиб кетгандан кейин ҳам ҳаворийлар кўзларини узмай осмонга қараб турардилар. Шу пайт бирдан оқ кийим кийган икки одам уларнинг олдида пайдо бўлди.
11
— Эй Жалилаликлар! — деди улар. — Нимага осмонга қараб турибсизлар? Исо осмонга кўтарилганини ўз кўзингиз билан кўрдингизлар. У осмонга қандай кўтарилган бўлса, худди шундай қайтиб келади.
12
Шундан кейин улар Зайтун деб аталган тоғдан Қуддусга қайтиб келдилар. Зайтун тоғи Қуддус ёнида бўлиб, шаҳардан тахминан ярим соатлик йўл эди.
13
Улар шаҳарга кирганларидан кейин, ўзлари турадиган хонадоннинг болохонасига чиқдилар. Бутрус, Юҳанно, Ёқуб, Идрис, Филипп, Тўма, Бартоломей, Матто, Алтей ўғли Ёқуб, ватанпарвар Шимўн, Ёқуб ўғли Яҳудо шу ерда эдилар.
14
Улар доимо ибодат қилгани йиғилишарди. Улар қаторида баъзи бир аёллар, шунингдек Исонинг онаси Марям ва Унинг укалари ҳам бор эди.
15
null
16
null
17
Бир куни юз йигирмата имонли биродар йиғилган эдилар. Бутрус улар олдида туриб, шундай деди: — Биродарларим! Муқаддас Руҳ олдиндан Довуд орқали Яҳудо ҳақида башорат қилганди. Муқаддас Битиклардаги унинг бу сўзлари амалга ошиши керак эди. Яҳудо бизларнинг биримиз ҳисобланиб, бу хизматда иштирок этишга танланганди. Аммо у Исони қамаш учун келганларга бошчилик қилди.
18
Кейин ёвуз иши билан қўлга киритган пулга дала сотиб олди. Аммо ўша ерда йиқилиб тушди, қорни ёрилиб, ичак–човоқлари чиқиб кетди.
19
Бу воқеа бутун Қуддус аҳолисига маълум бўлди, шунинг учун одамлар ўша жойни Ҳақалдама, яъни Қон даласи деб атадилар.
20
Забур китобида шундай ёзилган: Унинг макони ташландиқ бўлиб қолсин, У ерда яшайдиган бирон жон қолмасин. Яна шундай дейилган: Унинг ўрнини бошқаси олсин.
21
null
22
Шунга кўра, биз Яҳудонинг ўрнига бошқа бир одамни танлашимиз керак. Токи у, биз сингари, Раббимиз Исонинг тирилгани ҳақида гувоҳлик берсин. Бу одам Раббимизнинг Яҳё томонидан сувга чўмдирилган кунидан бошлаб, то осмонга кўтарилган вақтгача бизга ҳамроҳлик қилганлардан бири бўлиши шарт.
23
Шундай қилиб, улар икки кишини олдинга чиқардилар. Улардан бири Юсуф (унинг яна Барсабо ва Юстус деган исми бор эди), иккинчиси эса Маттия эди.
24
null
25
Улар ибодат қилиб, шундай дедилар: “Эй Раббимиз! Сен ҳамма одамларнинг юрагини биласан. Мана шу икковидан қайси бирини ҳаворийлик хизмати учун танлаганингни бизга кўрсатгин, чунки Яҳудо хизматини ташлаб, ўзига тегишли ерга кетган.”
26
Ҳаворийлар улар учун қуръа ташладилар. Қуръа Маттиянинг чекига тушди. Маттия ўн бир ҳаворийга қўшилди.
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 2 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28