bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Acts 13
Acts 13
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 14 →
1
Антиохиядаги имонлилар жамоатида пайғамбарлар ва муаллимлар ҳам бор эди. Барнабо, Қорача лақабли Шимўн, Киринеялик Лукис, ҳукмдор Ҳирод билан бирга ўсган Маноҳим ва Шоул шулар жумласидан эди.
2
Улар Эгамизга сажда қилиб, рўза тутар эканлар, Муқаддас Руҳ уларга шундай деди: “Барнабо билан Шоулни Менга бағишланглар, токи улар Мен тайинлаган ишни бажарсинлар.”
3
Улар рўза тутиб, ибодат қилдилар, сўнг қўлларини Барнабо билан Шоулга қўйиб, икковини сафарга жўнатдилар.
4
МуқаддасРуҳ буйруғига кўра Барнабо билан Шоул йўлга тушдилар. Улар Селевкия шаҳрига бориб, у ердан кемада Кипрга сузиб кетдилар.
5
Саламис шаҳрига келганларидан кейин, яҳудийларнинг синагогаларида Худонинг каломини ваъз қилдилар. Юҳанно ҳам улар билан бирга бўлиб, хизматда ёрдам берар эди.
6
Улар бутун оролни у бошидан бу бошигача кезиб чиқиб, Паф шаҳрига келдилар. У ерда Барешу деган сеҳргарга дуч келдилар. У одам яҳудийларнинг сохта пайғамбари эди.
7
Барешу оролнинг ҳокими Сергий Павлуснинг яқинларидан бири эди. Сергий Павлус ақлли одам эди. У Барнабо билан Шоулни ҳузурига чақириб, Худонинг каломини эшитмоқчи бўлди.
8
Аммо сеҳргар Элимос Барнабо билан Шоулга қарши чиқди (Элимос — Барешунинг грекча исми). Элимос ҳокимни имондан тойдиришга ҳаракат қилди.
9
Шоул, яъни Павлус, Муқаддас Руҳга тўлиб, сеҳргарга тик боқиб
10
деди: — Эй иблис ўғли! Сен ҳар қандай ҳақиқатнинг душманисан, юрагинг айёрлик ва ярамасликларга тўла. Эгамизнинг тўғри йўлини бузиб кўрсатишни қачон бас қиласан?!
11
Энди эшит: Эгамизнинг қўли сенга қарши кўтарилган, сен маълум бир вақтгача кўр бўлиб қоласан, қуёш нурини кўрмайсан. Шу заҳоти Элимоснинг кўз олди хиралашиб, қоронғи бўлди. Элимос у ёқ–бу ёққни пайпаслаб, қўлидан етаклаб юрадиган биронтасини излади.
12
Ҳоким юз берган воқеани кўриб, имонга келди, чунки у Раббимиз Исо ҳақидаги таълимотдан ҳайратга тушган эди.
13
Павлус билан унинг ҳамроҳлари Паф шаҳридан сузиб, Памфилиядаги Перга шаҳрига келдилар. Юҳанно шу ерда уларни тарк этиб, Қуддусга қайтди.
14
Қолганлар эса Пергадан жўнаб, Писидиядаги Антиохия шаҳрига келдилар. Шаббат куни улар синагогага кириб ўтиришди.
15
Таврот ва пайғамбарлар битикларидан қироат тугагач, синагоганинг йўлбошчилари: “Биродарлар, агар бизга бирор насиҳатингиз бўлса, марҳамат”, деб уларга хабар юбордилар.
16
Павлус ўрнидан туриб, қўли билан “жим” деган ишорани қилди, сўнг сўз бошлади: — Эй Исроиллик биродарлар! Худодан қўрқадиган бошқа халқлар, қулоқ солинглар!
17
Мана шу Исроил халқининг Худоси бизнинг ота–боболаримизни танлаб олди. Улар Мисрда мусофир бўлиб яшаган вақт давомида Худо улардан буюк халқ яратди. Буюк қудрати билан уларни Мисрдан олиб чиқди.
18
Қирқ йил давомида Худо уларнинг саҳродаги қилмишларига чидади.
19
У Канъон юртида етти элатни қириб ташлаб, уларнинг юртини Исроил халқига мулк қилиб берди.
20
Буларнинг ҳаммаси тахминан тўрт юз эллик йил давом этди. Бундан кейин Худо уларга Шомуил пайғамбар замонигача ҳакамларни берди.
21
Кейин Исроил халқи шоҳ сўраган эди, Худо уларга Киш ўғли Шоулни шоҳ қилиб берди. Шоул Бенямин қабиласидан бўлиб, қирқ йил ҳукмронлик қилди.
22
Худо Шоулни тахтдан туширгандан кейин, Довудни Исроил халқининг шоҳи қилди. Худо у ҳақда шундай деган эди: “Ишай ўғли Довудни Ўзимнинг кўнглимга мос деб топдим. Довуд Менинг ҳамма хоҳишларимни бажо қилади.”
23
Худо берган ваъдасига мувофиқ, Довуд наслидан Исони Исроил халқига Нажоткор қилиб юборди.
24
Исо хизматини бошламасдан олдин, Яҳё бутун Исроил халқига, гуноҳларингиздан кайтинглар, сувга чўминглар, деб ваъз қилди.
