bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Acts 2
Acts 2
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 3 →
1
Ҳосил байрами куни келганда, ҳамма имонлилар бир жойда йиғилдилар.
2
Бирдан осмондан шиддатли шамол эсганга ўхшаш овоз келиб, улар ўтирган уйнинг ичини тўлдирди.
3
Улар тил шаклидаги алангани кўрдилар. Ўша аланга ёйилиб, ҳар бирининг устига тушди.
4
Шунда ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлдилар, МуқаддасРуҳ берган қобилиятга кўра, улар бошқа тилларда гапира бошладилар.
5
Ўша пайтда Қуддусда дунёдаги ҳар бир юртдан келган тақводор яҳудийлар яшар эди.
6
Улар бу овозни эшитганларида, бир талай оломон йиғилиб келди. Ҳар бири ўз тилидаги гапларни эшитиб, довдираб қолди.
7
Улар ҳайрат ва ҳаяжон ичида: — Қаранглар, гапираётган бу одамлар Жалилаликлар–ку! — деб хитоб қилдилар. —
8
Қандай қилиб ҳар биримиз туғилган юртимизнинг тилларини эшитяпмиз?
9
Орамизда Парфиядан, Мидия, Элам, Месопотамия, Яҳудия, Каппадокия, Понтус ва Асиядан келганлар бор.
10
Фригия, Памфилия, Миср, Ливиянинг Киринеяга яқин ерларидан келганлар ҳам бор. Баъзиларимиз Римдан келганмиз, биз яҳудийлармиз, орамизда яҳудий динига кирган Римликлар ҳам бор.
11
Баъзиларимиз Крит ва Арабистондан келганмиз. Шундай бўлса ҳам улар Худо қилган қудратли ишлар тўғрисида бизнинг тилларимизда гапиришаётганини ҳаммамиз эшитяпмиз.
12
Улар ҳайратланиб, бошлари қотиб, бир–бирларидан: “Бу нимадан дарак беради?” деб сўрардилар.
13
Бошқалар эса: “Ие, улар ичиб маст бўлиб қолибдилар–ку”, деб масхара қилишарди.
14
Шунда Бутрус ўн бир ҳаворий билан олдинга чиқди–да, оломонга қарата шундай гапирди: — Эй яҳудий биродарлар, Қуддус аҳолиси! Гапимга қулоқ солиб, шуни уқиб олинглар!
15
Бу одамларни сизлар маст деб ўйлаяпсизлар, аммо ундай эмас. Ахир, эндигина эрталаб соат тўққиз бўлди–ку!
16
Аксинча, Йўэл пайғамбарнинг айтганлари бажо бўлмоқда:
17
“Худо айтмоқда: ‘Охирги кунларда, Ўз Руҳимни ёғдираман ҳар бир инсон устига, Ваҳийлар келади йигитларингизга. Башорат қилурлар сизнинг ўғил–қизларингиз. Кароматли тушлар кўрурлар қарияларингиз.
18
Ўз Руҳимни ёғдираман ўша кунларда Ҳаттоки қулу чўриларингиз устига. Улар башорат қилурлар.
19
null
20
Менинг буюк ва даҳшатли куним келишидан олдин, Мен осмонда мўъжизалар яратаман, Ерда аломатлар кўрсатаман: Қон, олов, қалин туман ҳосил қиламан. Қуёш қораяди, ой қон тусига киради.’
21
Раббимизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади.”
22
Эй Исроил халқи, бу гапларимни эшитиб олинглар: Носиралик Исо орқали Худо сизларнинг орангизда мўъжизалар ва аломатлар кўрсатди. Шу йўл билан Исода илоҳий ҳокимият борлигини Худо тасдиқлади. Буни ўзларингиз биласизлар.
23
Худо Ўзининг режаси бўйича Исони сизларнинг қўлингизга топширишни азалдан қарор қилган эди. Сизлар эса ғайрияҳудийларнинг қўллари билан Уни хочга михлатиб ўлдирдингизлар.
24
Аммо Худо Уни тирилтириб, ўлим азобларидан озод қилди. Ўлим ўз кучи билан Исони ушлаб туришга қодир эмасди.
