bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Acts 26
Acts 26
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 25
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 27 →
1
Агриппа Павлусга: — Ўзингни ҳимоя қилиб гапиришинг мумкин, — деди. Шундан кейин Павлус қўлини чўзиб, ўзини ҳимоя қилиб гапира бошлади:
2
— Шоҳ Агриппа жаноби олийлари! Бугун мана бу яҳудийлар менга қўяётган айблардан ўзимни сизнинг ҳузурингизда ҳимоя қилаётганим учун бахтиёрман.
3
Ахир, яҳудийларнинг одатлари ва баҳсларини сиз жуда яхши биласиз. Сиздан илтимос, марҳамат қилиб менинг гапимни эшитсангиз.
4
Ёшлигимдан босиб ўтган ҳаёт йўлимни — дастлаб ўз халқим орасида, кейин Қуддусда кечирган ҳаётимни ҳамма яҳудийлар биладилар.
5
Агар улар гувоҳлик беришни истасалар, динимизнинг энг ашаддий мазҳаби фарзийларга мансуб бўлганимни улар азалдан биладилар.
6
Энди эса, Худонинг ота–боболаримизга берган ваъдасига умид қилганим учун ҳукм қилиняпман.
7
Ваҳоланки, халқимизнинг ўн икки қабиласи кечаю кундуз Худoга чин дилдан сажда қилиб, шу ваъда бажо бўлишига умид қиляптилар. Жаноби олийлари, мен ҳам айнан шундай умид қилганим учун яҳудийлар мени айблаяптилар.
8
Эй шу ерда турганлар! Нима учун Худо ўликларни тирилтиришига ишониб бўлмайди, деб ўйлайсизлар?
9
Мен ўзимча, Носиралик Исонинг номига қарши ҳар нарсани қилишим керак, деб ўйлагандим.
10
Мен буни Қуддусда қилдим ҳам. Бош руҳонийлардан ваколат олиб, азизлардан кўпчилигини қамоққа ташладим. Улар ўлимга ҳукм қилинганларида, мен буни маъқуллаб турардим.
11
Мен тез–тез бир синагогадан иккинчисига бориб, уларни жазолардим, имонларидан қайтаришга ҳаракат қилардим. Мен уларга нисбатан шунчалик шафқатсиз эдимки, ҳатто бегона шаҳарларда ҳам уларни қувғин қилгани борардим.
12
Бир куни шу мақсадда бош руҳонийлардан ваколат олиб, Дамашққа бир топшириқ билан кетаётган эдим.
13
Жаноби олийлари! Мен куппа–кундуз йўлда кетаётганимда, бирдан осмонда қуёшдан ҳам ёруғ нурни кўрдим. Нур шерикларим билан менинг ён–атрофимни ёритиб юборди.
14
Ҳаммамиз ерга йиқилдик. Шунда оромий тилида менга гапираётган бир овозни эшитдим: “Шоул! Шоул! Нимага Мени қувғин қиляпсан? Ҳўкиз ўз эгасининг таёғини тепиб, ўзига зарар келтиргандай, сен ҳам Менга қарши чиқиб, ўзингга зарар келтиряпсан.”
15
“Ҳазратим! Сен кимсан?” — деб сўрадим мен. “Сен қувғин қилаётган Исоман”, — деб жавоб берди Раббий.
16
“Энди ўрнингдан тур, Шоул. Сени Ўзимнинг хизматкорим қилиб тайинлаш мақсадида сенга зоҳир бўлдим. Сен Мени кўрганинг ва Мен сенга кўрсатадиганларим тўғрисида гувоҳлик берасан.
17
Мен сени ўз халқинг қўлидан қутқараман. Сени ғайрияҳудийлар орасига юбораман, Мен сени уларнинг қўлидан ҳам қутқараман.
18
Сен уларнинг кўзларини очасан, уларни зулматдан ёруғликка, шайтоннинг ҳукмронлигидан Худонинг ҳукмронлигига қайтарасан. Менга имон келтириш орқали уларнинг гуноҳлари кечирилиб, улар Худонинг танланган халқи орасидан жой оладилар.”
19
Шундай қилиб, шоҳ Агриппа жаноблари, осмондан менга келган ваҳийга итоатсизлик қилмадим.
20
Аввало, Дамашқда ва Қуддусда, кейин бутун Яҳудияда, шунингдек, ғайрияҳудийлар орасида: “Гуноҳларингиз учун тавба қилинглар, Худога юз буринглар, тавба қилганингизни кўрсатадиган ишлар қилинглар”, деб ваъз қилдим.
21
Шу сабабдан яҳудийлар мени Маъбадда тутиб олиб, ўлдирмоқчи бўлдилар.
22
Аммо шу кунгача Худо менга мадад берди. Мен ҳаммага — каттаю кичикка шу ерда бирдай гувоҳлик беряпман. Аммо мен уларга фақат пайғамбарларнинг ва Мусонинг айтганларини гапирган эдим.
23
Масиҳ азоб чекиши ва биринчи бўлиб ўликдан тирилиши, шу мақсадда нурни Ўзининг халқига ва ғайрияҳудийларга олиб келиши керак эди.
24
Павлус шу тариқа ўзини ҳимоя қилар экан, Фестус унга бақириб деди: — Сен телба бўлиб қолибсан, Павлус! Кўп билганинг сени ақлдан оздиряпти!
25
Павлус эса шундай деди: — Мен ақлдан озганим йўқ, Фестус жаноби олийлари! Мен жиддий ҳақиқатни гапиряпман.
26
Шоҳ бу нарсалар тўғрисида билгани учун, мен унга бемалол гапирмоқдаман. Бу нарсаларнинг ҳар бири унинг эътиборидан четда қолмаганига имоним комил. Чунки булар яширин қилинган эмас.
27
Шоҳ Агриппа жаноблари! Сиз пайғамбарларнинг башоратларига ишонасизми? Биламан, ишонасиз.
28
Агриппа Павлусга: — Сен дарров мени масиҳий бўлишга кўндирмоқчисан–а, — деди.
29
Павлус шундай жавоб берди: — Дарров бўладими ёки узоқ вақтдан кейин бўладими, нафақат сиз, балки менинг гапларимни эшитаётганларнинг ҳаммаси мен сингари бўлсин, деб Худога ибодат қиламан. Аммо мана бу кишанларни сизларга раво кўрмайман.
30
Шундан кейин шоҳ Агриппа, ҳоким Фестус, Верника ва бошқалар ўринларидан турдилар.
31
Улар кетаётиб, бир–бирларига: “Бу одам ўлимга ёки зиндонга ташланишга лойиқ бирон иш қилмаган”, деб айтдилар.
32
Агриппа Фестусга: — Агар бу одам Қайсарнинг ҳукмини талаб қилмаганда эди, уни озод қилиш мумкин эди, — деди.
← Chapter 25
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 27 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28