25
Яҳё ҳизматини якунлаётиб: “Сизлар мени ким деб биласизлар? Мен ваъда қилинган Зот эмасман. У мендан кейин келади. Мен Унинг чориқларини ечиб қўйишга ҳам арзимайман”, деган эди.
26
Эй биродарларим, Иброҳим авлодлари! Эй Худодан қўрқадиган бошқа халқлар! Нажот ҳақидаги бу хабар бизга берилган.
27
Аммо Қуддус аҳолиси ва уларнинг ҳукмдорлари Исонинг кимлигини танимадилар. Гарчи улар ҳар Шаббат куни ўқилаётган пайғамбарларнинг сўзларини эшитсалар–да, пайғамбарлар Исо ҳақида ёзганини улар тушунмадилар. Исони ўлимга маҳкум қилиб, пайғамбарларнинг башоратларини амалга оширдилар.
28
Ўлимга маҳкум қилиш учун улар сабаб топа олмаган бўлсалар ҳам, Пилатдан Уни ўлдиришни талаб қилдилар.
29
У тўғрида ёзилган ҳар бир нарсани амалга оширганларидан кейин, жасадини ёғочдан тушириб, қабрга қўйдилар.
30
Аммо Худо Уни ўликдан тирилтирди.
31
Бир неча кун У Жалиладан Қуддусга Ўзи билан келганларга зоҳир бўлиб турди. Ҳозир улар Исроил халқига гувоҳлик беряптилар.
32
Барнабо билан мен эса бу Хушхабарни сизларга эълон қилмоқдамиз: Худо Исони тирилтирди! Шу орқали ота–боболаримизга берган ваъдасини уларнинг фарзандлари бўлмиш бизлар учун бажарди.
33
Бу ҳақда Забурнинг иккинчи саносида шундай ёзилган: Сен Менинг Ўғлимсан, Бугун Мен Сени бунёд этдим.
34
Исонинг ўликдан тирилиши ва танасининг асло чиримаслиги тўрисида Худо шундай деган: Довудга берган муқаддас ваъдамни сизга бераман.
35
Бошқа бир санода яна шундай ёзилган: Бу тақводорингни қабрда чиритмайсан.
36
Дарвоқе, Довуд ўз вақтида Худонинг мақсади учун хизмат қилган эди. У вафот этгач, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг танаси қабрда чириди.
37
Аммо Худо тирилтирган Исонинг танаси чиримади.
38
Шунинг учун, эй биродарларим, эшитинглар! Гуноҳларимиз Исо орқали кечирилишини биз сизларга эълон қилмоқдамиз.
39
Исога ишонган ҳар бир киши ҳамма гуноҳларидан У орқали оқланади. Мусонинг қонуни орқали эса оқланиб бўлмайди.
40
Эҳтиёт бўлинглар, токи пайғамбарлар айтган қуйидаги сўзлар бошингизга тушмасин:
41
Қаранглар, эй мазахчилар! Ҳайратда қолиб ўлинглар! Сизнинг даврингизда Мен шундай бир иш қиламанки, Эшитсангиз қулоқларингизга ишонмайсизлар.
42
Павлус билан Барнабо синагогадан чиқар эканлар, халқ уларга: “Келгуси Шаббат куни ҳам шу нарсалар тўғрисида гапириб берсангизлар”, деб илтимос қилдилар.
43
Синагогадаги йиғиндан кейин халқ тарқалди. Павлус билан Барнабога кўплаб яҳудийлар ва яҳудий динига кирган тақводорлар эргашдилар. Павлус билан Барнабо уларга, Худонинг марҳамати остида яшашни давом эттиринглар, деб далда бердилар.
44
Кейинги Шаббат куни ҳам деярли бутун шаҳар Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни эшитиш учун йиғилди.
45
Яҳудийлар шунчалик кўп одамни кўриб, қаттиқ ҳасад қила бошладилар. Павлуснинг айтганларига қарши чиқиб, уни ҳақоратладилар.
46
Шунда Павлус билан Барнабо иккови жасорат билан шундай дедилар: — Худонинг каломини биринчи навбатда сизларга билдиришимиз керак эди. Аммо сизлар Худонинг каломини рад қилдингизлар ва ўзларингизни абадий ҳаётга нолойиқ деб билдингизлар. Шунинг учун биз ғайрияҳудийларнинг олдига кетяпмиз.
47
Эгамиз бизга шундай амр берган эди: “Ернинг четигача нажотни олиб боринглар, деб Мен сизларни ғайрияҳудийларга чироқ қиламан.”
48
Ғайрияҳудийлар бу гапни эшитиб, хурсанд бўлдилар. Улар Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни иззат–ҳурмат билан қабул қилдилар. Абадий ҳаёт учун танланганларнинг ҳаммаси имонга келди.
49
Шундай қилиб, Раббимиз Исо ҳақидаги хабар юрт бўйлаб ёйилиб бораверди.
50
Аммо яҳудийлар шаҳарнинг юқори мартабали тақводор аёлларини ва эътиборли эркакларини қайраб, Павлус билан Барнабони қувғин қилиб, уларни юртдан қувиб чиқаришга ундадилар.
51
Ҳаворийлар эса уларга қарши эътироз сифатида оёқларининг чангини қоқиб, Икония шаҳрига кетдилар.
52
Антиохиядаги шогирдлар севинч ва Муқаддас Руҳга тўлиб боравердилар.
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 14 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28