25
Довуд У ҳақда шундай деган эди: Мен доим Эгамни биринчи ўринга қўяман, У ўнг томонимда бўлгани учун Мени ҳеч нарса қўзғата олмас.
26
Шу боис, эй Эгам, юрагим қувончга тўла, Тилим ҳам шод–хуррамдир. Танам умид билан яшайди.
27
Мени ўликлар диёрига ташлаб кетмайсан, Тақводорингни қабрда чиритмайсан.
28
Менга ҳаёт сўқмоқларини Ўзинг кўрсатасан, Ҳузурингда шодлик Мени қамраб олади.
29
Биродарларим! Бобомиз Довуд тўғрисида сизларга очиқ–ойдин гапиришим керак. У ўлди, дафн қилинди, унинг қабри бугунгача шу ердадир.
30
У пайғамбар бўлгани боис, Худо унга: “Ўз наслингдан бўлган биттасини тахтингга ўтқазаман”, деб ичган онтини ёдида тутарди.
31
Довуд келажакни олдиндан кўриб, Масиҳнинг тирилиши тўғрисида шундай деган эди: “Худо Уни ўликлар диёрида қолдирмади, Унинг танаси қабрда чиримади.”
32
Ана шу Исони Худо тирилтирди, бунга ҳаммамиз гувоҳмиз.
33
Худо Исони ўнг қўли билан юксалтирди. Исо Отадан ваъда қилинган Муқаддас Руҳни қабул қилиб, бизнинг устимизга ёғдирди. Буни ўзларингиз кўриб ва эшитиб турибсизлар.
34
null
35
Довуд осмонга чиқмаган бўлса–да, шундай деган эди: “Эгамиз айтмоқда Раббимга: ‘Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин.’”
36
Бутун Исроил халқи шуни аниқ билиб қўйсин: сизлар михлаган Исони Худонинг Ўзи жамики борлиқ устидан ҳукмдор қилди. Исо ҳам Масиҳ, ҳам Раббийдир.
37
Халойиқ бу гапларни эшитди–ю, юраклари тилка–пора бўлди. Улар Бутрусдан ва қолган ҳаворийлардан: — Биродарлар, энди биз нима қилайлик? — деб сўрадилар.
38
Бутрус уларга деди: — Тавба қилинглар, ҳар бирингиз Исо Масиҳнинг номи билан сувга чўминглар, токи гуноҳларингиз кечирилсин. Шунда сизлар Муқаддас Руҳни инъом қилиб оласизлар.
39
Худо сизларга ва болаларингизга, узоқдагиларга, Эгамиз Худо Ўзига даъват этганларнинг ҳар бирига ваъдасини берган.
40
Бутрус бошқа кўп далиллар билан уларга гувоҳлик бериб: “Ўзларингизни бу бузуқ насл устига келаётган жазодан сақланглар”, дея ўтинди.
41
Шундай қилиб, Бутруснинг айтган хабарига ишонганлар сувга чўмдирилди. Ўша куни имонлилар сони уч мингтага кўпайди.
42
Улар ҳаворийларнинг таълимотини ўрганишга, биродарликка, Раббимиз Исони хотирлаб, нон синдиришга ва ибодатга ўзларини бағишладилар.
43
Ҳаворийлар орқали Худо кўплаб мўъжизалар ва аломатлар кўрсатарди, бундан эса ҳамма ҳайратга тушган эди.
44
Барча имонлилар тез–тез йиғилишиб турар эдилар. Улар ҳамма нарсада ҳамжиҳат эдилар.
45
Мол–мулкларини сотиб, пулини ҳар кимнинг эҳтиёжига қараб тақсимлаб берардилар.
46
Имонлилар ҳар куни Маъбадда йиғилардилар. Бир–бирлариникига меҳмонга борганда эса Раббимиз Исони хотирлаш учун нон синдирардилар, юракдан севиниб, соддадиллик билан овқатланишарди.
47
Худога ҳамду санолар айтардилар, халқнинг ҳурмату эътиборидан баҳраманд эдилар. Ҳар куни Эгамиз нажот топаётганларни имонлиларнинг қаторига қўшарди.
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 3 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28